|
ЖАВОБ: "Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг". Бундеслига деярли барча кўрсаткичларда А-Сериядан ўзиб кетган, баъзи кўрсаткичларда АПЛ га етиб ҳам олган.
Фақат битта минус, Германияда юқори амбицияларга эга бўлган топ клубларнинг йўқлигидир. Бюджет, йўналиш бўйича ҳам ўша мақсадларга ҳғамоҳанг бўлиш нуқтаи назаридан айтяпман. Масалан, ўша "Боруссия"нинг ЕЧЛни ютиши мумкин, лекин бу ўзига хос воқеа бўлади холос, сабаби дортмундликлар айнан ЕЧЛ ғолиби бўладиган даражада етиб келганлари йўқ, бу ерга. Жамоа энг кўп маош оладиган футболчиси "КПР"даги Кристофер Самбадан кам оларкан. Шунинг учун, бу жамоа келаси йили юлдузлардан айрилиб қолса ҳам ажаб эмас. Қайсидир маънода, 2008 йилдаги "Пахтакор"га ўхшаб. "Пахтакор" майдонда ва таркиб жиҳатидан "Бунёдкор"дан кам эмасди, аммо бюджет ва маош сезиларли даражада кам эди. Бундай ҳолда футболчиларни узоқ вақт ушлаб туриш қийин. Бир йилга етади, ҳам, чунки футболчилар кучлироқ жамоага ўтиш учун ўзларини намойиш қилишга ҳам ҳаракат қиладилар. Кейин? Левандовски ёки Гундоганга "Реал" ҳаридор бўлса, дарров кетадилар, чунки Европада футболдан мақсад ҳам шу - топ клубда топ даражада ўйнаш. Ҳар қандай маънода. Дортмунд эса ҳамма маънодаги топ клуб эмас.
Аммо бу минусларни бартараф этса бўлади. Биринчидан, лигани томоша қилишяпти, бу эса пулни жалб қилади. "Байер", "Шальке" ёки ўша Дортмунд ҳам кучли бўлишга ҳаракат қилиши мумкин. Иккинчидан, "Бавария" лойиҳаси ҳам муҳим. Бу муваффақиятли чиқиб, Европани ўзига жалб қилса, бошқа жамоалар ҳам унга яқинлашишга ҳаракат қиладилар. Жавоб берилган сана: 29.04.2013 10:53
|