Famous

САВОЛ: Жозе Моуриньо мавзусига кайтсак. Унинг хозирги пайтда энг куп маош олувчилар руйхатига сабаб деб куйидаги омилларни кураман:

- уткирсуз, хозиржавоб

- мотивация уйготувчи

- иззатталаб

- провокатор

- калондимог

ва хоказолар...

Тугри, биринчи уринда мутахассислиги, иш сифати юкори туради. Лекин Жозе юкоридаги хислатларисиз бу хизматлари билан эл катори тажрибали мураббийлар каторида буларди холос. Унинг тажрибасига шубха йукку, лекин Анчелотти, Фергюсон, Капелло, Гвардиола, Дель Боскелардан юкори эмас деб уйлайман. Уларнинг Жозечалик мавкега эга була олмасликларининг сабаби, одобли ва атрофга иззатда булишларидир. Купчилик Жозени канчалик ёмон куришмасин, агар Моуриньо футбол оламини тарк этса зерикиб колишади ). Жозе бор жойда доим интрига, азарт бор ). Агар В. Боаш хам юкоридаги хислатларни узида мужассам килганида эди, Жозе унинг соясида колиб кетарди. Мен В. Боашдан янги Моуриньо кутган эдим, афсус у одоб доирасини танлади )

Шунга нима дейсиз?
Савол берилган сана: 04.05.2013 00:04

ЖАВОБ: Бу хислатлар баъзида ёрдам бериши ҳам мумкин. Футболчиларни бошқаришда, клуб раҳбарлари билан мулоқотларда. Баъзида эса зарар келтиради.
Виллаш Боаш билан Моуриньонинг битта умумий жиҳати бор. Иккови ҳам футбол билан жиддий даражада шуғулланмаганлар. Шунинг учун уларнинг мураббийлик савияси ҳақида доим мунозаралар бўлади. Жозе Моуриньонинг мақтанчоқлиги. тез-тез қўлга киритган совринлари ҳақида гапиравераши ҳам менимча, шундан, ўша мунозараларга қарши иммунитет. Назаримда, Боашга Жозе Моуриньо каби асослар етмаяпти, у ҳам бир нечта жиддий совринларни ютсин, кўрасиз :)) Жавоб берилган сана: 06.05.2013 11:20