|
ЖАВОБ: 1. "Пул устидаги жамоа"ларга ҳам хурматда бўлиш керак. Хўш, айтайлик, "Монако" топклубга айланмоқчи, сиз бошқа йўлини кўряпсизми? Реал, Барселона, МЮ, Милан каби клублар ёрқин тарихга эга, лекин оддий клубнинг улар билан беллашиши даражасига чиқа олиши учун икки баробар кўпроқ пул сарфлашига тўғри келади. Бу табиий ҳолат. Кучли клублар қанча кўп бўлса, шунча яхшику? Албатта, бундай жамоалар ичида "Челси"нинг йўлини тўғрироқ деб биламан, Абрамович дастлабки йиллари пул сарфлаш билан кифояланмай,яхши менежмент билан ҳам таъминлади. Тайёр юлдузларни сотиб олмасдан, иқтидорли, келажаги бор ёшларга эътибор қаратди.
2. Йўқ, ким ҳақида гапирганини тушунмадим. Агамуродовнинг аср бошидаги "Пахтакор"и жуда кучли эди. Мураббий сифатида катта ишлар қилган. Кейинги фаолияти ҳақида бир нима дейиш қийин.
3. Уни "Райо Вальекано"даги давридан бери кўп кузатганман. Яхши футболчи. Фақат Испания терма жамоасидаги рақобат туфайли у ерда ўйнай олмади. Бундан ташқари, унинг услуби ам ҳозирги ТЖ га унча мос эмас. Жавоб берилган сана: 15.05.2013 10:34
|