Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Сўғдиёна
      • 3:0
      • Қизилқум
      • 02.11.2025 17:15
      • Машъал
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • 1:2
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8475 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темурхўжа Абдухолиқов: «Ўзбекистон ва Хорватия чемпионатлари ўртасидаги фарқ — профессионаликда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана, янги футбол мавсумини ҳам бошлаб олдик. Кўпчилик 16та жамоа иштирокида ўтказиладиган жорий йилги чемпионат баҳслари анча жонли ва курашларга бой ўтишини тахмин қиляпти. Лекин ҳозирдан хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Ўзи шундоқ 14та жамоа таркибида ҳам малакали футболчилар кам эди. Энди яна 2та клуб қўшилди ва бу ҳолат сифатга салбий таъсир кўрсатмаса, бас. Нима бўлишидан қатъий назар, чемпионлик учун кураш қизиқарли тус олса керак. Ҳарқалай, «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоаларининг амалдаги чемпион «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатишлари тайин. «Локо» буни суперкубок баҳсидаёқ исботлади. Ўтган йили айнан «Пахтакор» билан ўз майдонларида кечган учрашувда чемпионликни қўш-қўллаб топширишган «темирйўлчилар» 8 март куни яхшигина «расчёт» қилишди. ОЧЛдаги иштирокини омадсиз бошлаган Вадим Абрамов жамоасининг секин-аста спорт формасига кириб бораётгани суперкубок баҳсида кўзга ташланди. Айниқса, Корьян ва Абдухолиқовдан иборат ҳужум тандеми анча самарали ҳаракатланди. Ўзи шу икки трансфер омадли бўлганга ўхшайди. Тўғри, ҳали якдил хулоса чиқаришга эрта. Лекин илк натижа ёмон эмас. Биз айнан чемпионат баҳслари бошланган куни Темурхўжа Абдухолиқовдан махсус интервью олдик.

- Темурхўжа, суҳбатимизни суперкубок ўйини хусусида бошласак. Унда собиқ жамоангизга қарши ўйнадингиз. Бу қийин кечмадими?

- Албатта, собиқ жамоангиз, дўстларингизга қарши майдонга тушиш осон эмас. Боз устига, «Пахтакор» дарвозасини ишғол қилдим. Умуман, шундай ҳал қилувчи муҳим учрашувларда бунинг қийинлиги икки ҳисса ортади. Начора, футболнинг ўзи шундай. Шу касб орқали рўзғор тебратамиз. Қолаверса, профессионаллик тушунчаси бор. «Пахтакор» мухлислари, собиқ жамоа­дошларим буни тушунишади ва тўғри қабул қилишади, деган умиддаман. 

- Бошланғич таркибда майдонга тушишингизни билганингизда кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтди?

- Ҳаммасини оддий қабул қилдим. Ҳар бир футболчи ўз исм-шарифини ўйин қайдномасида кўришни истайди. Хуллас, майдонга тушишимни билгач, хурсанд бўлдим, холос.

- «Пахтакор»нинг йирик ҳисобдаги мағлубияти сиз учун ҳам кутилмаган ҳолатми?

- Албатта. 0:4 ҳисоби биринчи нав-батда, финал учрашуви, қолаверса, «Пахтакор»га ярашмайдиган натижа аслида. Менимча, ўйин шундай ҳисоб билан якунланишини ҳеч ким, айниқса, «Пахтакор» футболчилари ўйламаган бўлсалар керак. Лекин футболда «сюрприз»лар учраб туради ва бунга оддий қараш керак.

- Сизнингча, йирик ҳисобнинг сабаби нима?

- «Пахтакорчилар» билан таққослаганда, бизнинг футболчилар юзага келган қулай вазиятлардан унумли фойдаланишди. Шу холос.

- Умуман, натижа ўйинга мос бўлдими ёки...?

- Йўқ. Таблодаги якуний ҳисоб суперкубок финали ва майдондаги воқеликка унча мос тушмади. Асосийси эса, бизнинг ғалаба қозонганимиз.

- Сиз гол уриб, уни нишонламадингиз. «Пахтакор» мухлислари ҳаққи-ҳурмати шундай йўл тутганингиз аниқ.

- Ўзи «Пахтакор»га қарши майдонга тушишимни кўпчилик бошқача қабул қилганди. Устига-устак, гол ҳам урдим. Тўғриси, ўйин бошланиши олдидан дарвозага тўп киритсам, уни нишонламасликни кўнглимга тугиб қўйгандим.

- «Пахтакор» мухлисларига айтар сўзингиз борми?

- Уларнинг кўплари билан яқин дўстмиз, танишмиз, салом-алигимиз бор. Агар голни нишонлаганимда, уларга нисбатан ҳурматсизлик қилган бўлардим. Очиғи, мухлислар мавсумни «Пахтакор»да бошлашимни хоҳлашди. Ўзим ҳам севимли жамоамда ўйнаш ниятида эдим. Лекин якунда бундай бўлмади. Ҳаммаси ўзингиз ва мухлислар хоҳишига боғлиқ эмас экан. Менга ўйин амалиёти керак эди. Ўзи шундоқ ҳам жароҳатлар сабаб, «Хайдук» клуби захирасида қолиб кетгандим. Шуларни ўйлаб, «Локомотив» таклифини қабул қилдим.

- Мавсумни «Пахтакор»да бошлашингизга айнан нима тўсқинлик қилди?

- «Пахтакор»дан таклиф тушди. Аммо юқорида айтганимдек, «Локомотив» мураббийлари менга ўйин амалиёти тақдим этилишига сўз беришди. Қарор қабул қилишимда, шу омил муҳим роль ўйнади. «Пахтакор» эса кучли ҳужум чизиғига эга.

- Тўғри, лекин рақобатда ўз ўйинингиз билан ютиб чиқишингиз мумкин эди-ку...

- Рақобатда устун чиқиш учун имконият керак. Ана шу имкониятни «Локомотив»дагилар кўпроқ беришга ваъда қилишди. «Пахтакор» томонидан эса бу масалада деярли ҳеч нарса айтилмади. Кейин «Пахтакор»да терма жамоага номзод футболчилар кўп. Қаранг, ўтган мавсум иккинчи даврадан таркибга қўшилганига қарамай, яхши ўйнаган Баҳодир Пардаевга бу йил ҳали имконият берилмади, ҳисоб. Ваҳоланки, Пардаевнинг трансфери жуда омадли чиққанди. Хуллас, барчасини тарозига солиб, «Локомотив» вариантини танладим. Агар «Пахта-кор»га ўтганимда, эҳтимол, суперкубок учрашувини захира ўриндиғидан томоша қилармидим...

- «Локомотив»да сизни қандай қабул қилишди?

- Жуда яхши. Аксарият футболчилар билан олдиндан дўстмиз. Олимпия терма жамоасида ҳам бирга ўйнаганмиз. Шу боис, янги жамоага қўшилиб кетиш осон кечди.

- Лекин жамоангизнинг ОЧЛдаги ишлари юришмаяпти. Гуруҳ ўйинларини омадсиз бошладинглар...

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам, олдимизда турган энг асосий вазифа - ОЧЛ гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, «плей-офф»га чиқиш. Ҳали имконият бор. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Энди вазиятни ижобий томонга ўзгартиришимиз шарт.

- Биринчи турдаги рақиб «Ал-Ҳилол» дарҳақиқат, кучлимиди?  «Локо» ўша куни Саудия жамоаси олдида ожиздай кўринди.

- Рақиб етарли даражада кучли эди. Буни тан олиш керак. Лекин ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Зеро, футболда ютқазмайдиган  жамоанинг ўзи йўқ.

- «Фулад» ҳақида қандай фикрдасиз? Тошкентда қимматли 2 очкони бой бердинглар. Ўйинлар «уй-сафар» тизимида ўтказилаётганини инобатга олсак, йўқотилган очколар ўрнини қоплаш энди қийин бўлади.

- Очиғи, «Фулад» билан ўйинда омадимиз келмади. Бу биз учун ғоят муҳим ўйин эди. Начора, энди вазиятни ўзгартириш ва Тошкентда бой берилган қимматли очколар ўрнини тўлдириш учун Қатарда ғалаба қозонишимиз шарт. Тўғри, бу осон эмас. Лекин суперкубок ўйинидан кейин футболчиларда руҳият кўтарилди. Бу Дохада керакли натижага эришиш учун жуда муҳим омил. 

- Энг асосийси, камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш. Футболчилар ўзлари учун қандайдир хулоса чиқариб олишдими?

- Қанчалик тўғри хулоса чиқарганимизни мухлислар Қатардаги ўйинимизда кўришлари мумкин. Бор эътиборимизни ғалабага қаратамиз.

- Ўз ҳаракатларингизни ҳам қайта кўриб чиқасизми?

- Мана, ҳозиргина суперкубок ўйинини қайта кўриб, ўз ўйинимни таҳлил қилдим. Ҳамиша шундай йўл тутаман ва камчиликларимни билиб, кейинги учрашувларда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламан.

- Аввалги ўйинларда чап қанотда ҳам ўйнадингиз. «Пахтакор» билан учрашувда эса сизни марказий ҳужумчи ролида кўрдик...

- Тўлалигича чап қанотда ўйнамадиму, лекин унга яқин ҳудудда ҳаракатландим. Мураббийлар томонидан майдоннинг барча қисмида эркин тарзда ўйнаш хусусида кўрсатма олгандим. Айниқса, «Ал-Ҳилол» билан ўйин-да кўпроқ чап қанотда ўйнадим. Лекин «Пахтакор» билан учрашувда асосан марказий ҳужумчи вазифасини бажардим.

- Шахсан ўзингизга қай бири қулайроқ?

- Албатта, марказий ҳужумчи сифатида ўйнаш. Ўйлашимча, шунда жамоа­га кўпроқ фойдам тегади.

- Темурхўжа, энди Хорватиядаги фаолиятингиз хусусида ҳам гаплашсак. Яхши ниятлар билан УЕФАга аъзо мамлакат чемпионатига йўл олгандингиз. Лекин ҳаммаси сиз ўйлагандек бўлиб чиқмади...

- У ерда ўйнолмаганимнинг энг катта ва асосий омили - бу жароҳат. Шунинг натижасида узоқ муддат майдондан ташқарида юрдим. Жароҳатдан қутулгач эса, захирада ўтириб қолдим.

- Ўзи қайси ўйинда жароҳатлангандингиз?

- Биринчи жароҳатни ёзда Словенияда ўтказилган илк ўқув-машғулотлар йиғини доирасидаги назорат учрашувида орттириб олдим. Айнан ўша жароҳат менга қимматга тушди.

- «Хайдук» бош мураббийи, хорватиялик машҳур собиқ футболчи Игор Тудор билан муносабатларингиз яхшимиди? Балки у сизга етарли ўйин амалиёти бермагандир?

- Аввалига муносабатларимиз яхши эди. Жароҳатланганимдан кейин эса айтарли имконият бермади. Унгача бошланғич таркибда майдонга тушаётган ва гол ҳам ургандим.

- Ўзбекистон ва Хорватия чемпионатлари ўртасидаги фарқ сезилдими?

- Энг катта фарқ - профессионалликда! Европаликлар ҳар бир йўналишда ўз ишларига нисбатан профессионал тарзда ёндашишади. Хорватия футболида бутун Европадаги каби барчаси тўғри йўлга қўйилган.

- Европада биринчи навбатда, жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилади. Бизда эса техникага кўпроқ урғу берилади. Бу борада қийналиб қолмадингизми?

- Йўқ. Чунки у ерда асосий урғу жисмоний тайёргарликка қаратилишини билиб, ўзимни шунга тайёрлаб боргандим. Бу жиҳатдан қийналмадим.

- Ҳозир ҳам Европа, хусусан, Хорватия футболини кузатиб боряпсизми?

- Албатта. Қайси жамоаларда ўйнаган бўлсам, ҳозиргача уларнинг чемпионат ва халқаро мусобақалардаги иштирокларини кузатиб келаман. Мана, интернет: сўнгги ўйинлар ва турнир жадвалидаги ҳолатга ҳамиша қизиқиб қарайман.

- Умуман, Европа клубларидан қайси бирининг ўйинларига бефарқ эмассиз?

- Менга кўпроқ «Челси» ёқади. Афсуски, лондонликлар ўта драматик руҳда кечган учрашувда «Пари-Сен-Жермен» клубига имкониятни бой бериб, Чемпионлар Лигасини муддатидан анча аввал тарк этишди.

- Ўша учрашувда севимли жамоангиз ғалабани эрта нишонлаб юбормадими?

- Тан олиш керак, шу куни парижликлар кучли кўриндилар. Яна тан берадиган нарса - майдонда 10 киши бўлиб қолганликларига қарамай, «Челси»дек кучли жамоа майдонида ғалабага тенг дуранг қайд этишди. Ибрагимовичнинг майдондан четлатилиши «ПСЖ» футболчиларига қўшимча куч бағишлади, чоғи. Менимча, Франция чемпиони ҳақли равишда чорак финалга чиқди. Энг қизиғи, «ПСЖ» ўтган йилги мағлубият учун «Челси»дан муносиб реванш олди. «Аристократлар» мухлисларига алам қиладиган ҳолат шундаки, уларнинг жамоалари икки ўйинда ҳам дуранг қайд этиб, мусобақадан чиқиб кетди.

- Мана, фаворитлардан бири курашдан чиқди. Сизнингча, бу йил  ЧЛ ғолиблиги кимга насиб этади?

- Ҳозирдан фикр билдириш қийин. Мана, Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Шальке»га имкониятни бой берди, лекин чорак финалга чиқди. Лекин «Қироллик клуби» бу ўйини билан узоққа боролмайди. Ҳар доимгидек, мавсумни юқори суръатда давом эттираётган «Барселона» ғолиблик учун асосий даъвогарлардан биридир. Куни кеча нимчорак финалнинг жавоб учрашувида «Шахтёр» дарвозасига жавобсиз 7та гол урган «Бавария»ни ҳам унутмаслик керак. Менимча, шу икки клубнинг имконияти кўпроқ.   

- Яна миллий футболимизга қайтсак. Бу йил ПФЛ қарорига биноан олий лигада 16та жамоа иштирок этяпти. Бу қарорга муносабатингиз .

- Ўйинлар сонининг кўпайиши футболчиларга яхши. Чунки ўйин амалиёти ошади.

- Лекин бошқа жиҳатдан, соннинг ошиши сифатнинг тушишига сабаб бўлмайдими?

- Тўғри, ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Сифатнинг тушиш ёки тушмаслигини биринчи давра ўйинларидан сўнг билиш мумкин. Даст­лабки турдаги ўйинларга қараб, тайинли хулоса чиқариш қийин.

- Келишилган ўйинлар ҳақида кўп гапирилади. Хорватияда бундай ҳолатга ҳеч дуч келдингизми, балки эшитгандирсиз?

- Тўғрисини айтаман, Хорватия чемпионатида бунинг хиди ҳам билинмади. Бутун дунёда келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш олиб борилади. Айбдор нафақат футболдан бир умрга четлатилади, балки озодликдан ҳам маҳрум этилади.

- Бизда-чи?

- Бу саволга жавоб беролмайман. Сабаби, ўтган йили олий лигада ўйнамадим...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:50, 21.03.2015. Ўқилди: 5227 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Насаф Драган Черан 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.