Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай ҳавода 90 дақиқа ҳужум қилишнинг ҳам иложи йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-22
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этган Бахтиёр Ашурматов ғалабага бўлган иштиёқ ва охирги дақиқаларгача кураш учун ўз шогирдларига миннатдорчилик билдирди.

— Бугун биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, иккинчи бўлимда эса, футболчилар охиригача курашишди ва ғалабани қўлга киритишди. Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа бир хил темпда тўп суриш қийин, шунинг учун ҳам биринчи бўлимда унчалик ўйинимиз қовушмади. Аммо, шогирдларим охиригача курашишди ва бунинг учун улардан миннатдорман.

— Жамоа биринчи голни киритиш учун 88 дақиқа керак бўлди. Шу вақтгача хаёлингиздан қандай ўйлар кечди?
— Албатта, бироз асабийлашдик. Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим, бундай иқлик шароитида ўйнаш осон эмас. Бундай ҳавода 90 дақиқа ҳужум қилишнинг ҳам иложи йўқ. Биз айрим ҳолатларда ҳимояда ҳам ўйнадик. Шунингдек, бутун ўйин давомида ҳимояланиш ҳам оғир. Ҳиндистон яхши ҳимояланди, аммо ўйин охирида хато қилди ва биз бундан фойдаландик. Танаффусда шогирдларимга босимни ошириш керак эканини айтдим ва улар кўрсатмаларни тўғри бажаришди.

— Таркибингиздаги ўйинчилар савияси рақибникидан анча устун. Аммо, ўйинда анча қийналдингиз ва айрим вазиятларда хатолар бўлди, бунга сабаб нимада?
— Ҳиндистонни кучсиз рақиб демаган бўлар эдим. Аввал ҳам айтдим. Ҳиндистон футболи сўнгги йилларда анча ўсди. Умуман, Осиёда футбол анча ўсган. Шундай экан, ҳар бир рақибга жиддий қараш керак.

— Таркибда миллий терма жамоада тўп сурадиган бир неча нафа футболчилар бор. Уларнинг ҳозирги ўйинидан қониқаяпсизми. Уларнинг ўйинида қандайдир фарқни сезаяпсизми?
— Миллий терма жамоада тўп сурадиган футболчилар олимпия терма жамоасида ҳам юқори савияда тўп сурмоқдалар. Уларнинг ўйинидан кўнглим тўқ. Масалан, Искандеров бугун ёмон ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда анча фаол ҳаракат қилди ва бир неча бор шерикларини қулай вазиятга чиқарди.

— Игорь Сергеевни ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси деб ҳисоблайсизми. Ундан иккинчи Максим Шацких чиқадими.
— Ҳа, Игорьни ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири деб ҳисоблайман. У жуда меҳнаткаш йигит ва машғулотларда жуда кўп тер тўкади. Агар ўз устида ишлашни давом эттирса, албатта Максим Шацкихдек кучли ҳужумчи бўла олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:34, 27.03.2015. Ўқилди: 7411 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.