Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳоннинг энг кучсиз терма жамоаси ЖЧ-2018га қандай «талпинмоқда»?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бутан миллий жамоаси яқинда ҳам ФИФА рейтингининг қаърида турганди ва норасмий равишда жаҳоннинг энг кучсиз термаси саналарди. Энди эса бу жамоанинг ЖЧ-2018 саралаш босқичида ОФК таркибидаги грандлардан бирига қарши ўйнаши аниқ. Хуллас, хориж матбуоти маълумотлари ёрдамида ЖЧ-2018 саралашининг 2-раундига чиққан Бутан термасига алоҳида назар ташлашни лозим топдик. Зеро, 14 апрель куни ташланадиган қуръа жараёнида унинг Ўзбекистон термаси билан битта гуруҳга тушиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Бутан узоқ вақт сайёрамиздаги энг ёпиқ ва сирли ҳудудлардан бири бўлиб келди. Мамлакат нақ 64 йил давомида мутлақ «изоляция» шароитида яшади ва фақат 1974 йилга келиб, сайёҳларга ўз эшикларини очди. Аниқроғи, йилига маълум миқдорда (бир неча юз) виза беришни бошлади. Умуман олганда, ҳозир ҳам Бутанга бориш осон эмас. Чунки маҳаллий аэропортга самолёт қўндириш лицензияси жаҳон бўйича 8-10 нафар учувчига берилган, холос. Қолаверса, у ерга атиги битта авиакомпания учишни амалга ошириши мумкин. Боз устига, саёҳат учун чипталар миқдори чегараланган - ҳар бир сайёҳ ёки компания учун махсус билимларга эга тажрибали гид (йўл бошловчи) бириктирилиши шарт.

Бутан футболининг паст даражаси айнан шу ёпиқлик билан изоҳланади. Ҳукумат телевидение ва интернетга нисбатан тақиқни 90-йиллар охирига келибгина бекор қилди. Бутанликлар бунгача жиддий футболчилар тўп билан нима қилишларини ҳаттоки, кўришмаган ҳам. Умуман, мамлакатга футболни Ҳиндистонда таҳсил олишган бутанлик талабалар олиб киришган. Бироқ у ерда миллионлар ўйинининг кенг тарқалиши қийин эди. Чунки Бутанда камондан ўқ отиш асосий спорт тури бўлиб қолаверди. «Илк ўйинни ЖЧ-98 чоғи кўрганман ва дарҳол Зайниддин Зиданнинг ҳаракатларига маҳлиё бўлганман. Қисқаси, телевидение менга кучли таъсир ўтказган ҳамда футбол ўйнашни ўрганишимга ёрдам берган», - дея тан олди Бутан терма жамоаси сардори Карма Шедруп Тшеринг. Табиийки, футбол унинг учун иккинчи иш ҳисобланади. Асосий касби эса нисбатан обрўли ва сердаромад. Эътибор беринг, Бутан миллий жамоаси сардори - Druk Air миллий авиакомпанияси учувчиси. Айтганча, Тшеринг ЖЧ-2018 саралашининг илк босқичида Шри-Ланка термасига қарши ўтказилган 2та ўйин оралиғида Бутан-Сингапур-Бутан йўналиши бўйича рейсни амалга оширди. Бу вақтда унинг жамоадошлари машғулотларни давом эттиришди.

Юқорида таъкидланди, Бутан термаси рейтинг бўйича жаҳоннинг энг кучсиз жамоаси ҳисобланади. У ФИФА рейтингининг сўнгги - 209-поғонасидан жой олган. Жамоа жуда кам ўйин ўтказади. Баъзан 1-1,5 йил давомида хотиржам ҳолда бирор марта майдонга тушмаслиги ҳам ҳеч гап эмас. Умуман, Бутан термаси жаҳон чемпионати саралашида илк марта иштирок этмоқда. Бунгача шунчаки, маблағ йўқлиги туфайли саралашга қўшилмасди. Футболчиларга маош тўлаш ҳам ҳаминқадар: клублар арзимас ҳақ беришади. Тўғри, терма жамоа бу борада анча «ҳотамтой» - унинг футболчилари ойига 160 доллар олишади.

Бутан термасининг ЖЧ-2018 саралашини бунчалик эрта бошлагани сабаби тушунарли. Осиёда йўлга қў­йилган саралаш тизими шуни тақозо этади. Мана, Россия мундиали йўлида қитъанинг 12та энг кучсиз жамоаси ўтиш ўйинларида қатнашди. Энди жуфтликлар ғолиблари гуруҳ босқичида курашни давом эттиришади. Демак, Бутан термаси улардан бири сифатида ОФК миқёсидаги грандлар - Япония, Австралия (эҳтимол, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳига тушар) каби жамоалардан бири билан ўйнаш имкониятига эга бўлди.

Қизиқ томони, биринчи ўйин арафасида Шри-Ланка термасининг собиқ сардори рақиб ҳақида анча қўпол гапирганди. Яъни ФИФА рейтингида 174-қаторда турувчи жамоанинг бундай заиф терма билан ўйнаши бефойда эканлигини айтганди: «Бутан термасига қарши ўйнашдан ҳеч қандай наф йўқ. Ҳаттоки, тажриба тўплаш нуқтаи назаридан ҳам шундай». Натижада Бутан термаси мураббийи Нименинг шогирдларини ўйинга шайлантиришига ҳожат ҳам қолмади. Ваҳоланки, у жамоаси билан 0:20 (Қувайт термасидан) кўринишадаги шармандаликни ҳам бошдан кечирганди. Хуллас, Шри-ланкаликларни гаплари бутанликларга оғир ботди ва улар ўйинга астойдил тайёргарлик кўришди, чоғи. Шри-Ланкадаги стадионга бор-йўғи чамаси 200-400 нафар мухлис йиғилди. Аслида томошабинлар сони анча кўп бўлиши мумкин эди. Аммо ўша куни, айнан ўйин давом этаётган пайт крикет бўйича мусобақа ҳам ўтказилди. Шри-ланкаликлар эса бу спорт туридан ақлларини йўқотишган, ҳисоб. Қисқаси, ҳаммаси Бутан термаси фойдасига ишлаб, меҳмонлар сукунат аро бемалол югуришди, ўйнашди ва ҳаттоки, 1та гол уриб, ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг жамоанинг мураббийлар штаби ғалаба шарафига барча футболчиларни KFC тезкор овқатланиш тармоғига олиб бориб, алоҳида сийлади. Бутанликлар ортга катта харидлар билан қайтишганини ҳам таъкидлаш жоиз. Улар Шри-Ланкада замонавий телевизорларни сотиб олиш анча осон эканлиги ва нархлар ҳам арзонлигидан унумли фойдаланишди.

Жавоб ўйинига келсак, бутанлик футболчилар учрашувдан бир неча соат олдин будда ибодатхонасига боришди. Руҳонийлар ҳар бир футболчига алоҳида дуо ўқишди ва кейин улардан соққа ташлашни сўрашди - бу мамлакатда муҳим вазиятларда фол очишнинг энг кенг тарқалган усули. Якунда ушбу маросим омад келтирди: Бутан термаси иккинчи ўйинда ҳам устун чиқди - 2:1. Финал ҳуштаги янграгач, жамоа аъзолари хурсандчиликдан майдоннинг ўзида ҳўнграб йиғлашга тушдилар. Шундай қилиб, авваллари футболга эътиборсиз қараган Бутан бир зумда миллионлар ўйини асирига айланди. Айтайлик, стадион атрофида дарҳол барча ўйинчилар футболкалари сотуви йўлга қўйилди (нархи - 8 доллар). Ҳукумат ходимларининг ишдан эртароқ қайтишларига ҳам рухсат берилди ва улар учрашувни телевидение орқали тўғридан-тўғри кўриш имкониятига эга бўлишди. Чамаси 30 минг мухлисга мўлжалланган стадион эса ўйинга 1 соат қолганидаёқ лиқ тўлган эди. Қолаверса, стадион таш­қарисида бир қанча одамлар қолиб кетишди ва улар ўйинни юқорироқ жойларга кўтарилиб томоша қилишдан ўзга чора тополмадилар. Умуман, ғалаба шодиёналари ярим тунгача давом этди.

Ўйиндан олдин бир сутка ичида 4та рейсда учган ва аэропортларда вақт кутишдан зериккан Шри-Ланка термаси эса ортга тушкун ҳолда қайтди. Эҳтимол, энди айнан у жаҳоннинг энг кучсиз жамоаси мақомини олар...?

P.S.: мақолани тайёрлашда ФИФА расмий сайти, The New York Times ва Fox Sports нашрлари маълумотларидан фойдаланилди.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:14, 02.04.2015. Ўқилди: 10384 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик