"Ювентус" Фалькаонинг трансфери борасида Монако билан музокара бошлади
Туриннинг "Ювентус" клуби сешанба куни "Монако" клуби вакиллари билан ҳужумчи Радамель Фалькаонинг трансфери борасида музокараларга киришди.
"Ювентус" расмийлари Монаконинг сешанба куни Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали биринчи учрашуви доирасида "Ювентус" майдонига ташриф буюриши баҳонасида Фалькаонинг трансферини муҳокама қилишди. Маълумотларга кўра, иккала клуб расмийлари тушлик пайтида учрашишган ва колумбиялик ҳужумчининг трансфер масаласини муҳокама қилишган.
Хабарларга кўра, "Ювентус" ёзда Фалькаонинг кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирган.
Манба: soccer.ru
Киритилди: 10:17, 15.04.2015. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар