Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руслан Корян: «Аввалги ўйин тасодифлигини исботладик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Локомотив» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси 4-турига келибгина илк ғалабасини қўлга киритди. Вадим Абрамов шогирдлари Қатарнинг «Ал-Садд» клубига қарши ажойиб ўйнашди ва 5:0 ҳисобини қайд этишди. Бу рақибларнинг илк учрашувларида «темирйўлчилар» соф шармандаликка учрашганди - 2:6. Қатардаги «жимжимадор» мағлубиятдан сўнг табиийки, футболчилар кескин танқид остида қолишди. Мана, «Локо» футболчилари бунга муносиб жавоб беришди. Учрашувдаги сўнгги голни легионер ҳужумчи Руслан Корян ўз номига ёздириб қўйди. Хўш, унинг ўзи ўйин ҳақида нима дейди?

- Руслан, аввалига «Ал-Садд»га қарши ўйиндан олган умумий таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

Ғалаба биз учун ғоят муҳим эди. Қатардаги биринчи ўйиндан ке­йин имкониятларимиз анча пасайган ва ортга йўл қолмаганди. Қисқаси, 3 очко олишимиз шарт эди. Мана, футболчиларимиздаги иштиёқ ва характернинг яхши уйғунлаштирилгани самара берди ва вазифани мақтанарли даражада уддаладик.

Учрашувдан олдин шундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишни хаё­лингизга келтирганмидингиз?

Албатта, йўқ. Энг муҳими ғалаба эди. Қандай ҳисоб бўлмасин, 3 очко олишимиз талаб этиларди. Айнан шунга катта урғу қаратган ҳолда ўйнадик.

Сизнингча, «Ал-Садд» яхши ўйнамадими ёки «Локомотив» ўта кучлилик қилди?

Рақибдан кучли ўйнаганимиз - факт. Бу дастлабки дақиқалардан бор эътиборни гол уришга қаратганимиз билан боғлиқ. Тезкор гол ке­йинчалик ўз самарасини бермасдан қолмади. «Ал-Садд» чакки жамоа эмас аслида. Таркибида савияли легионерлар борлигини унутмаслик даркор. Маҳаллий ўйинчилари ҳам маҳорат бобида хорижликлардан қолишмасликлари биринчи ўйинда яққол кўринганди.

Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоа футболчиларининг кескин танқид қилинишгани ҳам фойда бердими?

Шунинг учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрилди. Футболчилар илк ўйиндаги натижа тасодиф эканлигини исботлаш ишқида ёнишди. Футболда омад, иштиёқ ва кайфиятнинг юқори бўлиши ғалабага омил сифатида хизмат қилиши мумкин. «Ал-Садд» билан ўйин арафасида клубимизда шу жиҳатлар яққол сезилди. Демак, 5:0 ҳисоби бежиз қайд этилмади.

Сиз захирадан майдонга тушиб гол урдингиз...

Бош мураббий ишонч билдириб майдонга туширганидан хурсандман. Йирик ҳисобдаги ғалабага ҳисса қўшганим ёқимли. Энди кейинги ўйинларда ҳам голлар  билан жамоага кўпроқ наф келтиришга уринишим табиий. Ҳарқалай, шу гол менга ижобий таъсир этади, деб ўйлайман.

«Локомотив» бу ғалабадан ке­йин очколари сонини 4тага етказди. Гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

Асосийси, кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик. Энди қолган 2та учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этишимиз зарур. Кейинги турда бундан-да кучли рақибни қабул қиламиз. «Ал-Ҳилол» тартибли футбол кўрсатадиган жамоалар тоифасига киради. Унга қарши биринчи ўйинда анча қийналган эдик. Лекин «Ал-Садд» устидан қозонилган ишончли ғалаба руҳиятимизни кўтариши аниқ. Демак, кейинги учрашувда ҳам 3 очко олишни кўзлаб майдонга тушамиз. Умуман, ҳаммаси ўз қўлимизда - бу яхши. Қисқаси, имкониятимиз ёмон эмас, фақат буни амалда тасдиқлаш қолди.

Секин-аста юртимиз футболига мослашиб боряпсиз. Қандайдир муаммолар йўқми?

Муҳитга тобора киришиб бораётганимдан хурсандман. Бу клубга яхши ниятлар билан келганман. Ўз голларим билан «Локомотив» ютуқларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман. Яна мухлислар ёқимтойи бўлишни кўнглимга тугиб қўйганман. Ҳозир муаммолар йўқ. Шундай экан, вақт ўтгани сари ўйинимни кучайтириб боришим керак.

Клубингиз олий лигада яхши старт олгани йўқ, жумладан, сиз ҳам...

Чиндан ҳам, мавсумни яхши бошлай олмадик. Лекин барчаси яхши бўлиб кетишига ишонаман. Олий лигада кучли рақиблар етарли экан. Буни ортда қолган учрашувлар ор-қали кўрдим. Кейинги турларда менга ишонч билдириб, майдонга туширишса, албатта, ўз голларим билан «темирйўлчилар»га ғалаба келтирмоқчиман. 

Яқинда Арманистон терма жамоаси сафида тўп суриб қайтдингиз. Таассуротлар қандай?

Яхши. Фақат бизга омад етишмади. Агар кейинги ўйинларга чақирув олсам, терма жамоада ҳам ўзимни кўрсата олишимга ишонаман.

«Локомотив» мухлисларига айтадиган сўзларингиз...

- Улар ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонишсин, чунки жамоамиз жуда аҳил ва кучли. Мен эса ғалаба йўлида бор имкониятимни ишга соламан. Умид қиламанки, мухлисларимиз бизни доимо қўллаб-қувватлашади. Зеро, «Локомотив» нафақат Ўзбекистон чемпионати, балки Осиё ЧЛда ҳам юқори натижалар қайд этишни кўзламоқда.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:05, 19.04.2015. Ўқилди: 4631 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.