Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1492 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Африка, мезбонликка шайлан!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Саралаш (CAF)
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ФИФА президенти Зепп Блаттер Африка мамлакатларини ЖЧ-2026 мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиш учун уриниб кўришга даъват этди. Халқаро футбол уюшмаси раҳбари Мисрнинг Nile Sport телеканалида чиқиш қилар экан, жумладан, шундай деди: «Африка мамлакатлари олимпия қўмиталари раҳбарлари билан учрашув чоғи 2026 йилги футбол бўйича жаҳон биринчилигини қитъада ўтказиш зарурати борлигига эътибор қаратдим. Чунончи, Африка 2010 йили ЖАРда ташкил этилган ЖЧ билан чекланиб қолмаслиги керак. Хуллас, қитъадаги давлатлар мезбонлик ҳуқуқини олиш учун курашга киришишлари, яъни ўз номзодларини илгари суришлари зарур».

Бу қатъий ваъда эмас, гарчи Африкадаги айрим ОАВ вакиллари ўз ўқувчиларини хурсанд қилишга шошилган бўлсаларда (гуёки, Блаттер Африкага кафолат бергандек). Лекин шамолнинг қайси томонга эсаётгани аниқ-равшан. ФИФА президенти ўз чиқишида Африка футболи савиясини мақташни ҳам унутмади. У хусусан, Жазоир термасининг Бразилия­даги ЖЧ-2014 1|8 финалида бўлажак чемпион - Германия миллий жамоасини анча қийнаб қўйганига урғу қаратди. Айтишича, шу ҳолат унинг Африка учун ажратилган йўлланмалар сонини ошириш ҳақида ўйлашга мажбур этибди. Блаттер жаноблари бу масалани 29 май кунидан ке­йин, яъни президентлик лавозимига қайта сайлангани ҳамоно ўртага ташламоқчи экан. Эътиборлиси, швейцариялик функционер кейинроқ, жума куни Панамада ўтказилган КОНКАКАФ Конгрессида ҳам шунга ўхшаш баёнот билан чиқди: «Агарда ЖЧ финал босқичи 32та жамоа форматини сақлаб қолса, унда КОНКАКАФ аъзолари 4та йўлланма олишлари керак». Айтиш жоиз, бугунги кунда Шимолий ва Марказий Америка жамоалари 3,5та жой билан чекланишмоқда. Тўғри, Бразилияга минтақадан 4та жамоа борди: АҚШ, Гондурас, Коста-Рика ва Мексика. Лекин улардан охиргиси Янги Зеландия термасига қарши «плей-офф» ўйинлари орқали 0,5та йўлланмани бутун қилди.

Кўриниб турибдики, 1998 йилдан буён ФИФАни бошқараётган 79 ёшли Блаттер қаторасига 5-муддат учун сайланиш йўлида амалий ҳаракатларни кучайтирмоқда. Унинг нега айнан кўп мамлакатларни ўз ичига олган қитъа конфедерацияларига эътибор қаратаётгани тушунарли. Зеро, бу минтақа вакиллари халқаро футбол аренасида етакчи ролда бўлмасаларда, сайлов жараёнида кўп нарсани ҳал қилишлари мумкин. Дейлик, КОНКАКАФ аъзоларининг сони 41та ва у сайловда 35та овоз ҳуқуқига эга (КОНКАКАФнинг айрим аъзолари ФИФА таркибига киришмайди). Африка футбол конфедерацияси (АФК) эса нақ 54та овоз соҳибидир. Боз устига, «қора қитъа» футболи якдил ҳолда Блаттерни қўллаб-қувватламоқда. Мана, яқинда АФК бош Ассамблея­си йиғилишида ташкилот президенти Исса Айяту сентябрь ойидаги даъватини эслатиб, миллий футбол федерацияларини айнан Блаттер учун овоз беришга чақирди. «Блаттер Африкада жуда машҳур, - дея таъкидлади ўз навбатида, Гана футбол федерацияси бошлиғи ва АФК ижроқўми аъзоси Квеси Ньянтачи. - У қитъамиз футболи ривожи йўлида кўп иш қилди. Жумладан, молиявий қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга татбиқ этди, «Гол» дастури бўйича инфратузилма тараққиётини таъминлади. Европаликлар буни тушунишмайди. Оддий айтганда, Африка футболининг ривожланиши учун айнан Блаттер ўзига хос туртки берди».

Умуман олганда, Африка вакиллари овозлари Блаттерга кафолатланган, ҳисоб. Лекин шунга яраша, жавоб бўлиши ҳам керак-ку: «Сиздан угина, биздан бугина». Табиийки, қитъанинг яна бир бор жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши хусусидаги ғояни африкаликлар кўтаринки руҳда қабул қилишди. АФК раҳбари Айяту бу борада алоҳида баёнот беришга ҳам улгурди: «2026 йилги турнирни қайсидир бой мамлакатимиз бемалол қабул қилиши мумкин. Мисол учун, Миср, Марокаш, Жазоир, Нигерия ва ҳаттоки, 2010 йили танқидчилар оғзини ёпиб қўйган ЖАР ҳам». Эътиборлиси, Марокашда қандайдир аниқлик ҳам кўрина бошлади. Al Assima Post газетаси душанба куни Блаттер мамлакат номзодини қўллашга тайёр эканлиги ҳақида хабар тарқатди. Ахборот манбасини илова қилган нашр қуйидагиларни ёзди: «Ўтган жума куни ФИФА президенти Женевада Марокаш футбол федерацияси раҳбари Фузи Лекжаа билан учрашди ва мамлакат номзодини қўллашга тегишли сўз берди».

Аслида ҳам Африкага мундиал мезбонлигини топшириш масаласини жиддий ўйлаш мумкин, гарчи булар сайловолди акцияларига ўхшаб кўринаётган бўлсада. Тўғри, мезбон танлашда ФИФАнинг қитъалар ротацияси сиёсатига қарамай, Шимолий Америка 1994 йилдан буён ЖЧни қабул қилгани йўқ. Аммо шуниси борки, Африкада мамлакатлар сони анча кўп.

Айтганча...

Ҳозиргача ЖЧ-2026га мезбонлик қилиш хоҳишини 4та мамлакат билдириб улгурди. Булар - АҚШ, Канада, Мексика, Колумбия. Шунингдек, турнирга Янги Зеландия|Австралия жуфтлигининг даъвогарлик қилиши ғояси ҳам бор. Бироқ уларнинг иккинчиси эндиликда Осиё футбол уюшмаси - ОФК таркибида. Бу конфедерация вакили (Қатар) эса, ЖЧ-2022га мезбонлик қилади. Умуман, аризаларни расман илгари суриш жараёни жорий йилдаёқ бошланиши керак. Мезбон номи эса 2017 йилнинг май ойида аниқланади. Блаттернинг бўлажак сайловда яна ғолиб чиқиши эҳтимоли катта эканлигини ҳисобга олсак, Африка вакиллари бу курашда  яққол фаворитга айланишлари мумкин. Ахир уларни шахсан Блаттернинг ўзи қўллашга ваъда берди. Фақат энди реал даъвогар чиқса, бас.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:07, 26.04.2015. Ўқилди: 7063 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.