Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Майли, гапираверишсин ёки юлдуз экспертлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Анри, Линекер, Скоулз, Ширер, Невилл, Каррагер - Англия телевидениеси терма жамоаси жорий мавсум премьер-лиганинг ҳар қандай клубига дарс бериши мумкин. «ССФ» нашри яқин келажакнинг ажойиб юлдузларига нигоҳ ташлаб, футбол майдонидаги сермазмун фаолиятдан сўнг ўзларини экранга уришган ва Европанинг топ-чемпионати таҳлилчиси сифатида ҳам маълум ютуқларга эришган сўз усталарини ажратиб кўрсатди.

Гари ЛинЕкер (54 ёш, Англия терма жамоаси тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар, ЖЧ-86нинг бош голеадори)

Иш жойи: ВВС

1999 йилдан буён Британия ҳудудидаги энг машҳур таҳлилий кўрсатув - The Match of the Day (премьер-лиганинг ҳар бир турига бағишланадиган ушбу шарҳ-таҳлилий кўрсатув ҳафтанинг дам олиш кунлари оқшом пайти эфирга узатилади)ни олиб бораётган Линекер яна турли телеканалларда эксперт ролида чиқиш қилиб, йилига 2 млн. фунтдан кўпроқ даромад оляпти. Собиқ голеадорнинг таҳлилчи сифатидаги устун томонлари кўп: ўйинни яхши тушунади, тили ўткир, муҳокамаларда рўйхотирликни бир четга йиғиштириб қўяди. Мисол учун, ФИФАни ҳам кескин танқид остига олаверади: «Ташкилотда бўлаётган ҳамма ишлар - масхарабозлик ва бунинг сабабчи­­си - ­Блаттер». Шунингдек, АПЛ раҳбарияти кўп бора Линекернинг ўткир «найза»си таъмини татиб кўрган: «Премьер-лигани жаҳондаги энг кучли чемпионат ўрнида кўришни тўхтатиб, амалий ишга ўтиш керак». Гари танқидлардан ташқари, мақтовларни ҳам ўрнига қўяди ва бунда ўзига хос услублардан фойдаланади: «Месси - даҳо, шундай экан, у Роналдудан кучли», «Моуриньо шунчалик зўрки, Англия чемпионати олтин медали ва кубогини бир кунда қўлга кирита олади». Яқинда тарқалган хабарга кўра, BT Sport (BT Group телекоммуникацион корпорациясининг бир қисми) Линекерни ўз томонига оғдириб, уни ЧЛ трансляциялари «юзи»га айлантирмоқчи экан. Ҳозирча Гари бу масалада бош қотиряпти.

Сўз

- АПЛни жаҳондаги энг яхши чемпионатдек кўрсатишни тўхтатиш шарт...

 

Тьерри Анри (37 ёш, Европа ва жаҳон чемпиони, Франция терма жамоаси ва «Арсенал» клуби тарихидаги энг яхши тўпурар)

Иш жойи: Sky Sports

Франциялик собиқ ҳужумчи дунё бўйича энг кўп маош олувчи ТВ-эксперт ҳисобланмоқда. У 6 йиллик шартномага асосан ҳар мавсум 4 млн. фунт олади. «Фаолиятим давомида энг яхши жамоаларда тўп сурдим, энди эса энг яхши телевидение жамоасига қўшилдим», - деди Анри шартномага имзо чекиб бўлгач. Французнинг теледебюти январь ойида «Вест Хэм»-«Халл Сити» ўйинига тўғри келди ва бу «болғачилар»нинг мавсум давомида Sky Sportsда энг катта  телеаудитория йиққан учрашувлари бўлди. Тўғри, Тьерри янги ролга энди-энди мослашяпти. Яъни унда ҳозирча кескинлик ва шов-шув кўтариш хусусиятлари етишмаяпти. Анри кўпинча собиқ футболчи ва «Ливерпул»­нинг таниқли мураббийи Грэм Сунесс билан жуфтлик ҳосил қилиб ишлаяпти. Чунончи, Сунесс эфирга чиқиш ва кескинликни таъминлаш бобида нисбатан тажрибалироқ саналади.

Сўз

- Фаолиятим давомида фақат кучли жамоаларда ўйнадим, энди эса ТВнинг энг кучли жамоасига қўшилдим.

 

Гари Невилл (40 ёш, Англия терма жамоаси ва «МЮ» клубининг собиқ ҳимоячиси)

Monday Night Football кўрсатуви бошловчиси. Гари ўз адаши - Линекер билан Англия футбол телевидениесидаги энг ёрқин юлдуз мақоми учун рақобат олиб боряпти. Алекс Фергюсон ўз вақтида Невиллга шундай хитоб қилган экан: «Гари, менимча, оғзингни юмганингда ёки ухлаганингда, тилинг Худога шукрона келтирса керак». Гарининг ўзи эса телевидениедаги дебютини ҳаяжон билан эслайди: «Шунчалик асабийлашганманки, ҳар 10 сонияда стакандан сув ҳўплагандим. Боз устига, қўлларимни қаерга қўйишни билмасдан, шунчаки, ручкани маҳкам ушлаганча уни қўйиб юбормагандим». «МЮ»нинг собиқ сардори вақт ўтиши билан эфирга яхши ўрнашиб олди ва ҳаттоки, ўтган йили АПЛнинг энг яхши шарҳловчиси номига муносиб кўрилди. У шунинг баробарида эксклюзив интервьюларга ҳам уста: айтайлик, Бекхэм фаолиятини тугатишини эълон қилиши ҳамоно у билан жонли интервью уюштирганди. Айтганча, Гари 2012 йилдан буён Англия терма жамоасида Рой Хожсонга ассистентлик қилишга ҳам улгуряпти.

Сўз

- Эфирга илк чиқиш пайти ҳар 10 сонияда сув ҳўплагандим.

Алан Ширер (44 ёш, АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар)

Иш жойи: ВВС

The Match of the Dayнинг яна бир таҳлилчиси. Афсонавий тўпурарнинг ҳар бир чиқиши ВВСга 8 минг фунтга тушади. Ширер шунингдек, радио ва интернетда ҳам ўйинларни таҳлил қилиб туради. Лекин минус томонлари кўпроқ: кўпчиликнинг фикрича, жуда содда ва одатий сўзлар билан чекланади (мисол: «Кейнинг «Челси» ҳимоячилари билан рақобатини кузатиш қизиқарли»), яна башорат қилишда қаттиқ янглишади. Дейлик, ЖЧ-2014 арафасида Руни Бразилиядан чемпионатнинг бош тўпурари сифатида қайтишини таъкидлашдан ташқари, Германия термасига «Юлдузларсиз жамоа», - дея баҳо берганди.

Сўз

- Англия термаси Коста-Рикани ҳар қандай таркиб билан мағлуб этади. (ЖЧ-2014 доирасидаги ўйинга башорат. Амалда учрашувда ҳисоб очилмади).

 

Шунингдек, Жейми Каррагер  Monday Night Football (Sky Sports) кўрсатуви бошловчиларидан бири сифатида Гари Невиллдан қолишмасликка интиляпти. Ушбу каналда яна Жейми Реднапп (Харри Реднаппнинг ўғли, Фрэнк Лэмпарднинг амакиваччаси) ҳам эксперт сифатида ишлаяпти.

Оуэн ХаргривсСтив МакманаманДэвид Жеймс, Майкл Оуэн ва Пол Скоулз ВТ Sportда таҳлилчилик қилишяпти. Инглизлар Оуэнни зерикарли фикрлари ва овозининг дағаллиги учун унча ёқтиришмайди. Аксинча, Скоулз бир мавсумдаёқ томошабинлар меҳрини қозонди. Бунда Жек Уилшер ҳақида айтган гаплари катта роль ўйнади: «У 16 ёшида ҳозиргидан анча яхшироқ ўйнарди». Умуман, Скоулз бир қатор қизиқарли иборалар тўпламини йиғишга улгурди: «Клубда Яя Турени туғилган куни билан табриклашмабдими? Уни шунчаки, қучоқлаб қўйиш керак», «Гарет Бэйл «МЮ» учун яралган», «Барселона», «Реал» ва «Бавария» клублари АПЛда ўйнашганида, 10-15 очко фарқи билан ғолиб чиқишарди» (премьер-лига раҳбариятига танқид).

ITV эса Ли Диксон, Гордон Страчан, Глэн Ходдл ва Ян Райтни эскперт сифатида жалб этяпти.

 

Англия телевидениеСИда энг кўп

маош олувчи 5 нафар эксперт

    Эксперт            Канал           Маоши (йилига                                                    млн. фунт ҳисобида)

 

1.  Тьерри Анри     Sky Sports          4

2.  Гари Линекер    ВВС                   1,5

3.  Гари Невилл      Sky Sports         1,2

4.  Майкл Оуэн       ВТ Sport             1

 5.Алан Ширер      ВВС                     0,5

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:58, 30.04.2015. Ўқилди: 3344 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.