Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Австралияга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.
“Селесао”нинг асосий сардорларидан бири Маркиньос мазкур баҳсни асосий таркибда бошламади. Шу боис бош мураббий Карло Анчелотти сардорлик боғичини Рафиньяга ишониб топширди. Бразилиялик футболчи “Барселона”да ҳам сардорлик вазифасини бажариб келмоқда.
Анчелотти Рафиньянинг нафақат майдондаги ўйини, балки жамоа ичидаги таъсири ҳам ошиб бораётганини таъкидлади.
“Рафинья ўз ўйинини янги даражага олиб чиқмоқда. У етакчилик сифатлари билан ҳам бизга ёрдам бера олади”, — дея футболчини мақтади италиялик мутахассис.
29 ёшли ҳужумчи айни пайтда фаолиятидаги энг сермаҳсул даврлардан бирини ўтказмоқда. Жорий мавсумда “Барселона” сафида марказий ҳужумчи сифатида ҳам ҳаракат қилаётган Рафинья дастлабки 8 та учрашувда 14 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).