Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аббос Махсталиев «қайтяпти» ёки футболчининг «Нефтчи»даги ишлари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Нефтчи»нинг «Бунёдкор»га қарши ғалабасидан сўнг Фарғона клуби таркибида илк мавсум ҳаракат қилаётган ушбу футболчи ҳақида ёзишга қарор қилдим. Чунки охирги баҳсларда Аббос бизга ўша ўсмирлар терма жамоасидаги Махсталиевни эслатмоқда.

Ўз вақтида ўсмирлар терма жамоасида ўзини кўрсатган Аббос Махсталиев охирги  пайтларда кўринмай қолганди. Биздаги энг катта муамо ҳам шу аслида, истеъдодларни кўп бой берганмиз. Ёшларимиз дилни қувонтириб, кўзни қамаштириб порлашади. Аммо қандай катта тезлик билан порлашган бўлса... Фикримни тушундингиз. Ёшларни катта футболга олиб киришда кўп талофат кўряпмиз. Кўп истеъдодларни йўқотиб қўйяпмиз. Тўғри, ҳаммаси ҳам эмас. Бироқ Темур Ҳакимов ва Аббос Махсталиевни ўша терма жамоадаги ёрқин ўйинларидан сўнг хориж клубларидан таклиф олишини ёки мамлакатимизнинг етакчи клубларида асосийлардан бири бўлишини кутгандик. Аниқроғи, ишонгандик. Аммо бугунги кунда Темур «Оқ-тепа»да, Аббос эса «Нефтчи»да ҳаракат қиляпти. Майли, келинг, фожеа ясамайлик. Муҳими, ушбу йигитлар айни пайтдаги жамоаларида яхши ҳаракат қилишяпти. Мухлислар улардан хурсанд.

Ҳозир эса Аббоснинг Фарғонадаги фаолияти ва жамоадаги ўйинига тўхталиб ўтамиз. Ундан аввал эса Мурод Исмоиловни мавсум олдидан Аббос ҳақида билдирган фикрларига эътибор қаратамиз: «Аббос - бу Аббос. Махсталиев ўтган йили «Андижон»да ўзини кўрсатгани учун бу йил уни Фарғона клубига чақирдик. Ундан кўп нарса кутяпман. Ҳали кўрасиз, бу йил нафақат «Нефтчи» мухлислари учун балки бутун ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун Аббосдан қандайдир яхши янгилик бўлади» деб айтиб ўтганди «Нефтчи» бош мураббийи.

Ҳақиқатдан ҳам бу йил Аббоснинг «Нефтчи»даги ишлари яхши кечмоқда. Сўнггги баҳсларда асосий таркибда майдонга чиқмоқда. Эътибор берган бўлсангиз, «Бунёдкор» жамоасига қарши ўйинда ҳужумкор футболчи, жамоа ортга чекинганда ўнг қанот ҳимояда ўйнади. Мана сизга кутилмаган ҳолот. «Машъал»га қарши Фарғонадаги ўйинда эса сал бошқачароқ бўлганди. Яъни «Нефтчи»нинг марказидаги футбочилар Холматов тушгунга қадар фақат чап қанотда Аббосга ишлашди. Уни кўпроқ чап тарафдан жарима майдонига яқинлашига имкон беришди. Ўтган турда эса ўзига умуман бегона бўлган қанотда тўп сурди. Нимадир сездингизми ? Мурод Исмоилов Аббосни қайтадан кашф қилмоқда! Унинг имкониятларидан ҳар хил услубида фойдаланиб кўряпти. «Нефтчи» устози кўп бир жумлани қайтаради: «Футболчиларимизнинг имкониятдан унумли ва тўғри фойдалансак, марра бизкини». Демак Исмоилов Аббосдан унумли фойланмоқда. Ҳа, кўп нарса мураббийга ҳам боғлиқ. Нега Аббос терма жамоада муваффақиятли ҳаракат қилиб, кейинчалик Олий лигада йўқолиб қолди? Балки етакчилик руҳияти кучли бўлган Махсталиевдан қандай фойдаланишни мураббийлар билишмагандир ёки футболчи юлдузлик касалига чалинганмиди?

Хуллас, охирги пайтларда футболчи «Нефтчи» устози қўл остида ўзини кўрсатяпти. Жаҳон чемпионати саралаши доирасида жиддий ўйинларни қарши олаётган МТЖмиз учун ҳам мана шундай ёш истеъдодларни «қайтиш» қилиш айни мудаодир. Аббос нафақат сўнгги икки баҳсда, балки бутун мавсум давомида мана шундай юқори темпда ҳаракат қилишини кутиб қоламиз!

Ҳожиакбар Жабборов.
«Рухсор» радиоси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:31, 07.05.2015. Ўқилди: 7266 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик