Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон U20 ўртоқлик учрашувида Панама билан дуранг ўйнаган экан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон ёшлар (U20) терма жамоаси бугун Панама билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ўзбекистон футбол федерациясининг қайта хабар тарқатишича, мазкур ўйинда аслида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

"Техник муаммо сабаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Панамага қарши ўйинда мағлубиятга учраганлиги ҳақидаги хабарни эътиборсиз қолдирасиз. Янги Зеландиядан алоқага чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабига кўра, ўйин 2-2 ҳисобидаги дуранг билан якун топган. Шу муносабат билан 1-2 ҳисобидаги мағлубият ҳақида ёзилган твитни инобатга олмайсиз. Ноқулайлик учун узр сўраймиз", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида голларга  Сардор Азимов ҳамда Элдор Шомуродовлар муаллифлик қилишган.

Учрашувдан сўнг иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра терма жамоалар пенальтилар сериясида ўзаро баҳс олиб боришди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5:3 ҳисобида устун келди.

Маълумот учун Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Велингтон шаҳрида 28 май кунигача тайёргарлик олиб боришади ва шундан сўнг Жаҳон чемпионати гуруҳ учрашувларини ўтказиш учун Крайстчертч шаҳрига учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги биринчи учрашувини 1 июнь куни Гондурас ёшлар  терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви.
24 май. Велингтон, Янги Зеландия.
Ўзбекистон (U-20)– Панама (U-20) - 2:2
Голлар: Сардор Азимов, Элдор Шомуродов.

Қуйида берилаётган видеолавҳада пенальтилар серияси акс эттирилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:48, 24.05.2015. Ўқилди: 6587 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик