Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Келажак ёшлар қўлида!»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U20) ўртасида ЖЧ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кузатиш учун Янги Зеландияга жўнаб кетди. Мураббийнинг мақсади - Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида МТЖга номзодлик қилиши мумкин бўлган футболчиларни кузатиш.

Ушбу сафар олдидан мураббий билан суҳбатда бўлдик.

- Миржалол ака, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиш ташаббуси кимдан чиқди - сизданми ёки Терма жамоалар марказидан?

- Марказдан албатта. Шунингдек, ўзим учун ҳам бу ўйинларни кузатиб бориш жуда қизиқ. Чунки Янги Зеландияда юртимизнинг энг иқтидорли ёшлари майдонга тушадилар ва уларнинг ўйинини ўрганиш ишимнинг бир қисми ҳисобланади. Бу ёшлар бир-икки йилда миллий терма жамоа эшигини ҳам тақиллатиб қоладилар. Айниқса, футболда вақт жуда тез ўтиб кетади.

- Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар орасида миллий терма жамоага номзодлар борми?

- Бевосита номзодлар ҳақида гапиришга ҳали эрта бўлса керак. Чунки улар ҳозир ёшлар терма жамоасида банд. Аммо яқин келажакда албатта бу таркибдан кимларнидир миллий терма жамоага чақиришимиз турган гап. Равшан Ҳайдаров жамоасида олий лига ва Осиё Чемпионлар Лигаси тажрибасига эга бўлган футболчилар бор. Улардан кўп нарса кутмоқдамиз ва бу фақат ёшлар ўртасидаги ЖЧга боғланиб қолмаган. Бу футболчилар келажакда ўзбек футболининг юзи бўлишлари лозим.

- Ёшларимиз ЖЧда қай даражада иштирок эта оладилар, деб ўйлайсиз? Мураббий сифатида бунга баҳо бера оласизми?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Бунинг учун рақиблар ўйинини ҳам яхшилаб ўрганиб чиқиш лозим. Мен фақат бош жамоамиз ҳақида фикр билдиришим мумкин. Ёшларимиз Мьянмадаги Осиё чемпионатидан сўнг анча-мунча йиғинларда иштирок этдилар. Бу йиғинларда таркиб аниқланди, энг яхши футболчилар саралаб олинди. Шуни айтишим лозим, таркиб яхши жамланган. Терма жамоада ёш бўлишига қарамай, «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Насаф» асосий таркибида ўйнаганлар бор. Ҳар битта чизиқнинг ўз етакчилари шаклланган. Агарда бу футболчилар жамоавий ўйин намо­йиш эта олсалар, яхши натижа қайд қилишлари турган гап.

- ЖЧ олдидан Равшан Ҳайдаров билан таркиб ва бошқа нарсалар ҳақида маслаҳатлашдингизми?

- Гаплашиб олдик, албатта, аммо буни маслаҳатлашиш демаган бўлардим. Шунчаки турли масалалар юзасидан суҳбат бўлди. Равшан Ҳайдаров ўз ишини жуда яхши билади. Ўйлайманки, у катта ҳажмдаги ишларни бажарди ва яхши жамоа шакллантира олди.

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни томоша қилдингизми? Улар орасида қайси бири кўпроқ ёқди?

- Бир қатор ўйинларни кузатиб бордим. Янги Зеландия ва Қирғизистон ёшлар терма жамоалари ҳамда  «Оқ-тепа»га қарши кечган ўйинларни томоша қилдим. Улар орасида Фарғонадаги ўйин кўпроқ ёқди. Аммо бошқалари ҳам ёмон кечгани йўқ.

- Ёшлар терма жамоаси сафида ўғлингиз Миржамол Қосимов ҳам бор. Мураббий ва ота сифатида ўғлингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Нима дейишим мумкин, у яхши футболчи бўлиш учун астойдил ҳаракат қиляпти. Меҳнат қилишдан тўхтаб қолгани йўқ. Аммо шуни ҳам айтиш лозим, унга жуда қийин. Сабабини ўзингиз яхши биласиз. Мен туфайли ҳар хил гаплар бўлиши турган гап. Миржамол билан кўп суҳбатлашаман ва унга аввал-бошидан айтганман, бундай гапларга эътибор бермаслик керак. Менинг билганим шуки, у иродаси кучли йигит, ҳеч қачон меҳнатдан қочмаган. Ҳар доим машғулотларда астойдил ва катта куч билан ишлайди. Футболдаги иқтидори қанчалик эканини эса вақт кўрсатади. Мен бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. У қандай футболчи эканини ўйини билан исботлаши керак.

- Миржамол Қосимов жаримадан гол урган вақтларда ҳамма сизни эслаши турган гап. Жарима зарбалари борасида ўғлингиз билан иш олиб борасизми?

- Фақат маслаҳат бераман. Чунки бошқасига имконият йўқ. У бошқа мураббий қўл остида машғулот олиб боради, майдонга тушади. Унинг ишига аралашишим тўғри эмас. Аммо бирга бўлган вақтларимизда маслаҳат бериб туришим турган гап. Унга энг аввало дарвозабонга қараш кераклигини айтаман. Жарима зарбаси, бу - дарвозабон ва футболчи ўртасидаги дуэл. Ким кимни алдайди? Зарба бераётган футболчи дарвозабон ҳаракатини олдиндан билиши керак. Агар уни алдай билса, гол бўлиши турган гап. Акс-ҳолда дарвозабон тўпни эгаллаб олади.

- Демак сиз Миржамолга жарима тўпларини фақат назарий жиҳатдан ўргатасиз, қолгани эса унинг меҳнати самараси?

- Албатта. Зарбаларни Миржамолнинг ўзи машғулотлар давомида шакллантиради.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги йиғини ҳақида нима дея оласиз? Терма жамоа 11 июнда Эронга қарши ўртоқлик ўйинида ва 16 июнда КХДРга қарши ЖЧ саралашида майдонга тушиши лозим.

- Йиғин режаси тасдиқлаб қўйилган. Ҳозирча терма жамоага номзод футболчилардан фақат Баҳодир Насимов ва Фозил Мусаевлар таътилга чиққан. Улар тўп сурадиган Эрон чемпионатида мавсум якунига етди. Бу футболчилар бир ҳафта дам олгач, якка тартибда машқ ўтай бошлайдилар. Кейин Насимов «Динамо» машғулотларига қатнаб туриши режалаштирилган. Мусаевга ҳам клуб топиш ҳаракатидамиз, балки у «Локомотив» машғулотларида қатнашар. ­Қолган легионерлар эса келаси ой бошларида Тошкентга етиб келадилар. Йиғин олий лига ўйинлари ўтгач,  9 июнда бошланади.  Икки кун тайёрлангач, Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз. КХДРга қарши кечадиган ўйиндан бир кун олдин йўлга чиқиш режалаштирилган. Сафар учун чартер рейси буюртирилган. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:06, 02.06.2015. Ўқилди: 8272 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик