Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Бухоро" клуби мутасаддилари, футболчилари ва мухлислари диққатига

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бухоро
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Авваламбор, бу мақолани ёзишдан олдин кўп ўйладим, шу менга керакми деб. Мутахассислар жамоани мағлубиятлар гирдобида тушиб қолганини айтиш, айбдорларни излаш билан овора, ҳеч ким ундан чиқиш йўлини кўрсатмаяпти. Ҳақиқий мухлислар эса шокда, бунақаси ҳали жамоа тарихида бўлмаган.

Жамоа қачон бундай ачинарли аҳволга келди? Бундай натижаларга олиб келган ҳолатлар илдизи қаерда? Бундай натижалар жамоадан Агамуродов кетгандан кейин бошландими? Ҳозирда бутун жамоа мухлислари ва мутахассисларининг ўй- хаёлларини шу саволлар қамраб олган. Бу саволларга ҳаминқадар жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Бир нарса аниқки, жамоани шу аҳволга келишига барча Бухоро аҳли айбдор десак хато бўлмайди. Буни қуйидагича изоҳлайман.

Биринчидан: Ҳозирда чемпионатимизда етакчи ўринларда бораётган жамоалар асосан ўз маҳаллий тарбияланувчиларини сақлаб қолиш эвазига ёки катта маблағ эвазига жамоа таркибига тажрибали мутахассис ва футболчилар (легионерлар)ни жалб қилган ҳолда юқори мақсадларни кўзламоқда. Бизда эса жамоага футболчи етказиб берадиган аниқ базанинг ўзи йўқ. Қандайдир мўжизалар орқали қидириб топган маҳаллий футболчи ва мутахассисларимизни қадрига етмаяпмиз, уларга ишонмаяпмиз ёки имконият бермаяпмиз.

Мисол учун охирги беш йилни оладиган бўлсак келажаги порлоқ деб кутилаётган К.Самиев, О.Шамсиддинов, А.Акрамов, Б.Омонов, М.Шабанов, М.Рахимов, Ш.Сулаймонов, А.Муродов каби бир қатор футболчиларимизни қайсидир “ақлли” мутахассисларнинг қарорлари билан деярли йўқотиб бўлдик. Шунингдек У.Бақоев, Ж.Хасанов, Ш.Саломов, А.Ражабов, С.Қобилов, У.Рамазонов каби маҳаллий футболчилар кимларнидир эътиборсизлиги ёки нотўғри футбол сиёсати туфайли олий лиганинг бошқа жамоаларида тўп тепиб келишмоқда. Шахсан мен ҳозирда жамоада тўп сураётган “легионерларимиз”дан кўра бу футболчиларни ўн марта устун қўяман.

Иккинчидан: Бухоро азалдан ўз футбол услибига эга бўлиб келган жамоалардан ҳисобланади. Бу шундай услубки 2005 йилларгача жамоада мураббий ёки футболчилар алмашган тақдирда ҳам, жамоа ўз услибидан четга чиқмаган, асосан маҳаллий футболчилар эвазига жамоа метин ҳимоя, қисқа паслар, жанговор ҳужумчилари билан ҳар бир жамоага бош оғриғи бўлиб келган. Айниқса дарвозабонлар жамоа лидери бўлган. Усмон Тошевнинг мураббийликдаги истеъфосидан кейин жамоанинг миллий услубига путур етди. Мураббийлар маҳаллий футболчиларга деярли эътибор қаратишмади. Охир оқибат шундай оқибатларга олиб келдики Т.Агамуродов даврида айрим ўйинларда ҳаттоки бирта ҳам маҳаллий футболчи асосий таркибга кўринмади. Ваҳоланки бу даврга келиб жамоани миллий ўйин услубидан асар ҳам қолмаганди. Биз мухласлар ва маҳаллий мутахассислар Агамуродов жамоасининг вақтинчалик ғалабаларига ўзимизни овутиб юравердик. Эртани ўйламадик. (Бунга мен Т.Агамуродовни айбламоқчи эмасман. Четдан келган мураббийнинг асосий вазифаси бу натижа. У ҳаммасини тўғри бажарди). Ҳозирга келиб эса 10 та ўйиндан бирортасига ғалаба қозона олмайдиган аҳволга келиб қўйдик.

Ҳозирда бу ҳолатдан чиқиб кетишнинг йўлини барча ўйлайдиган вақт келди. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун мен жамоа мухлиси сифатида қуйидагиларни таклиф қиламан.

Биринчидан: Жамоага максимал даражада маҳаллий мураббий ва ўйинчиларни ёки Бухоро футболи тарбияланувчиларини қайтариш ҳамда футболчилар билан камига икки йиллик шартнома тузиш. Бошқа футболчилар билан шартнома имзолаганда ўз позициясида маҳаллий футболчилардан қанчалик устун эканлигига алоҳида этибор қаратиш. Ўз навбатида маҳаллий футболчилар ҳам пулдан кўра жамоа манфаатини устун қўйиш вақти келди менимча.
Иккинчидан: Жамоа бош мураббийлигига Бухоро футболини яхши биладиган маҳаллий мутахассисни жалб қилиш. Бир гапни кези келганда айтиб ўтиш керак: жамоанинг ҳозирги вақтинчалик мураббийи Шухрат Файзиев ва унинг мураббийлар штаби ҳам маҳаллий футболимиз тарбияланувчилари ҳисобланади, ўз кўз ўнгимизда футбол ўйнаб меҳримизни қозонган. Ҳозирда улар Мочиновдан қолган чўкаётган кемага қутқарувчи вазифасини бажармоқда. Жамоа мухлислари ва мутасаддилари уларга имкон беришимиз ва қўллаб қувватлашимиз, кези келганда тўғри кўрсатмаларимизни аямаслигимиз зарур. Ахир уларни биз қўллаб қувватламасак, улар кимга таянади.

Учинчидан: Жамоага саёхатчи легионерларни олиб келишдан бутунлай воз кечиш вақти келди. Керак бўлса бунга ҳозирдан кескин чоралар кўриш керак. Жумладан ҳозирда жамоада тўп сураётган Богдан Хауши, Вадим Кравческу каби легионерлардан жамоанинг ёшлар лигасида тўп сураётган футболчиларни кучли деб ҳисоблайман. Жамоани ушбу мавсумда ўтказиб юборилган голларининг 50% мана шу легионерларнинг хатолари эвазига юзага келди. Бундай легионерлардан нафақат жамоа, балки истеъдодли ёш маҳаллий футболчилар ҳам заҳирада қолиб кетишдан азият чекмоқда.

Тўртинчидан: Вилоят телевиденияси ва маҳаллий газеталарда жамоа ўйинлари ҳақида таҳлилий, керак бўлса танқидий кўрсатувларни ташкиллаштириш вақти келди. Яқин икки йилда жамоа ҳақида вилоят телевидениясида бирорта ҳам таҳлилий ёки танқидий кўрсатув эфирга узатилмаганига нима дейсиз? Вилоятда футбол журналисти борми ўзи?

Бешинчидан: Жамоа мухлислари ҳам майдонга фақат “семичка” чақиб ўтирмасдан, жамоани охиригача қўллаб қувватлашимиз керак.

Олтинчидан: Раҳбарият жамоа мухлислари илтимосини инобатга олиб жамоамизга "Нурафшон" номини қайтариш ҳамда жамоа академиясини ташкил этиш чораларини кўриши вақти келди деб ҳисоблайман. .

Шу нарса аниқки бутун Бухоро аҳли бирлашсакгина биз хохлаган жамоа “Нурафшон” яна қайтади.


Акбар Ҳалимов, Бухоро

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:31, 02.06.2015. Ўқилди: 5552 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.