Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёш боксчилармиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошладилар

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида бокс бўйича 1999-2000 йилларда таваллуд топган ёш чарм қўлқоп усталари ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Эътиборлиси, мазкур қитъа чемпионатида мамлакатимизнинг умидли ёш боксчилари зафарли одимлашда давом этишмоқда.

Жумладан, оғирлик вазни 48 кг.гача бўлган чарм қўлқоп усталари баҳсида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Баротов япониялик Тамура Такумини уч раунд давом этган жангда мағлубиятга учратган бўлса, 54 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган яна бир юртдошимиз Саиджамшид Жаъфаров ҳам кунчиқар юрт вакили Хаято Цуцумини техник нокаутга учратди.

Вазни 60 кг.гача бўлган боксчилар баҳсида ҳамюртимиз Темурбек Саъдуллаев Жанубий Корея вакили Жеонгтае Ли билан кечган баҳсда муддатидан олдин ғалаба қозонди. 63 кг. вазн тоифасида баҳсларга киришган терма жамоамиз аъзоси Темур Мержанов ҳам БАА вакили Мусо Албусига қарши кечган жангда рақибини биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди. Вазни 66 кг.гача бўлган чарм қўлқоп усталари иштирок этаётган мусобақада баҳсларга киришган яна бир иқтидорли спортчимиз Дилшодбек Рўзметовга ҳам қирғизистонлик рақиби Ойбек Оқилбоевни ёнгиш учун бир раунд кифоя қилди.

Бугун яна уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Муроджон Алиев (-52 кг) қозоғистонлик Саматали Толтаев билан куч синашса, Бололбек Мирзараҳимов (-57 кг) Жанубий Корея вакили Жанхунг Ким билан баҳс юритади. Биринчи кунги баҳсларда БАА терма жамоаси вакили устидан ғалабага эришган Тимур Мержанов (-63 кг) бугун бўлиб ўтадиган навбатдаги жангда филиппинлик Ранжо Наполесга қарши рингга кўтарилади.

Беллашувлар Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:29, 09.06.2015. Ўқилди: 3851 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик