Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида, эртага, 16 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўйиндан аввал гуруҳдаги ҳолат
Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув Миржалол Қосимов шогирдлари учун саралаш босқичидаги дастлабки ўйин бўлса, КХДР терма жамоаси учун иккинчи ўйиндир. Ўзбекистон саралашнинг дастлабки турида дам олган ва ушбу вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Ўша куни Шимолий Корея сафарда Яманга қарши ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. “H” гуруҳидаги бошқа бир ўйинда эса Филиппин терма жамоаси Бахрайнни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан аввал Филиппин ҳамда КХДРда 3тадан очко бор.
H гуруҳи
Жамоалар
|
Ў
|
Ғ
|
Д
|
М
|
У-Г
|
Ў-Г
|
Т-Н
|
О
|
Филиппин
|
1
|
1
|
0
|
0
|
2
|
1
|
1
|
3
|
КХДР
|
1
|
1
|
0
|
0
|
1
|
0
|
1
|
3
|
Ўзбекистон
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
Баҳрайн
|
1
|
0
|
0
|
1
|
1
|
2
|
-1
|
0
|
Яман
|
1
|
0
|
0
|
1
|
0
|
1
|
-1
|
0
|
Ўзаро учрашувлар
Шимолий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамолари ўзаро 6 бор тўқнаш келишган. Шу вақтгача Ўзбекистон терма жамоаси КХДРдан бирор бор мағлубиятга учрамаган. Ўтказилган 6 учрашувнинг 4тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, яна иккитаси дуранг натижа билан якун топган. Ўзаро учрашувларда қайд этилан энг катта ҳисоб — 4:0. Айнан шу ҳисоб билан Бангкокда бўлиб ўтган XIII Осиё ўйинларида гуруҳ босқичи учрашувида Ўзбекистон КХДРни мағлуб этган. Николай Ширшовнинг дубли, Игор Шквирин ҳамда Андрей Акопянцларнинг голлари ўшанда Ўзбекистоннинг йирик ғалабасини таъминлаганди. Ўзаро ўйинлардаги қолган учта ғалабанинг барчасида 1:0 ҳисоби қайд этилган. Ўзаро ўйинларнинг сўнггиси Осиё кубоги-2015 доирасида бўлиб ўтди. Унда ўйиндаги ягона голни “Пахтакор” ҳужумчиси Игор Сергеев киритган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби
Миржалол Қосимов Эрон билан ўртоқлик учрашуви ва КХДРга қарши Жаҳон чемпионати саралаш ўйини учун даставвал эълон қилган таркибидан ўрин олган футболчилардан икки нафари — Сервер Жепаров ҳамда Зохир Қўзибоевлар Шимолий Кореяга жамоа билан учмади. Жепаровнинг ушбу ўйинда миллий терма жамоага жароҳатим туфайли ёрдам бера олмаслиги йиғин бошланиши арафасидаёқ маълум бўлиб улгурган бўлса, Қўзибоев Эронга қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.
Терма жамоа мураббийлар штаби Зохир Қўзибоев ўрнига Эрон билан ўйиннинг эртасигаёқ таркибга “Локомотив” ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовни таклиф қилди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, жароҳати туфайли узоқ вақт терма жамоа сафига жалб этилмаган “Насаф” футболчиси Шохруҳ Гадоев яна мамлакатнинг асосий жамоаси сафига чорланди. “Локомотив”нинг ёш ва истеъдодли ярим ҳимоячиси Икром Алибоев илк бор терма жамоадан чақирув олиб, Эронга қарши ўйинда ўз дебютини нишонлади.
Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг Шимолий Кореяга йўл олган таркибини келтириб ўтамиз:
№
|
Футболчилар
|
Туғилган йили
|
Клуби
|
Дарвозабонлар
|
1
|
Элдор Суюнов
|
1991
|
Насаф
|
2
|
Акбар Тўраев
|
1989
|
Бунёдкор
|
3
|
Игнатий Нестеров
|
1983
|
Локомотив
|
Ҳимоячилар
|
4
|
Анзур Исмоилов
|
1985
|
Чанчун Ятай, Хитой
|
5
|
Шавкат Муллажонов
|
1986
|
Локомотив
|
6
|
Шухрат Муҳаммадиев
|
1989
|
Насаф
|
7
|
Егор Кримец
|
1992
|
Пахтакор
|
8
|
Ислом Тўхтахўжаев
|
1989
|
Локомотив
|
9
|
Виталий Денисов
|
1987
|
Локомотив, Россия
|
10
|
Акмал Шорахмедов
|
1986
|
Бунёдкор
|
11
|
Фаррух Сайфиев
|
1991
|
Насаф
|
Ярим ҳимоячилар
|
12
|
Азиз Ҳайдаров
|
1985
|
Аш-Шабаб, БАА
|
13
|
Санжар Шоаҳмедов
|
1990
|
Локомотив
|
14
|
Одил Аҳмедов
|
1987
|
Краснодар, Россия
|
15
|
Лутфулла Тўраев
|
1988
|
Локомотив
|
16
|
Санжар Турсунов
|
1987
|
Ворскла, Украина
|
17
|
Сардор Рашидов
|
1991
|
Бунёдкор
|
18
|
Шоҳрух Гадоев
|
1991
|
Насаф
|
19
|
Икром Алибоев
|
1994
|
Локомотив
|
20
|
Жасур Хасанов
|
1983
|
Локомотив
|
21
|
Фозил Мусаев
|
1989
|
Сепахон, Эран
|
Ҳужумчилар
|
22
|
Баҳодир Насимов
|
1987
|
Падидеҳ, Эрон
|
23
|
Игорь Сергеев
|
1993
|
Пахтакор
|
Эслатиб ўтамиз, КХДР – Ўзбекистон учрашуви 16 июнь куни Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).