Бугун 14 март, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • -:-
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саҳна ортидаги хўжайинлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Sovsport.ru ўзлари бир четда турган ҳолда футбол клубларини бошқараётган шахслар рейтингини тузди. Қуйида мазкур топ-бешталик қаҳрамонлари билан танишинг.

Роман Абрамович («Челси»)

«Стэмфорд Бридж» стадионининг алоҳида ҳурмат-эътиборга лойиқ (VIP) шахслар учун мўлжалланган жо­йида жилмайибгина ўйин томоша қиладиган  48 ёшли бу инсон аллақачонлар жамоанинг туморига айлангандек. Ахир Абрамович трибунадан жой олса бўлди, жамоа икки карра кучлироқ ўйин кўрсатишга киришади. Оммавий ахборот воситаларининг учрашувга нисбатан эътибори ҳам шунга яраша бўлади.  Роман Аркадьевич эса мухлислик қилишни жуда ҳам ўрнига қўяди. Жамоа устунликка эришаётганида чин дилдан қувонса, ютқазаётганида худди шундай тарзда самимий қайғуради.

Абрамовичнинг матбуотга тоби йўқ. Интервью беришни у қадар хушламайди. Аммо журналистларнинг, умуман кенг жамоатчиликнинг унга нисбатан қизиқиши кучли. Ахир Англиянинг мана-ман деган чемпион клубининг россиялик хўжайинига муносабат бундан кам бўлиши мумкин ҳам эмас-да! Ҳатто у ҳақда баъзан ҳайратланарли даражадаги шов-шувли хабарлар ҳам тарқалади. Масалан, яқинда «Челси» Абрамовичдан 1 миллиард фунт қарз экан, деган хабар ҳамманинг эътиборини тортди. Аммо унча-мунчага парвойи фалак Абрамовичнинг юриш-туришида бу гал ҳам ўзгариш сезилмади. Ҳа, Роман Аркадьевич мана шунақанги сирли - «ичимдагини топ», дейдиганлар туридан.

 

Шайх Мансур («Манчестер Сити»)

Аксарият мухлислар учун Мансур дубайлик сирли миллиардер. Бир неча йилдирки, «Сити»нинг еврокубоклар ва премьер лигадаги ғалабалари бевосита мана шу шахснинг номи билан боғлиқ.  Аммо Шайх ҳам  худди Абрамович сингари матбуотга ичидагини тўкиб соладиганлар хилидан эмас. Яна бир ўхшаш томони, у ҳам россиялик миллиардер каби ўйин пайтида махсус ажратилган жойда ўтириб, баҳсни мазза қилиб, томоша қилишни хуш кўради. Лекин Абрамовичдан фарқли ўлароқ, мана шундай пайтларда у одамларга ўта ҳашамдор кийимларда кўринишни, бармоғидаги энг асл   металл ва тошлардан ясалган қимматбаҳо узукларини кўз-кўзлашни ёқтиради. Албатта, буларнинг бари стадионда Шайх минглаб кўзлар ва ўнлаб камераларнинг назарида эканлигини ҳис қилиши натижаси бўлса керак.

Мансур учун «Сити» худди FIFA томонидан ишлаб чиқарилган компьютер ўйинига ўхшайди. Бу ўйинда унинг учун энг муҳим нарса нима бўлиши мумкин, деган саволга оммавий ахборот воситалари жавоб олиши ниҳоятда қийин. Афтидан, ўйинчиларни сотиб олиш орқали Мансур мазза қилса керак. Чунки у аксарият ҳолларда мана шу иш билан машғул бўлади-да. Шунинг учунми, у Погба ва Фалькаодан тортиб, Криштиану Роналду ҳамда Мессигача харидор бўлган. Яна бир эътиборли жиҳати, бунақанги «ўйин» ҳаливери давом этаверадиганга ўхшайди... 

 

Маргарита Луи-Дрейфус  («Марсель»)

Бугунги кунда жаҳон футболида аёл кишининг раҳбарлик лавозимидан жой эгаллаши янгилик эмас. Узоққа бормайлик-да, Россиянинг «Локомотив» клуби президенти Ольга Смородскаяни олайлик. Аммо Луи-Дрейфуснинг «Марсель»га хўжайинлик қилиши тарихи Смородскаяникидан бутунлай фарқли. Асли қизлик исми-шарифи Маргарита Богданова бўлган бу аёл ленинградлик камбағалгина оилада ўсиб-улғайган. «Марсель» унга  Роберт Луи-Дрейфус деган эридан мерос қолган. Яъни, кутилмаганда ҳаётдан кўз юмган турмуш ўртоғининг қўл остида бўлган футбол жамоасига раҳбарлик қилиш беихтиёр унинг вазифасига айлангач, россиялик аёл ўзини йўқотиб қўймади. 

Клубни моҳирона бошқаришга киришиб кетди. У матбуот билан муомалада ниҳоятда эҳтиёткор.  Журналистларга асосан клубга ажратиладиган молиявий кўмаклар тўғрисида қисқача ахборот бериш билан чекланади.  Бир гал клубдаги бир неча эркак менежерларни ишдан бўшатганлигини изоҳларкан Луи-Дрейфус: «Афсуски, дунё иқтисодиёти эркаклар томонидан ишлаб  чиқилган ва фақат улар томонидан бошқарилмоқда», деганди. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмасдан бўш лавозимларга барибир эркакларни ишга олишга мажбур бўлди...

Жон Генри («Ливерпуль»)

«Ливерпул»нинг хўжайини Жон Генрини бир пайтлар Британия матбуоти «Ҳақиқий молиячи ва бизнесмен», дея баҳолаганди.  Кийиниш услуби, яъни майда йўл-йўл оқ кўйлак кийиб юриши, кўзойнак тақишини кўрган одам уни олий ўқув юрти ўқитувчиси деб ўйлайди.

Интернетдаги қидирув сайтлари унинг бирор-бир оммавий ахборот воситасига эътибортортар интервью берганини сизга топиб бера олмайди. Чунки америкалик Жон гапдан кўра ишни афзал билади. У ҳаттоки аёллар билан муомалада ҳам фақат фойдани ўйлайди. Масалан, қўшиқчи аёл Рианага клубнинг маълум фоиз акцияларини сотиб олишни тавсия қилган. Тўғри, бундай ҳамкорликдан бирор натижа бўлмади, аммо ниҳоятда шов-шув кўтарилди.

Бир қараганда соддагина кўринган  65 ёшли бу одам аслида у қадар содда эмас. Чунки 1,1 миллиард доллар маблағ осмондан тушмайди-ку!

 

Стэн Кронке («Арсенал»)

«Оғир-босиқ Стэн». 67 ёшли тадбиркорга оммавий ахборот воситалари берган баҳо айни шунақа. «Арсенал»ни «ҳаммуалифлик»да бошқараётган америкалик бу шахс матбуот билан муомалани хушламайди. Унинг бу хусусияти нафақат журналистлар, балки жамоалар ўртасида ҳам маълум ва машҳур.  

Ташқи кўринишидан камтар ва сирли кўрингани билан у аслида тадбиркорлик борасида ниҳоятда устаси фаранг ҳисобланади. Ахир шундай бўлмаганида «канонирлар» борасида шахсан Алишер Усмоновдек инсон билан баҳсга киришиб, ундан устунликка эришармиди?!

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:40, 24.06.2015. Ўқилди: 5980 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.