Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қизғанчиқ футболчилар: Роббендан Роналдугача

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Арриго Саккининг таъкидлашича, агар футбол жамоавий ўйин эмас, балки индивидуал спорт тури бўлганида Златан Ибрагимович бемалол Мессидан ўзиб кетарди. Мураббий бу ерда тўпни шерикларига узатмай, уни ўзида сақлаб, вазиятни мустақил тарзда ҳал қилишдек факторни ҳисобга олаётган бўлса ажаб эмас.

Тўғри, Лионель ҳам алдамчи ҳаракатлар орқали бир неча рақиб футболчисини доғда қолдиришни хуш кўради. Аммо уни тўла-тўкис эгоист деб аташ нотўғри. Лекин футболда бундайлар ҳам кам эмас!

Таниқли мураббийнинг фикрларидан илҳомланган Soccer.ru сайти ходимлари тўпни ва шон-шуҳратни бўлишишни ўзига эп кўрмайдиган, тўғри маънодаги қизғанчиқ ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Арьен Роббен

Ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи худбин бўлиши шарт – бу Роббеннинг футбол фалсафаси. “Учар голланд” ёши ўтган сари майдонда ушбу ақидага кўпроқ эътибор қарата бошлади.

Арьен қанот ўйинчиси сифатида дарвозани жуда кўп ўққа тутади, тўпни шерикларига оширишга эса унча шошилмайди. Аксарият ҳолларда унинг зарбалари рақиб томонидан "зарарсизлантирилади". Аммо бу Роббен кам гол уради дегани эмас. Қолаверса у жамоадошларини ҳам тез-тез самарали тўп узатмалари билан "сийлаб" туради. Лекин кўпинча голландиялик футболчи барибир рақиб жарима майдонининг ичи ва ташқарисида керакли сўзни ўзи айтишни афзал кўради.

Роббеннинг 2014/2015 йилги мавсумдаги кўрсаткичи: Бундеслигада 21та ўйин, 17та гол, 7та самарали узатма

Диего Коста

Англия Премьер-Лигасидаги учта аниқ тўп узатиш, аммо шу билан бирга 20та гол! Ушбу рақамларнинг ўзи ҳам Костанинг қизғанчиқ футболчи эканини айтиб турибди.

Испания терма жамоаси ўйинчисининг зарбалари ҳамма вақт ҳам аниқ чиқмаса-да, Роналду ёки Златандан фарқли равишда Диегонинг уринишлари дарвоза яқинидан кўра мўлжалга кўпроқ етиб боради. Аммо футболчидаги худбинлик "ҳислати" бошқача рақамни келтириб чиқармоқда – АПЛдаги 21та ноаниқ зарба.

Коста ҳар доим зарба бериш учун ўзига қулай позиция танлашга интилади, бу исталган ҳужумчи учун мақтовга лойиқ жиҳат. Аммо бу ҳолат жамоанинг зарарига ҳам ишлаши мумкин. Зеро, Жозе Моуриньо тўпни шериклари билан бўлишмайдиган ўйинчиларни хушламайдиган мураббийлар тоифасига киради.

Костанинг 2014/2015 йилги мавсумдаги кўрсаткичи: Англия Премьер-Лигасида 26та ўйин, 20та гол, 3та самарали узатма

Гонсало Игуаин

Худди Коста сингари Игуаин ҳам тўп киритишнинг деярли умуман имкони йўқ нуқталардан зарба йўллашни ёқтиради.

У "Наполи"да ҳужум марказида тўп сурмоқда. Аммо футболчининг "Реал"даги ва ҳозирги фаолияти мисолида айтиш мумкинки, биз билган ўртамиёна форвард энди йўқ. Шундай бўлса-да Игуаин барибир эгоистлигича қолаверади, унинг энг катта бахти ёнида ажойиб шериклар бўлганида. У ўз вақтида майдонда Ўзил, ди Мария ва Роналду сингари битта пас орқали қулай вазиятга олиб чиқа биладиган футболчилар билан тўп сурди. "Наполи"да ҳам унинг ёнида форвардни қўллаб-қувватловчи дастёр шериклар талайгина.

Игуаиннинг 2014/2015 йилги мавсумдаги кўрсаткичи: А Серияда 37та ўйин, 18та гол, 8та самарали узатма

Даниэль Старриж

Старриж туғма эгоист футболчи эканини кўпчилик яхши билади. Аммо сўнгги вақтларда футболчи оз бўлса-да жамоадошларини пайқай бошлади. Бироқ характер ва ёндашувни бутунлай ўзгартириш имконсиз. Роналду ўзига бино қўйган футболчи, аммо у зарур вазиятда шерикларини тўп билан таъминлашни жойига қўяди. Старриж ҳам худди шундай. Футболчи мақтовларга сазовор бўлган битта мавсум ўтказганига қарамай, кейинроқ жароҳат олиб салоҳиятини тўлиқ намоён қила олмади.

"Челси"да ҳам вазиятни ўзи ҳал қилишга уриниб, тўп узатишда вақт йўқотарди. Даниэль "Ливерпул"га кўчиб ўтганидан кейин қизғанчиқлик борасида Суаресдан яхшигина “сабоқ олди”. Тўғри, кейинчалик Луис жамоавий ўйинга мослашиб кетди. Эҳтимол вақт ўтиб Даниэль ҳам ўзгарар?

Старрижнинг 2014/2015 йилги мавсумдаги кўрсаткичи: Англия Премьер-Лигасида 12та ўйин, 4та гол, 2та самарали узатма

Криштиану Роналду

Кўпчилик унинг самарали узатмаларини қарши далил сифатида ишлатишса-да CR7 футбол эгоистига ёрқин мисол.

Роналдунинг турли мусобақаларда рақиб дарвозаси томон йўллаган умумий зарбаларининг ўзиёқ футболчининг қай даражада (албатта яхши маънода) қизғанчиқ эканини кўрсатиб турибди.

Классик типдаги эгоист – португалиялик футбол юлдузининг Примеродаги аниқ зарбалари 54 %, бундан ташқари рақиб ўйинчилари унинг зарбаларини камдан-кам ҳоллардагина тўсиб қолишади. Бу эса футболчининг вазиятдан келиб чиқиб тўп узатишдан кўра зарба йўллашни афзал билишини исботлайди.

Криштиану жамоадоши Бэйлни ҳар қанча қизғанчиқликда айбламасин, аммо айнан ўзидаги гол уришга бўлган юқори иштиёқ рақиб дарвозасини кўпроқ ишғол қилишга халал бераётганини тан олмайди.

Роналдунинг 2014/2015 йилги мавсумдаги кўрсаткичи: Испания чемпионатида 35та ўйин, 48та гол, 16та самарали узатма

Златан Ибрагимович

Швед форварди билан боғлиқ вазиятда статистикага қараб хулоса чиқаришнинг ўзи етарли бўлмайди. Ҳужумчида зарбалар бўйича самарадорлик коэффициенти жуда юқори. Бундан ташқари Ибра ўзининг 90 фоиз зарбаларини жарима майдони ташқарисидан йўллайди. Бу ерда танлаш имкони кўп эмас, пас беришга эса аллақачон кеч.

Аммо Саккининг гапига қўшилиш учун Златаннинг ўйин услубидан бирозгина бохабар бўлишнинг ўзи етарли – қаршингизда ростмана қизғанчиқ турибди. Унга жамоавий ўйиндан кўра ўзи учун футбол ўйнаш кўпроқ завқ улашади.

Шериклар Ибрагимович учун мавжуд, аммо у бошқалар учун йўқ. Аввал ҳам шундай бўлган, ҳозир ҳам, кейинчалик ҳам шундай бўлиб қолади.

Златан майдонда исталган ишни қилишга қодир, аммо буни якка ҳолда амалга оширишни истайди.

Ибрагимовичнинг 2014/2015 йилги мавсумдаги кўрсаткичи: Франция чемпионатида 24та ўйин, 19та гол, 7та самарали узатма

Агар футбол Сакки айтганидек индивидуал спорт тури бўлганида юқорида номлари саналган ўйинчиларда муваффақият қозониш учун имконият юқори бўларди. Бошқа тарафдан айрим эгоист футболчилар вақт ўтиб жамоавий ўйинчига айлнишлари ҳам мумкин. Бунга Тевес ёки Суареснинг сўнгги мавсумда кўрсатган ўйинлари мисол бўла олади.

Кўп ҳолларда эса тўпни шерикларидан қизғонадиган футболчилар аслида қандай бўлишса кейинчалик ҳам шундайлигича қолишади. Худди Робиньо, Это’О ёки Анелька каби. Баъзан эгоистлик хислати футболчини таназзулга юз тутишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Чунки ўзига бино қўйган ҳар бир ҳужумчи ҳам Ибрагимович ёки Роналду бўлавермайди.

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 18:27, 02.07.2015. Ўқилди: 13604 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик