Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5924 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хави: «Бундан яхшиси бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Берлинда УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринини навбатдаги марта боши узра баланд кўтарган Хави Эрнандеснинг «Барселона»даги 17 йиллик фаолияти юқори нотада якун топди. Ўзингиз ўйланг, у Каталония клубининг рамзига айланиш баробарида етарлича совринларни ютди. Хуллас, «Барселона»га кўп меҳнати сингган футболчи орадан бир неча кун ўтиб, Қатарнинг «Ал-Садд» жамоаси либосида оммага таништирилди. Эслатиб ўтамиз, бу испаниялик буюк футболчининг фаолиятидаги иккинчи клубдир.

2010 йилги жаҳон чемпионати ғолиби кўзлари порлаб турган ёш йигитчалар футболкаларига дастхат қўйиб бергач, FIFA.com сайти ижодкорлари билан бафуржа гаплашди. Хави суҳбат давомида «Барселона»нинг сўнгги мавсум 3та мусобақада ғолиб чиққани ва 2009 йилги муваффақият орасидаги фарққа тўхталди. Бундан ташқари, янги клуби, Қатар футболи ривожига нечоғли ҳисса қўша олиши борасидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Таржимаи ҳолингизга назар ташласак, бу фаолиятингиздаги илк тақдимот маросими экани ойдинлашади. Қўлингизда янги жамоа либосини ушлаб тураркансиз, кўнглингиздан қандай ҳиссиётлар кечди?

- Авваллари бу каби ҳолатга тушмаганим боис, маросим ўзгача эҳтирос тақдим этди. «Барселона» клуби тизимига қўшилганимда 11 ёшли, эндигина футбол сирларидан воқиф бўлаётган болакай эдим, аммо ўшанда ҳам ҳозиргидек ҳаяжонланмагандим. Дарвоқе, Қатарда мени ғоят илиқ кутиб олишди. «Ал-Садд» клуби, мени қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдимот маросимига ташриф буюрган болалар, ашаддий ишқибозлар томонидан кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор учун ҳамма-ҳаммадан миннатдорман.

- Бутун фаолиятингиз ўтган клуб билан хайрлашишнинг айни вақти келганди, шундай эмасми?

- Ўтган йили онам ва дўстларим «Барселона»да яна бир мавсум қолишинг керак», деган фикрни илгари суришди. Натижада қандай қарорга келганимдан хабардорсиз. Ўзимни бахтиёр сезишга ҳақлиман, зеро, сўнгги мавсумда кўзлаган юксак марраларга эришдик. Буларнинг бари - орзуларим рўёбидир.

- «Барселона» «требл» (бир мавсумда 3та асосий мусобақада ғолиб чиқиш)ни такрорлаган Европадаги илк клубга айланди. Сиз эса мазкур зафарнинг асосий сабабчилардан бири сифатида эътироф этилдингиз. Хўш, 2009 йилги муваффақиятдан кўпроқ қувонганмидингиз ёки 2015 йилгиси ўзгача кечди?

- Ҳар иккиси бир хил аҳамиятга эга. Тўғри, бу гал «Барселона» сафида сўнгги ўйинларда майдонга тушаётганимни ҳис қилиб турдим. Шу боисми, бахтиёрлик ва ғамгинлик ўзаро уйғунлашиб кетди. Тан олиш керак, хайрлашиш учун бунданда қулай, ўз навбатида, ёқимли вазият вужудга келиши амри-маҳол. Қисқаси, бундан яхшиси бўлмайди. Умуман, ҳар икки «требл» ажойиб тарзда қайд этилди. Гарчи мазкур натижани такрорлашга унчалик ишонмаган бўлсак-да, ҳамжиҳатлик яна бир бор зафар қучишимизга замин яратди. Шу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман.

- Нимага асосланган ҳолда Қатарда ўйнашга қарор қилдингиз?

- Бу мен учун энг мақбул танлов, ўзига хос самарали лойиҳа бўлиши аниқ. Мавжуд вазият ўзим ва оиламни тўлиқ қаноатлантиради. Хусусан, «Ал-Садд» сафида маҳаллий чемпионат ва кубок турнири, Осиё Чемпионлари Лигасида муносиб қатнашиб, совринлар ютиш учун бор имкониятимни ишга соламан. Қисқаси, бу ерда ҳам «требл» қайд этиш имконияти юқори. Боз устига, Қатардаги фаолиятим кўнгилдагидек давом этса, 2022 йилги жаҳон чемпионати бош элчиларидан бирига айлансам, ажабмас. Бу ҳақда ўйлашнинг ўзи ёқимли. Кучли рақобатбардош клубга айланаётган «Ал-Садд» сафида эканимдан ғурурланаман. Келажакда мураббийлик лицензияси олиш, шунингдек, спорт директори лавозимида ишлашни режалаштирганман.

- Шаҳар бўйлаб сайрга чиқиш учун вақт топа олдингизми?

- Албатта, таассуротлар ижобий. Ҳамма мени катта қизиқиш билан қарши олди. Спортга катта эътибор қаратадиган Қатар ҳақида фақат илиқ фикрлар билдиришим мумкин. 2022 йилги мундиалга қадар фаолиятимни янада ривожлантиришим учун имкониятлар етарли.

- Демак, Қатар футболи маданиятини тараққий эттиришга ўз ҳиссангизни қўшишга тайёрсиз...

- Албатта. «Барселона»да тўплаган тажрибамни Қатар футболига татбиқ этишга интиламан. Кўриниб турибди, маҳаллий чемпионатда бизнинг услубимизда ўйнашни ёқтирадиган жамоалар бор. Сўнгги 10 йил мобайнида Каталония клуби ва Испания термасида худди шу услубда тўп сурдик. «Ал-Садд» ва унинг мураббийига бу борада кўмак берсам, ўзимни бахтиёр сезардим. Жамоа ўйинини кузатдим, футболчилар тўпни ўзларида кўпроқ ушлашга ҳаракат қилишяпти. Тушунарлики, бу услуб менга бегона эмас.

- Афтидан, кейинчалик Қатар терма жамоаси ҳам шундай ўйнамоқчи...

- Бу маҳаллий федерация мутасаддиларига боғлиқ. Улар айнан «Барселона» клуби ва Испания терма жамоаси ўйинидан дастуриламал сифатида фойдаланишга киришишган. Бу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, зеро, жамоаларимизнинг жаҳон ареналарида қўлга киритган ютуқлари барчага маълум. Шунингдек, Қатар термасини 2022 йилги чемпионатгача рақобатбардош жамоага айлантириш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани айни ҳақиқат.

- Сиз сўз юритаётган мундиалнинг Қатар учун қандай фойдаси бор?

- Мусобақа мезбонлигини қўлга киритишнинг ўзи асосий ютуқлардан бири саналади. Қолаверса, «Турнирнинг ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилиши ўйинчиларга ҳар томонлама қулайлик  туғдиради», деган фикрга тўлиқ қўшиламан. Аксарият стадионларга кондиционерлар ўрнатилиши ҳам мундиал иштирокчиларига зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилишидан далолат. Қисқаси, футболчилар манфаати биринчи ўринга қўйилиши аниқ.

- Африка қитъасида ўтказилган 2010 йилги жаҳон чемпионатида Испания термаси сафида юксак маррага чиқдингиз. Нима деб ўйлайсиз, Яқин Шарқ ҳудудидаги ёшларни шундай улкан ютуқлар сари руҳлантира оласизми?

- Боя айтганимдек, «Барселона»да тўплаган тажрибамни нафақат Қатар, балки бутун минтақа футболи ривожи йўлида қўлламоқчиман. Асосий мақсадим - фидокорлик, меҳнатсеварлик, итоаткорлик сингари юксак фазилатларни тарғиб этиш. Қатар маданиятига астойдил киришиб, мамлакат футболини юксак марралар сари етаклашга муносиб ҳисса қўшмоқчиман.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:09, 03.07.2015. Ўқилди: 2953 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.