«Сўғдиёна» ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Бугун «Сўғдиёна» 2026-йилги мавсумга тайёргарлик доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Жамоа «Сўғдиёна» футбол академияси майдонида «Гулистон ФК» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўртоқлик мақомида кечган, аммо юқори суръат ва кескин вазиятларга бой баҳсда «Сўғдиёна» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида мураббийлар штаби ёш футболчилар ҳамда жамоага эндигина келиб қўшилган янги футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг жамоавий ва индивидуал имкониятларини баҳолаш имконига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Иван Бошкович бошчилигидаги «Сўғдиёна» жамоаси 21-январ куни Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. Жамоа мавсумолдидан тайёргарликнинг иккинчи босқичини айнан Анталияда давом эттиради.
«Сўғдиёна» матбуот хизмати
Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 22:44, 18.01.2026. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар