Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олтин оралиқ ёхуд Олий лигада ўринга қараб маблағ тақсимоти

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугунги замонавий футбол шуни кўрсатмоқдаки, футбол аллақачон ўз-ўзини қоплайдиган спорт турига айланиб улгурган. Шунга монанд равишда Олий Лига клубларини молиялашнинг замонавий йўлини татбиқ этиш вақти етди. Бу борадаги янги тизим нафақат чемпионатимиз пешқадамлари, балки ўртамиёна клубларнинг ҳам ривожланишига сабаб бўлади.

БУГУНГИ ҲОЛАТ
Олий Лига ташкил этилганидан буён миллий чемпионатимиз ўйинларида кураш асосий 3-4 жамоа ўртасида кечади. Жумладан ўтган мавсумда ҳам асосий кураш айнан турнир жадвали юқорисидаги 4 клуб – «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф» ва «Бунёдкор» ўртасида кечиб, айнан ушбу жамоалар совринлар билан бирга Осиё майдонларида мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилиш шарафини қўлга киритишди. Олий Лиганинг қолган 10 жамоаси учун эса қайси ўринни (лигадан тушиб кетадиган жамоалар бундан мустасно) қўлга киритишидан қатъи назар, на ПФЛ томонидан ва на ҳомийлар томонидан ҳеч қандай рағбат бўлмайди. Бунинг натижасида эса Олий Лиганинг айниқса, сўнгги турлари анча зерикарли, шунчаки ўтади. Чунки бу жамоаларда мухлисларни хурсанд этишдан бошқа ҳеч қандай мотивация қолмайди. Натижада футболчилар тезроқ мавсумни якунлаб, белгиланган пулини олиб, келаси мавсум ҳақида ўйлай бошлашади.

Бу тоифадаги жамоалар мисолида «Динамо» клубини оладиган бўлсак, жамоа ўтган мавсум якунларига биноан 10-поғонани банд этди. Ўтган йиллардагидек 2014 йилги мавсумда ҳам жамоа маҳаллий футболчиларга катта эътибор қаратиб, ёшлар жамоаси сафидан иқтидорли футболчиларнинг етишиб чиқишига алоҳида урғу берди. Бунинг натижасида жамоа сафидан ёш ва умидли футболчилар етишиб чиқиб, улар турли ёшдаги терма жамоаларимиздан таклиф олишди. Шундай футболчилардан бири Абдулла Набиев бўлди. Самарқандлик бу ёш футболчи «Динамо» таркибида тўп суриб, Олий Лига футболчиси савиясигача кўтарилди ва янги футбол мавсуми олдидан унга бошқа бир қатор футбол клубларидан таклифлар туша бошлади. «Динамо» билан шартномаси якунланган Набиевни жамоа ҳар қанча олиб қолишга кўндирмасин, у рад этиб, молиявий имкониятлари нисбатан кенг бўлган Муборакнинг «Машъал» жамоаси сафига бориб қўшилди. Натижада эса молиявий имкониятлари чекланган «Динамо» ўз тарбияланувчисини таркибида сақлай олмади. Ёки Санъат Шихов, Ғулом Урунов шунингдек, олдинги йилларда «Динамо»да тўп сурган Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев каби футболчиларни олайлик. Бу футболчилар ҳам жамоанинг янги мавсум учун сметаси тасдиқланмаганлиги туфайли йил бошидаёқ нисбатан яхши шартномаларни қабул қилиб жамоани тарк этишган. Бу рўйхатга ўз вақтида чемпионат тўпурари бўлган Фарҳод Тожиев, Иван Нагаев сингари футболчиларни «Динамо» терма жамоа даражасига етказиб берганлигини ҳам қўшса бўлади. Аммо бу футболчилар «Пахтакор», «Локомотив» сингари имконияти яхши бўлган клублар сафига қўшилиб, захира ўриндиғи вакили сифатида Самарқандда етишган даражаларидан тушиб кетишди. Бу фақат «Динамо» билан эмас, унга ўхшаган барча ўртамиёна клубларда ҳам рўй бераётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай ҳолатлар эса ўз-ўзидан йиллар давомида шаклланаётган таркибларнинг кучсизланишига ва жамоаларнинг барқарор ўйин кўрсатишига жиддий тўсқинлик қилади. Натижада эса клубларда молиявий муаммолар бўй чўза бошлайди.

БЕҚАРОР ТАРКИБ
Биргина ўтган мавсумга назар соладиган бўлсак, мавсумлар оралиғида 123 футболчи жамоасини тарк этган, 104 футболчи эса янги клуб сафига бориб қўшилган. Бу борада айниқса, ўртамиёна клубларда ўзгаришлар жуда кўп. Чунки аксарият жамоалар йил бошида ўз футболчиларини таркибда сақлай олишмаяпти. Буни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин:
Олий Лига клубларининг мавсум оралиғидаги ўзгаришлари:

Футболчилар келиб-кетиши рейтинги
(энг кам ўзгаришдан энг кўп ўзгаришгача):
 

Клублар

Жамоани тарк этганлар сони:

Жамоага қўшилганлар сони:

1

МЕТАЛЛУРГ

3

2

2

НАСАФ

3

3

3

ПАХТАКОР

3

4

4

СЎҒДИЁНА

4

4

5

ҚИЗИЛҚУМ

5

4

6

БУНЁДКОР

6

4

7

НАВБАҲОР

8

7

8

МАШЪАЛ

8

8

9

ҚЎҚОН-1912

9

3

10

ШЎРТАН

11

3

11

ДИНАМО

9

7

12

НЕФТЧИ

9

10

13

ЛОКОМОТИВ

9

11

14

БУХОРО

11

10

15

ОЛМАЛИҚ

13

11

16

АНДИЖОН

12

13

 =

Умумий:

123 футболчи

104 футболчи

Табиийки, футболчиларнинг бу жамоадан бошқа жамоага кўчиб юриши ҳеч бир жамоа фойдасига ишламайди ва бу ўз-ўзидан клублар таркиби ва натижаларнинг беқарорлашишига олиб келади. Хўш, бу муаммоларни қандай бартараф этсак бўлади?

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ
Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги Олий Лига турнир жадвалида юқори поғоналарда бораётган клубларнинг деярли барчаси бақувват ҳомий ва ташкилотлар оталиғидаги клублардир. Айниқса, «Ўзбекнефтегаз» МХК мамлакатимизда спортнинг, жумладан футболнинг ривожланиши учун жуда катта ҳиссасини қўшиб келмоқда. Биргина ушбу компания таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган клубларнинг сони қарийб чемпионатдаги жамоаларнинг ярмини ташкил этади. Булар – «Бунёдкор» Тошкент («УзТрансГаз»), «Насаф» Қарши («ШўртанГаз-Кимё»), «Машъал» Муборак («Муборакнефтегаз», «Муборак НҚЗ»), «Шўртан» Ғузор («Шўртаннефтегаз»), «Нефтчи» Фарғона (Фарғона НҚЗ), «Бухоро» Бухоро (Бухоро НҚЗ) каби жамоалардир. «Ўзбекнефтегаз» ушбу ҳудудларда ўз маҳсулотларини олаётган ва қайта ишлаётганлиги учун ҳам айнан ушбу клубларни молиялаштираётганлиги тушунарли. Аммо ушбу ташкилотнинг фақат юқорида тилга олинган клубларни эмас, маблағнинг маълум қисмини Олий Лигани ривожлантириш учун ҳам йўналтирилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бунинг учун эса «Ўзбекнефтегаз» ушбу клубларга бир йилда ажратаётган умумий 50-60 миллиард сўм миқдоридаги ҳомийлик пулини бироз қисқартириши лозим. Мисол учун, юқоридаги клубларга ажратилаётган 8-15 миллиардлик йиллик сметаларни 2-4 миллиарддан қисқартириб, йиғилган 20 миллиардни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Футболни Қўллаб-Қувватлаш Жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берса, жамғарма маблағларининг тақсимланишини ЎФФ президенти Мираброр Усмонов назорат қиларди. Айтиш керакки, бу тизимда юқоридаги клубларнинг йиллик бюджети аслида деярли қисқармайди, фақат ушбу клублар ҳам маблағни йил бошида шунчаки олишмай, мавсум давомида курашиб, ғалабалар орқали қўлга киритишади.

МАБЛАҒ ТАҚСИМОТИ
Олий Лига клубларини рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи 20 миллиард сўмдан иборат маблағни фақат бир ташкилот эмас, футболга катта эътибор қаратаётган бошқа йирик ташкилотларимиз – «Ўзбекистон Темир Йўллари» ДАК, ОТМК, НТМК, «GM Uzbekistan» ҳамжиҳатлигида ҳам йиғиш мумкин. Бу орқали эса Олий Лига номини бемалол ўзгартириш мумкин. Яъни бир неча йиллардан буён титул ҳомий излаётган ПФЛ бемалол Олий Лига номини энг катта маблағ ажратган ҳомий ташкилот номига ўзгартириши мумкин. Мисол учун, Россияда Премьер-Лига баҳслари СОГАЗ сингари йирик ҳомий номи билан аталади. Ёки Англия Премьер-Лигасининг расман «Barclays Premier League» дея машҳур банк номи билан юритилишини айтиш мумкин. Бу ПФЛ ва ҳомий ташкилот билан икки томонлама ҳамкорлик бўлади.

Жамғармадаги сумма йил бошида тасдиқлангач, Олий Лигада ўринларни эгаллашига қараб, ушбу маблағнинг клублар ўртасида тақсимланиши эълон қилинади. Мисол ўрнида чемпион жамоа – 3 миллиард, 2-ўрин - 2,5 миллиард, 3-ўрин – 2 миллиард дея тақсимланса, қолган (20-7,5=12,5) 12,5 миллиард сўм маблағ қуйидагича тақсимланиши мумкин:

4-ўрин: 1,5 млрд.
5-ўрин: 1,4 млрд.
6-ўрин: 1,3 млрд.
7-ўрин: 1,2 млрд.
8-ўрин: 1,1 млрд.
9-ўрин: 1 млрд.
10-ўрин: 900 млн.
11-ўрин: 800 млн.
12-ўрин: 700 млн.
13-ўрин: 600 млн.
14-ўрин: 500 млн.
15. Биринчи Лигадан чиққан 1-жамоа: 200 млн.
16. Биринчи Лигадан чиққан 2-жамоа: 150 млн.

Умумий – 11 миллиард 350 миллион сўм 4-16 ўринларни эгаллаган жамоалар учун сарф этилса, қолган 1 млрд. 150 миллион сўм маблағни ТВ-трансляция, турли бонус ва «Фейр-плей» қоидаларига биноан клублар ёки стадион, энг яхши футболчи, мураббий, ҳакамларни рағбатлантириш учун сарфлаш мумкин. Шунингдек, Олий Лига ҳавосидан баҳраманд бўла олмаётган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятларидаги футбол клублари ва мактабларнинг оёққа туриб олиши учун ҳомийлик ёрдами кўрсатилса яхши бўларди.

СОҒЛОМ РАҚОБАТ ВА ТАЪМИНОТ
Энг асосийси, бундай тақсимот Олий Лигада ҳар бир жамоанинг мавсум давомида тинмай курашишига, ўйинларнинг шиддатли ва қизиқарли ўтишига, мухлисларни эса футболга жалб этишда янада катта ёрдам беради. Шу билан бирга молиявий муаммоларга учраётган Олий Лигадаги бир қатор клублар ўз таъминотлари йўлида ҳар бир ўйинга бор куч ва имкониятларини сарфлаб ғалаба учун курашишади. Бу ҳар бир клубни боқимандаликдан узоқлаштириб, менежментни ривожлантириш, ўз-ўзини таъминлаш ва бошқариш тизимига ўтишига катта туртки бўлади. Клубларимизнинг даромад ва харажатлари борасида шаффофлик юзага келиб, қилинаётган трансферларнинг аниқ суммасидан хабардор бўлиш имконияти юзага келади.

Клубларнинг эгаллаган ўринларига қараб, тақсимланган маблағ мавсум якуни ёки йил бошида клублар ҳисоб рақамига ўтказилса, ҳар бир жамоа мавсум аввалида ўз имкониятларига қараб, ўзига ишонган ҳолда таркибини сақлаб қолишга ва трансферлар орқали янада кучайишга эришади. Бу эса жамоаларнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлайди. Одатда клуб сметалари мавсум бошланишига жуда кам вақт қолганда, февраль-март ойларида тасдиқланишини инобатга олсак, жамғарма ажратадиган рағбатлантирувчи маблағлар ҳар бир жамоага жуда асқотади. Клублар керакли футболчиларни таркибларида сақлаб қолиб, йил бошида белгиланган вақтда ПФЛнинг мажбурий тўлови – бадал пулларини ҳам ўз вақтида тўлашади. Хулоса қилиб айтганда, бу борадаги янги тизим Олий Лигада соғлом рақобат ва клублар ривожланишини таъминлаш баробарида жамоаларнинг келажак эгалари бўлмиш болалар-ўсмирлар футболига янада каттароқ эътибор беришларига туртки бўлади. Бу эса ОЧЛда муваффақиятсизликка учраётган клубларимизнинг халқаро майдонларда зафарли юришига, энг асосийси, футболимиз юзи бўлмиш – терма жамоамизга муносиб футболчиларни етказиб бериш учун клубларимиз улкан базага айланишини таъминлайди. Бу борадаги таклифни ЎФФ ва ПФЛга ҳам билдирдик, умид қиламизки, футболимиз ривожига масъуллар ушбу масалани беэътибор қолдиришмайди. Ҳар ҳолда Олий Лигадаги бугунги клубларнинг молиявий табақаланиши билан футболимиз узоқ манзил ва юқори чўққиларни забт этиши даргумон.

Усмон ИБОДОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:17, 10.07.2015. Ўқилди: 4754 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.