Филиппин терма жамоаси менежери Дан Палами ҳамда бош мураббийи Томас Дулей 8 сентябрь куни Жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон терма жамоаси қарши учрашувда жамоани қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюришгa чорлади.
Бу ҳақида bs-cbnnews.com сайти хабар бермоқда.
“Бизга барча футбол мухлисларининг кўмаги керак. Ҳатто футбол фанатлари бўлмаганларни ҳам 8 сентябрь куни “Philippine Sports Stadium”га келишларини ва қарсаклари-ю олқишлари билан футболчиларимизни энг яхши ўйинларини намойиш этишга ундашларини сўраймиз,” — дейди Палами.
“Футболчилар ўзларининг энг юқори даражадаги ўйинларини кўрсатишлари, голлар уришлари, рақиб ҳимоясига босим ўтказишларига туртки бўлиш учун мухлисларнинг ҳайқириқлари, стадиондаги жонли муҳитнинг яратилишидан яхшироқ усулнинг ўзи йўқ”— дейди бош мураббий Томай Дулей.
“Philippine Sports Stadium” Филиппиндаги энг янги ва энг катта футбол ўйингоҳи бўлиб, у ўз бағрига 20 000 мухлисни сиғдира олади.
“Филиппин терма жамоаси аъзолари Жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқичини гуруҳнинг энг юқори ўринида якунлашга чоғланганлар. Бу бизни Жаҳон чемпионатига яна бир қадам яқинлаштиради. Биламан, бу осон вазифа эмас. Бироқ биз буни уддалаш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз”, — дейди Филиппин терма жамоаси менежери Дан Палами.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).