Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мақсуд Каримов: «Насаф - бу тақдирим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айтиш жоиз, айни дамда хоразмлик кўплаб иқтидорли футболчилар мамлакатимизнинг етакчи жамоалари сафида тўп суришаётир. Шубҳасиз, бир неча йиллардан буён «Насаф» шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Мақсуд Каримов бу рўйхатнинг юқори ўринларидан бирида туради. Зеро, муболаға эмас, у бугунги кунда қаршилик мухлисларнинг севимли футболчиларидан бирига айланган.

Мақсуд Каримов. 1985 йилнинг 2 март куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. Оиладаги икки ўғил ва икки қизнинг тўнғичи. Турмуш ўртоғи - Шоира инглиз тили фани ўқитувчиси. Фарзандларининг каттаси Муродбек 5 ёшда, кенжаси Абдулазиз 3 ёшда. Олий маълумотли. Урганч давлат университетини бакалавр ва магистратура таълими бўйича тугатган

Амплуаси - марказий ҳимоячи. Бўйи - 180 см. Оғирлиги - 76 кг.

Биринчи мураббийи - Эркин Қадамов

Ютуқлари: ОФК кубоги соҳиби (2011 йил), Ўзбекистон чемпионати кумуш (2011) ва бронза медали (2009, 2010, 2013, 2014 йиллар) эгаси. Ўзбекис­тон кубоги финалчиси  (2011, 2012, 2013 йиллар). Олий лигада жами 212та  учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилган. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 4 бора майдонга тушган

Мақсуд ёшлик чоғидан тенгқурлари қатори футболга меҳр қўйди. Аввалига маҳалласида, кейинчалик мактабда тенгдошлари билан тўп тепди. Йиллар ўтиб, шаҳар миқёсида уюштирилган мусобақаларнинг бирида мутахассислар назарига тушди. Ўшанда Мақсуд эндигина 12 ёшга тўлганди. Урганч шаҳридаги футбол йўналишидаги мактаб-интернат мураббийи Эркин Қадамов унинг олдига келиб, «Сенда футболчига хос қобилият бор экан. Агарда ҳоҳласанг, бизнинг мактаб-интернатимизда ўқишинг мумкин», - дейди. Болакай уйига қайтиб, бўлган воқеани ота-онасига гапириб беради. Дадаси Аллаберган ака футболни яхши тушунадиган, қолаверса, вақтида бир неча йил Урганчнинг «Спартак» жамоаси сафида вилоят биринчилигида тўп сурганди. Онаси Марзияжон опа ҳам ўғлининг истагига қарши чиқишни истамайди. Улар фарзандларининг етук футболчи бўлиб ўсишига ишонмаган бўлишсада, оқ фотиҳа беришади.

 

- Демак, сиз футболнинг асл сир-синоатларини мактаб-интернатига келиб ўргангансиз. Шундайми?

- Бу тўғри. Бошида футбол ўйинига шунчаки, ҳавас билан қараган эканман. Аслида унинг яширин қирралари жуда кўп. Гўёки, бутун бир олам. Дейлик, техника ва тактика нима эканлигини биринчи устозим Эркин Қадамов ўгитларидан тушуниб етганман.

- Илк бор қайси жамоада ўйнагансиз?

- «Хоразм»  дастлабки жамоам ҳисобланади. 2003 йили мазкур клуб таркибига қўшилганман. Олий лигадаги дебютимни ҳам унинг сафида нишонлагандим. Бу 2006 йилги мавсумга тўғри келган. Афсуски, ўша йили жамоамизнинг омади юришмаганди. Яъни биринчи лигага тушиб кетганди.

- Кейин сиз «Вобкент»га йўл олдингиз...

- Ҳа. Кези келганда таъкидлаш жоизки, ўша йили менга бир нечта жамоа­дан аниқ таклифлар тушганди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, «Вобкент»ни танлаганман. Ҳали ёш бўлганлигим, тажрибамни ошириш, уни маромига етказиш учун ўртамиёна жамоада ўйнашни маъқул кўрганман. Шунингдек, олийгоҳнинг сўнгги босқичида ўқиётганим боис, давлат имтиҳонларига тайёрланишимда Вобкентнинг Урганчга яқинлиги қўл келганди.

- «Насаф» сафига қандай қўшилгансиз?

- Тасодифни қарангки, шу йили «Вобкент» ҳам кучлилар сафини тарк этди. Мавсум охирида жамоа бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз олдига чақириб, мен билан «Насаф» қизиқаётганини айтди. Унинг тавсиясига биноан Қарши шаҳрига йўл олдим. Жамоа сафига қишки йиғин чоғи қўшилдим. Шу бўлди-ю, «Насаф»да қолдим. Бу тақдиримга битилган битик эди, гўё. Мана, 8 йилдирки, «Насаф»да ўйнаяпман. Зеро, юртимизнинг таниқли жамоаларидан бирида тўп сураётганимдан жуда хурсандман. Негаки, ушбу клубда элга танилдим, мухлислар орттирдим. Бундан қувонмай бўладими?

- Клубдаги шарт-шароитлар хусусида гапириб берсангиз...

- Ҳаммаси аъло даражада. Тан олиш жоиз, бу клубда ҳақиқий футбол ҳавоси ҳукм суради. Ҳамма ўз ишига профессионалларча ёндашади. Футболчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳам киши ҳавасини келтиради. Қолаверса, юксак тажрибага эга мутахассислар фаолият юритишади. Бу ҳол жамоани юқори натижаларга эришишида омил вазифасини ўтаётир.

- Урганчга келганингизда, ўзингиз таҳсил олган билим масканига бориб турасизми?

- Профессионал футболчининг ҳар бир дақиқаси ҳисобли бўлар экан. Айниқса, мавсум мобайнида вақтнинг тиғизлиги шундоқ билинади. Шунга қарамай, ўтган йилги чемпионат ўйинлари поёнига етгач, мактаб-интернатда уюштирилган тадбирда қатнашишга муваффақ бўлдим. Собиқ тарбияланувчилардан бир гуруҳи билан билим даргоҳига ташриф буюриб, ёш чарм тўп усталари билан учрашдик. Ўшанда давра суҳбати ҳаёжонли дақиқаларни бахш этганди.

- Сиз Хоразм вилоятида туғилиб, вояга етдингиз. Футболнинг дастлабки сабоқларини ҳам буюк алломалар юртида олдингиз. Воҳа футболи келажагини қандай тасаввур қиласиз?

- Ҳозирги кунда бошқа жамоа таркибида тўп сураётган бўлсамда, «Хоразм» ўйинларини диққат билан кузатиб бораман. Ғалабасидан қувонсам, мағлубиятидан сиқиламан. Умуман олганда, жамоамизнинг биринчи лигада қатнашаётгани вақтинчалик ҳолат. Ишончим комил, яқин орада футболчиларимиз олий лига йўлланмасини қўлга киритиб, мазмундор ва мафтункор ўйинлари билан ўз мухлисларига олам-олам қувонч улашишади.

- Ушалмаётган орзунгиз борми?

- Бор: Ўзбекистон чемпиони бўлишни жуда-жуда истайман. Ўйлайманки, бу ниятим эртами-кеч рўёбга чиқади.

Муаллифдан: М. Каримов ҳақидаги статистик маълумотлар бўйи­ча яқиндан ёрдам берганлиги учун «Олмалиқ» клуби матбуот котиби Бахтиёр Шириновга миннатдорчилик билдираман.

 

Мақсуд Каримовнинг олий лигадаги статистикаси

Йил              Жамоа            Ўйин   Гол     

2006             «Хоразм» (Урганч)          30        2

2007             «Вобкент» (Вобкент)       28        3

2008             «Насаф» (Қарши)           12        -

2009             «Насаф» (Қарши)           17        2

2010             «Насаф» (Қарши)           23        -

2011             «Насаф» (Қарши)           21        1

2012             «Насаф» (Қарши)           22        -

2013             «Насаф» (Қарши)           25        2

2014             «Насаф» (Қарши)           23        1

2015 (1 давра)          «Насаф» (Қарши)           11        2

Жами:                                                   212     13

Икром Худойберганов суҳбатлашди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:44, 20.07.2015. Ўқилди: 4469 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик