Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Америкаликларга ҳавас

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АҚШ аёллар терма жамоаси Канада мезбонлик қилган ЖЧ-2015да яна бир бора шоҳсупага кўтарилиб, бу борада мутлақ етакчига айланди. Канададаги турниргача америкалик ва германиялик аёллар ҳисобида 2тадан чемпионлик бор эди. Демак, океан орти жамоаси аёллар футболида яққол ҳукмрон бўлиб олди.

Канада мундиалининг деярли ҳар бир ўйини кучли «аншлаг» остида ўтди. Бироқ чемпионат иштирокчилари ўзларини ҳақиқий юлдузлардек ҳис қилишдими? Айтиш қийин. Жорий йилги турнирда энг кутилмаган натижани Бразилия термаси қайд этди. Гуруҳ босқичида ҳар 3та ўйинни ғалаба билан якунлашган бразилия­лик аёллар «плей-офф»нинг илк босқичидаёқ австралия­ликларга ютқазишди. Ҳа, Бразилияда нафақат эркаклар жамоаси, балки аёлларники ҳам инқирозда, чоғи. Ваҳоланки, мамлакат аёллар терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар - Марта (15та гол) етакчи ҳисобланади. ЖЧда 6 марта иштирок этган Формиге эса япониялик Хомаре Сава билан бирга турнирнинг энг тажрибали ўйинчисидир. Марта ҳозир 29 ёшда. Аёллар футболи ўлчови билан айтганда, унинг фахрийлар қаторига киришига ҳали анча бор. Таққослаш учун айтсак, ўша Формиге жорий йил 37 ёшни қарши олди.

Аёллар футболининг бош юлдузи саналадиган Марта деярли бутун фаолиятини Швецияда ўтказган. У айни пайт «Росенгард» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Айтганча, ЖЧ-2015нинг учинчи энг яхши тўпурари, германиялик Аня Миттаг (у 5та гол урди) ҳам айнан шу клубда ўйнайди. Эътиборлиси, «Росенгард» ўтган йили ўз тарихида 9-марта мамлакат чемпиони бўлди. Биласизми, ушбу совриндор жамоанинг уй учрашувларига ўртача ҳисобда қанча мухлис тушди? Ишонмаслигингиз мумкин, лекин бу факт - 836 нафардан. Маош мухлислар ташрифига яраша анча паст. Дейлик, Марта аввалги иш жойида йилига 315 минг доллар оларди. Бироқ «Торесо» инқирозга учрагач, у клубини алмаштиришга мажбур бўлди. Ҳозирда Марта Швеция лигасини қўя турайлик, ҳаттоки, «Росенгард»нинг ўзида ҳам энг кўп маош олувчи футболчи эмас.

Умуман, аёллар футболи барча қитъаларда ўз ҳолига ташлаб қўйилган (фақат Америка бундан мустасно). Аёллар ўйини мухлисларни унча қизиқтирмайди, шунинг учун ҳам, ҳомийлар деярли бафарқ қарашади. Мисол учун, Англия терма жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби етакчиси Стеф Хьютон йилига атиги 65 минг фунт топади. Бунда спортдаги муваффақиятларнинг аҳамияти йўқ, ҳисоби. Қаранг, аёллар миллий термаси сафида нақ 114 марта ғалаба таъмини тотган ўйинчи «арзимас чақа» олади. Энди таққосланг, у термадаги ғалабалар сони бўйича эркаклар жамоасидаги ҳар қандай футболчи, жумладан, ўша ажойиб Уэйн Рунидан ҳам олдинда.

АҚШда эса вазият сал бошқача. Дейлик, америкалик Алекс Морган ўша гвардиячи Хьютонга нисбатан нақ 30 (!) марта кўп пул топади. Тўғри, АҚШ термаси ЖЧда бирор марта 3-ўриндан пастга тушмаган. Лекин маош ўртасидаги фарқ сабаби бу эмас. Мисол учун, Морган ҳозирги клуби - «Портленд Торнс»дан бир цент ҳам олмайди. Чунончи, аёллар миллий футбол лигаси регламентига кўра, АҚШ терма жамоаси аъзолари ўз клубларида маош олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бу харажатни ...миллий жамоа ўз зиммасига олган. Бунинг моҳияти нима? Ватанпарварлик, миллий байроқ ва мадҳияга муҳаббат, жонажон ватанни севиш - булар спортчини шайлантиришда жуда қўл келиши тайин. Аммо шунинг баробарида моддий масала ҳам ғоят муҳим. Хуллас, америкалик хонимлар терма жамоага кириш билан автоматик тарзда эътиборга тушишади ва молиявий ҳолатларини ҳам кескин яхшилайдилар. Айтганча, Шимолий Америка бу йил ЖЧга 3-марта мезбонлик қилди. Эътибор беринг, бутун Европа бундай бахтга 2 марта сазовор бўлган, холос. Канадада стадион мухлислар билан жуда гавжумлашди. Мисол учун, Монреалда ўтган Франция - Германия ўйинига 25 мухлис тушди, мезбонларнинг «плей-офф»да швейцарияликларга қарши ўтказган ўйинларини эса нақ 53 минг киши бевосита стадионда кузатди. Эътибор беринг, гап гўёки, хоккейдан бошқасига қарамайдиган Канада ҳақида кетяпти...

Ҳаммаси реклама маҳсули. Дейлик, ЖЧ-2015 ўйинлари анонси ҳар бурчакда эшитилди. Алекс Морган эса аллақачон телеюлдузга айланиб улгурди. У Nike, Koka-Kola, «МакДоналдс», «Нэйшнвайд Инсуранс» каби компания ва фирмалар билан умумий қиймати 2,8 миллион долларга тенг шартномага эга. Асосийси, Алекс футболда ҳам чакки эмас. Аммо уни аёллар футболининг Мессиси ўрнида тасаввур қилиш қийин, барибир.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:18, 25.07.2015. Ўқилди: 4522 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.