Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Челси» «Реал»дан Энцо Фернандес трансфери бўйича расмий таклиф кутмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Испания гранди вакиллари Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган 25 ёшли футболчини сотиб олишга қизиқаётганликларини аллақачон билдиришган. Футболчининг ўзи ҳам клубни ўзгартириш вариантини инкор этмаяпти ва янги чақириқларга тайёр.

Қайд этилишича, «Реал»нинг Фернандес билан боғлиқ трансфер миш-мишлари анчадан бери мавжуд, чунки мадридликлар бундай даражадаги футболчининг трансферини молиявий жиҳатдан кўтара оладиган саноқли клублардан бири бўлиб қолмоқда. Флорентино Перес клуб президентлигига қайта сайланганидан сўнг, трансфер бозорида фаол иш олиб бориш ниятида.

«Челси» вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда ва мадридликларнинг қизиқиши қачон расмий таклифга айланишини кутмоқда. Лондон клуби ўз вице-сардорини тахминан 140 миллион еврога баҳоламоқда. Шуниси эътиборлики, «аристократлар» Фернандес учун атайлаб харидор қидиришмаяпти ва агар уларни қониқтирадиган таклиф тушмаса, уни кейинги мавсум учун ҳам таркибда сақлаб қолишга тайёр.

Аргентиналик футболчининг «Челси» билан шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ Фернандесга «Пари Сен-Жермен» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 18:19, 09.06.2026. Ўқилди: 1324 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик