Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мавсумнинг энг яхши ҳужумчилари. ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган мавсум қаҳрамонлари билан сизларни таништириб бораётгандик. Бу сафар мавсумнинг энг яхши ҳужумчиларига навбатни бердик. Ўтган йили Европанинг тўп чемпионатларида тўп сурган ҳужумчилар ўзларини ҳар томонлама кўрсатишди ҳамда қатор голларни ҳисобларига ёзиб қўйишди. Хусусан Роналду, Мессилар доимгидек бошқаларга ўрнак бўлди деса бўлади.

10. Антуан Гризманн (“Атлетико”)

Франциялик футболчи “Челси”нинг бугунги кундаги асосий нишони ҳисобланади. Антуан ўтган мавсумда чемпионатда Роналду, Месси ва Неймардан кейинги энг яхши тўпурар номини қўлга киритди. Форвард ҳам ўша юлдузлар сингари ўзини ҳар томонлама кўрсатишнинг уддасидан чиқди ва шу боисдан ҳам “Челси”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Эндиликда у Жексон Мартинес билан рақобатлашишига тўғри келади. Бунда унинг имкониятлари қай даражада бўлишини вақт кўрсатиб беради.

9. Александр Майер (“Айнтрахт”)

Германия Бундеслигасининг ўтган мавсумида Майер учун ажойиб тарзда ўтди. Футболчи клуби билан ўртамиёна иштирок этган бўлишига қарамай, ўз голлари билан кўпчиликни хушнуд қилиб келди. Айниқса, футболчи иккинчи қаватдаги курашларда аюжирлиги билан ажралиб турди. Боз устига жарима майдончаси ичида ўзини жуда эркин ҳис қилгани билан ном қозонди. Хуллас, Майер ҳам тўпурарлигини кўрсатиб, манаман деган бундеслига ҳужумчиларини ортда қолдира олгани билан ёдда қоладиган бўлди.

8. Харри Кейн (“Тоттенхэм”)

“Шпорлар” ҳамон ўртамиёна жамоа эканлигини барча яхши билади. Клуб Чемпионлар лигасига чиқиш учун ҳозирча кураша олганича йўқ. Бунга таркиб борасида юлдуз футболчиларнинг йўқлигини сабаб бўлаётир. Аммо, Харри Кейн ўтган йили клубнинг етакчи мақомини олгани билан кўпчиликни назарига тушди. Чемпионатда Агуэродан кейинги энг яхши кўрсаткичга эга бўлган футболчи бир мавсум ичида Европанинг кўплаб клубларининг назарига тушди. “Манчестер Юнайтед”нинг асосий нишонига айланди. Шундай бўлсада, у “Тоттенхэм”ни афзал билмоқда. Бунга нима сабаб бўлаётганлигини футболчининг ўзи яхши билади. Ҳар ҳолда у жамоасини ўзгартирса, янада ўсиши учун фойдали бўларди.
7. Диэго Коста (“Челси”)
Жозе Моуриньо Костани жамоасига таклиф қилганидан сўнг испаниялик ҳужумчининг ишлари юришиб кетди. У кетма-кет голлар уриб, Премьер-лигага мослашиб кета олганини кўрсатганди. Кейинчалик омадсиз ўйинлар, жароҳатлар сабаб, у аввалгидек ўйин кўрсата олмай қўйди ва шунинг эвазига чемпионатнинг тўпурарлигини Агуэрога бериб юборди. Бироқ Костанинг инглиз юртидаги илк мавсумида киритган 20та голи ёмон кўрсаткич ҳисобланмайди. Ҳар ҳолда футболчи ўзига сарфланган пулларни оқлашда давом этмоқда.

6. Лука Тони (“Верона”)

Ҳамон гол уриш борасида бошқалардан қолишмай келаётган Лука Тонига тан бериш лозим. У “Верона” сафида тўп суриш орқали Италия А Серияси тўпурари бўлди. Каматрин жамоада яхши даражадаги плеймекерлар бўлмасада, Тони вазиятларни ярата олиб, голлар урди. Айтиш керакки, қаҳрамонимизнинг ёшида 22та гол уриш катта натижа ҳисобланади дейиш мумкин. Чунки у чемпионатни жуда яхши даражада ўтказиб, шундай даражага чиқа олгани билан ном қолдира олди.

5. Александр Лаказетт (“Лион”)

“Лион”нинг юлдузли даври ўтганига бир неча йиллар бўлиб қолди. Чиндан ҳам “шерлар” аввалгидек кучли жамоа эмас. Аммо, Лаказеттнинг ўтган мавсумда кўрсатган ўйинлари ва киритган голлари кўпчиликни диққатини ўзига қарата олди. Ёш ҳужумчи чемпионат мобайнида 27 маротаба гол уриб, тўпурар бўлди. Унга қатор жамоалар томонидан қизиқиш бўлганига қарамай, у “Лион”да қолишни афзал билмоқда. Кучли жамоага бориб қўшилишдан аввал тажрибасини кўтаришга умид қилган деса бўлади.

4. НЕЙМАР (“Барселона”)

Бразилиялик иқтидорли футболчи ҳам тўпурарлигини кўрсатишга тушиб кетди. 22та гол Неймар учун яхши ҳолат деса бўлади. Меси ва Суарес билан биргаликда ажойиб тандем ҳосил қила олган Неймар Лео соясида қолиб кетганича йўқ. Илгари жамоага келган Вилья ва Ибрагимович сингари ҳужумчилар доимо аргентиналик футболчи олдида хижолатга тушиб қоларди. Неймарда бундай ҳолат ҳозирча кузатилганича йўқ. Аксинча, у чиройли ўйинлари билан каталонияликлар мухлисларни қувонтирмоқда.

3. Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”)

Марадонанинг куёви бўлмиш Агуэро ўтган мавсумда том маънода ўзини кўрсатди. “Манчестер Сити”да ҳақиқий голеадор футболчи эканлигини киритган тўплари орқали кўрсатиб бера олди. Чиндан ҳам у жамоасининг етакчиси бўлди. Бироқ чемпионлик учун унинг киритган голлари ҳам камлик қилди. Шундай бўлса-да, Англия Премьер-лигаси тўпурари бўлиш бахтига муяссар бўлгани унинг ютуқларидан бири дейиш мумкин.

2. Лионель Месси(“Барселона”)

Аргентиналик футболчи ҳам гол уриш борасида доимо юқори кўрсаткичларни кўрсатиб келган. Тўғри, у ўтган мавсумда жамоаси билан барча мусобақаларда зафар қучган бўлишига қарамай, Роналдудан гол уриш борасида ўзиб кета олмади. Бироқ муҳим бўлган голларни уриб, каталонияликларни ғалабалар томон етаклай олгани билан ажралиб турди. Месси чиндан ҳам ноёб қобилятли футболчи эканлигини кўрсатишда давом этмоқда.

1. Криштиану Роналду (“Реал”)

Ўтган мавсумда “Реал” жамоаси айтарли ютуқларни қўлга киритмаган бўлишсада, Роналду учун мавсум яхши тугади. Португалиялик юлдуз гол уриш борасида бошқаларга ибрат бўла олди мавсум поёнида “Олтин бутса” мукофатини яна бир маротаба ўзини қилди. Ўтган йили Роналду 50дан ортиқ голларни муалифига айланди. Айниқса, бош билан гол уриш борасида у бошқалардан устун эканлигини кўрсатиб қўйди. Умуман олганда, Роналду ҳар йили кўплаб голлар уриши борасида турли рекордларни ўрнатиб бораётганлиги айтиш лозим. Шу боисдан мазкур рейтингимизни Роналдуга беришга қарор қилдик.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:10, 04.08.2015. Ўқилди: 4925 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик