Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

11 август куни "Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбири ўтказилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Тадбирлар / Учрашувлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

11 август, сешанба куни “Пахтакор”нинг 1979 йил авиаҳалокатга учраган вакилларини ёдга олиб, бир нечта тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақида “Пахтакор” матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Машъум ҳалокат содир бўлганининг 36 йиллиги муносабати билан сешанба куни соат 10:00да, "Пахтакор" стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида тўпланилади ва фожеавий ҳалок бўлганлар хотирланади.

Шундан сўнг эса авиаҳалокатда вафот этганлар қабрларии жойлашган "Боткин" қабристонига йўл олинади.

Кун давомида жамоа аъзолари хотирасини ёдга олувчи яна турли тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган.

Эслатиб ўтиш жоизки, 1979 йилнинг 11 август куни Тошкент – Минск йўналишида парвоз қилаётган самолёт Днепродзержинск шаҳри узра учиб ўтаётган вақтида ҳалокатга учраган. Бортдаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлишган. Шу жумладан, Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби вакиллари ҳам.

Қуйида машъум фалокатда оламдан ўтган “Пахтакор” аъзоларини келтириб ўтамиз.

Жамоа мураббийи: Спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз — Идгай Тазетдинов.

Футболчилар

Халқаро тоифадаги спорт усталари: Михаил Ан, Владимир Фёдоров.

Спорт усталари: Олим Аширов, Александр Корченков, Сергей Покатилов, Равил Агишев, Николай Куликов, Юрий Загуменних, Владимир Макаров, Константин Баканов, Виктор Чуркин.

Спорт усталигига номзодлар: Шуҳрат Эшбўтаев, Владимир Собиров, Сирожиддин Бозоров.

Шифокор: Владимир Чумаков

Маъмур: Мансур Толибжонов

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:41, 10.08.2015. Ўқилди: 5597 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик