Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви ("Насаф"-"Локомотив" 2:0) дан сўнг матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
– Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Икки бўлимда икки хил ўйнадик. Биринчи бўлимда — ҳужумда, иккинчи бўлимда — ҳимояда ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнанглар, деб кўрсатма бермагандим. Қарши ҳужумга ўтишларини айтгандим. Битта гол ўтказиб юборсак, бунинг қиймати катта бўларди.
– Давралар оралиғида нега жамоани кучайтирмадингиз?
– Мақсадимиз бор эди — ҳужумчи олиш. Бу амалга ошмади. Ҳамза Каримов, Рой Рокнинг жароҳатлари ҳам бизга қимматга тушяпти. Кенжа Тўраев ҳам тезроқ сафга қайтишини кутгандик…
– Шомуродов ва Геворкяннинг шижоати пастдек кўринди?
– Улар бугунгидек кучли ўйинларда кўп нарсани ҳал қилишлари мумкин эди. Ўз савияларидан пастроқ ўйнаганини ўзим ҳам билдим. Лекин улар барибир ўз сўзини айтишади.
– Кўп сонли мухлислар кубок Қаршига келишини исташмоқда.
– Финал ҳақида гапиришга эрта. Жавоб ўйинларидан кейин финал ҳақида гаплашсак бўлади.
– Рой Рок ҳақида...
– Охирги юрак анализи жума куни чиқади. Унга ишонаман спорт формасини тиклаб олади
– Футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги яхшимаслиги кўриниб қолди?
– Тўрт кун олдин “Олмалиқ”қа қарши қийин ўйин бўлди. Бундан ташқари жамоанинг руҳий тайёргарлиги ҳам таъсир ўтказган бўлиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).