Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухтор Қурбонов: “Насаф”га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз”

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Миллий чемпионатимизда Ғузорнинг ”Шўртан” жамоасини ўрни салмоқлидир. Шу боис ҳам жамоанинг иккинчи даврадаги учрашувлари ажабмас, кўпчилик мухлисларни олқишига сазовор бўлаётган бўлса.

Иккинчи даврада “Шўртан” жамоасининг биринчи даврадаги кўрсатган натижаларига нисбатан анча ижобий бўлмоқда. Жамоанинг ютуқлари айни пайтда воҳа футбол ишқибозлари ўртасида асосий мавзуга айланди. Шуни ҳисобга олиб, жамоа бош мураббийидан “Шўртан” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг ўтган учрашув ва навбатдаги учрашув ҳақида алоҳида сайтимиз учун фикрларини ўртоқлашишини сўрадик.

– Мухтор ака аввало бугунги ўйин ҳақида қисқча тўхталиб ўтсангиз?

-Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз бугун чиройли ўйин бўлмаган бўлиши мумкин, лекин чемпионга қарши жамоамиз йигитлари бугун характер кўрсатди. Кейинги пайтда ана шу ҳолат жамоамизда шаклланиб бормоқда. Бунга иккинчи даврадаги ўйинларимиз натижалари ҳам исбот бўла олади. Жамоамиз тўғри йулдан кетаяпти деб, ўйлайман. Йигитлар ҳам бугун бор кучи билан ҳаракат қилишди. Амалдаги чемпиондан ва чемпионатимиз пешқадамидан ҳар доим ҳам ҳамма жамоа очко ололмайди. Мен йигитлардан миннатдорман бугун улар буни уддалашди.

–Бугунги кескин кечган учрашувдаги дуранг, сизнингча ғалабага тенгми?

-Албатта, “Пахтакор”дек жамоа билан дуранг ўйнаш, ғалабага тенг деса ҳам бўлади, аслида ғалаба учун майдонга тушган эдик.

–“Пахтакор” жамоаси “Шўртан”га нисбатан анча қўпол ўйнади.

-Тўғри, бугун бизни йигитлар ҳам чемпионга қарши жиддий рақобат кўрсатишди, буни албатта “Пахтакор” жамоаси кутмагандир, йигитлар бир-икки вазиятларда ўйин тизгинини бериб қуйди. Қолаверса, ўйин охиридаги пенальтидан олдин, Егор Кримец кўзимизни олдида тўпсиз футболчимизни четга итариб юборди. Бу вазиятда сариқ ёки қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Ҳакам бу вазиятга эътибор бермади, бундан кейин эса у 90+5 дақиқада дарвозамизга пенальти қуйиб берди. Бу вазиятни таҳлил қилиб кўрамиз. Ҳар ҳолда пенальти голга айланмай қолди, акс ҳолда йигитларнинг шунча қилган меҳнати пучга чиқар эди, шунингдек бу уларнинг руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатар эди. Шу борада сизнинг фикрингизга қўшиламан, “Пахтакор” жамоаси бугун майдонда ўйинчиларимизга нисбатан қўполроқ ҳаракат қилишди.

–Андреев пенальтини амалга ошира олмади, бугун Роман Абдулов ҳам яхши ўйин кўрсатди.

-Роман Абдулов бизда иккинчи дарвозабон ҳисобланади, “Пахтакор” жамоасига тегишли бўлган асосий дарвозабонимиз Элдор Тожибоевни ўзаро тузилган шартнома шартларига кўра, бугун “Пахтакор”га қарши майдонга тушира олмасдик. Дарвозамизни Романга ишониб топширишга мажбур эдик. Аммо у бугун биз кутганданда яхши ўйин кўрсатди, унинг бугунги натижада катта ҳиссаси бор. Тўғриси, ўзим ҳам кутмаган эдим, у жудаям ўзига ишонган ҳолда, дарвозани аъло даражада қўриқлади, тўғриси Р.Абдуловдан мажбурий фойдаланишимиз битта мени эмас, кўпчиликни хавотирга солаётган эди, кўриб турганингиздек у бизни ишонимизни ортиғи билан бажарди, ҳа, футболда ҳамма нарса бўлиб туради.

-“Шўртан”нинг қайси чизиқларини яга кучайтириш керак деб, ўйлайсиз?

-Мен олдин ҳам гапириб ўтганман, қўлимиздан келганча ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, иккинчи даврада иккита учта ўйинчи олдик холос, бошқа ўйинчи олмадик. Шу йигитларни аҳил қила олдик. Ўйлайманки, бугунги ўйиндан кейин йигитларимизда навбатдаги “Насаф” жамоасига қарши ўйинда руҳий мадад бўлади. Бари – бир кетма-кет кучли жамоаларга қарши ўйинлар ўтказишни ўзи бўлмайди. Аммо, йигитларимизнинг аҳиллиги туфайли “Бунёдкор” ва “Пахтакор” дек жамоаларга устимиздан ғалаба қозонишларига имкон бермадик.

–“Насаф”га қарши ўйин қандай бўлади?

-Бу футбол, агар сен ўзингни профессионал деб, ҳисобласанг буни майдонда исботлашинг керак, майдонга биз ютқазиб берамиз деб, чиқмаймиз ҳар битта рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз. “Насаф” ҳам кучли жамоа, тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша бўлади. Футболда ҳар нарса ва кутилмаган натижалар бўлиб туради, мана ким ўйлаганди “Бухоро” Қаршида ўйнаб, “Насаф”дан очко олиб кетади деб. Воқеани ўзингиз кўриб турибсиз. Биз сюрпризга эмас жиддий ўйинга тайёрланамиз. Яна бир мисол, “Машъал” сафарда “Олмалиқ”дан муҳим очкони тортиб олди. Демак, қайси жамоа ўйинга жиддий ва кўпроқ тайёргарлик кўрса, натижа ҳам шунга яраша бўлади. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувимиз ҳам бундан мустасно эмас.

–Суҳбат учун раҳмат!

Фахриддин ЧОРИЕВ суҳбатлашди

Манба: voha.uz
Киритилди: 12:14, 27.08.2015. Ўқилди: 4327 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.