Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Валенсия 14 14
16 Мальорка 14 13
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Леванте 14 9
20 Реал Овьедо 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Жалилов: «Словакиядаги йиғиннинг аҳамияти катта»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Йиғинлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Словакиядаги халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Футболчиларимиз ушбу мусобақада мезбонлардан ташқари, Саудия Арабистони, Иордания ва БАА олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушадилар. Эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур халқаро турнирга жамоамизни бош мураббий Виктор Жалилов эмас, балки катта мураббий Дилшод Нуралиев олиб кетди. Олимпия жамоамиз 27 август куни Тошкентда жам бўлди ва эртаси куни Словакияга йўл олди. Виктор Жалилов эса шу ерда қолди. Терма жамоалар маркази бундай қарорни Жалиловни Яманга қарши учрашувга тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз, аниқроғи, бош мураббий Самвел Бабаянга ёрдам бериши билан изоҳлади. Балки миллий жамоанинг манфаати бугунги кунда қолган термаларимизникидан устундир. Лекин бу барибир, ишга профессионал ёндашув эмасдек. Ахир олимпиячиларимиз олдида ҳам жуда масъулиятли мусобақа - Осиё чемпионати финал босқичи турибди. Хабарингиз бор, бу галги қитъа чемпионати бевосита келаси йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри саралаш вазифасини ўтаб беради. Шундай экан, Виктор Романовичнинг ўзи ҳам Словакиядаги халқаро турнирга боргани маъқулмиди? Ҳарқалай, унинг доирасидаги ўйинлар бош мураббийнинг терма жамоа ҳолати, кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида хулоса чиқаришига ёрдам берарди. Биз миллий жамоамизнинг нав­батдаги кунги машғулотларидан сўнг Виктор Жалиловни айни шу мавзуда суҳбатга чорладик.

— Словакиядаги турнир терма жамоамизга тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтаб беради, - дея тан олди Виктор Романович суҳбат бошида. - Афсуски, ўзим ушбу мусобақага боролмадим. Тан олиш керак, ҳозирда миллий жамоамизнинг 3 ва 8 сентябрь кунлари ўтказадиган 2та ўйини муҳим бўлиб турибди. Олимпия термасининг расмий ўйинларга киришишига эса ҳали етарлича вақт бор. Шу сабабли, Терма жамоалар маркази тавсияси билан Тошкентда қолиб, Самвел Бабаянга ёрдам беришга қарор қилдим. Ўйлайманки, буни ижобий томондан фойдали қарор сифатида қабул қилиб, бизни тўғри тушунишади. Қолаверса, ёрдамчим Дилшод Нуралиев таркибдаги футболчиларнинг имкониятларини жуда яхши билади. Бундан кўнглим тўқ. Айтишим керак, Словакия йиғинига чақирилган барча футболчилар соғ-саломат. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Тўғри, мусобақага оптимал таркибимиз йўл олмади. Лекин айрим номзодларни кўрикдан ўтказиб олишимиз учун ушбу турнир айни муддао. Баъзи футболчиларимиз миллий жамоа ихтиёрида шуғулланишяпти. Хуллас, йигитларимиз 31 август куни старт олиб, 8 сентябрда якунланадиган турнирдан ижобий натижалар билан қайтишади, деган умиддаман. Табиийки, жамоамиз қайтгач, ўйинлар видео - ёзувини кўриб, тегишли хулосалар чиқариб оламиз.

- Олимпия жамоамизга яна янги футболчилар қўшилишлари мумкинми ёки бугунга келиб шаклланган таркиб билан Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрилади?

- Биласизми, бундан аввалги йиғинимизда 46 нафар футболчини кўрикдан ўтказгандик. Кеча улардан 24 нафари Словакияга жўнаб кетди. Селекция ишлари бир зум ҳам тўхтамайди. Ҳозирда мендан ташқари, ёрдамчиларим, Терма жамоалар марказида фаолият юритаётган селекция бўлими ходимлари ҳам бу борада изчил иш олиб боришяпти.

- Мухлислар олимпия жамоамизнинг бугунги ҳолати қандайлигини кўришни исташади. Бунинг учун Тошкентда ўртоқлик учрашуви ташкиллаштириш керак. Хўш, назорат ўйини уюштиришнинг иложи борми?

- Бўлмасамчи? Режага кўра, октябрь ойида Тошкентда бирор терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз керак. Маълумки, Осиё чемпионатига 12 сентябрь куни қуръа ташланади. Ҳозир шу жараённи кут­япмиз. Гуруҳдаги рақибларимиз ойдинлашгач, шунга қараб, терма жамоалар билан музокараларни бошлаймиз. ТЖМ бу борада иш олиб боряпти. Албатта, октябрь ойида Тошкентда қисқа муддатли ўқув-машғулотлар йиғини ва унинг доирасида 1 ёки 2та ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Лекин бир ҳафталик йиғин ташкил этолмасак керак. Боиси, олий лигада тур ўйинлари айни қизиган пайт бўлади. Лекин ФИФА кунларидан фойдаланиб, албатта, кичик йиғин ва ўртоқлик ўйини уюштирилади. Осиё чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи  эса, ноябрь ва декабрь ойларига тўғри келади. Ўйлайманки, тайёргарлик босқичидан хориж йиғинлари ҳам ўрин олади ва терма жамоалар билан бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз.  

- Миллий жамоамизнинг йиғини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шу кунгача ўтказилган машғулотларни назарда тутиб, барча футболчилар бор куч билан ҳаракат қилишаётганини айтишим мумкин. Йигитлар Яман ва Фаластин терма жамоаларига қарши ўйинларга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришяпти. Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, машғулотлар жуда қизиқарли тарзда олиб бориляпти. Ўйлайманки, остонада турган ҳар икки учрашувда ғалаба қозониб, гуруҳдаги вазиятни ижобий томонга ўзгартирамиз. Ҳали терма жамоамиз ўз сўзини айтади. Яъни йигитлар КХДР термасидан қабул қилинган мағлубият тасодиф эканлигини исботлашади.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:19, 03.09.2015. Ўқилди: 4056 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.