Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [7625]

Рибери Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди [4756]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2364]

Салоҳ таътилни қандай ўтказаётганини кўрсатди(фото) [2278]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [2056]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [2002]

Роналдуни "Ривер Плейт"га таклиф қилишди [1977]

Луис Энрике клуб раҳбариятига қандай тақиқ қўйганини биласизми? [1861]

Де ла Фуэнте: "Роналдуга ҳурматимни билдирмоқчиман" [1731]

"Барселона" АПЛдан жиддий қизиқишлар фонида ярим ҳимоячиси келажаги бўйича қарор қабул қилди [1713]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мени ҳеч ким тушунмайди (ҳажвия)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёшим 16да. Исмим Сервер. Ҳавас қилиб қўйишган ёшлигимда. У пайтда Жепаров машҳурмас эди, демоқчимисиз? Тўғри, бир қариндошимизга ҳавас қилиб қўйишган. Жепаровнинг алоқаси йўқ. Футболга бошқача кўз билан қарайман, шунинг учун кўпчилик мени тушунмайди. Атрофимни ўраган одамлар-ку, футболдан 12 километр йироқ. Қийналиб кетаман, очиғи. Бир кунлик ҳаётимни айтиб берсам, ўзингиз амин бўласиз.

Кеча эрталаб онам сўраб қолдилар:
– Болам, дарсларингни ёдлаяпсанми?
– Ҳа, она, ҳаммасини ёдладим.
– Жадвалниямми?
– Ҳа. Жадвалда «Пахтакор» ҳалиям биринчи ўринда.

Роса койидилар. Кўчага қочдим. Чиқсам, маҳалламиз болалари сув бўйида гаплашиб ўтиришган экан. Борсам роса кулги авжида. Латифа айтишаётган экан. «Бирор бир анекдот биласанми?», деб қолишди. Мен қисқа латифа айтиб бердим:

«Пахтакор» билан «Бунёдкор» ОЧЛ финалига чиқишибди…»

Афсус, жўраларим тушунишмади. Давоми бормикан, деб кути-и-иб туришди…

Ҳафсалам пир бўлиб, мактаб сори йўл олдим. Борсам, Назира деган ўтирибди. Ёнига ўтирдим. Хаёл суриб қолган эканман, нима бўлди, деб сўраб қолди. Мен: «Футболга ҳаддан ташқари берилиб кетяпман. Шу занғар футбол деб ҳаммани унутворадиган одат чиқардим, Нази!» дедим. Дугонам нима дейди, денг: «Тентак, ман Наргизман-ку!!!»

Уфф, дедим… кимдир орқамдан: «Нега уфлайсан, ёмон бўлади!» деганди, «э, боре», деб қўл силтадим. Унга, шунақа футбол сайти бор, ўшани айтувдим, дейишнинг фойдаси йўқ-ку, тўғрими?

Булар-ку, футболни тушунмайдиганлар. Ишонасизми, футбол ҳақида тушунчаси борлар билан ҳам келиша олмайман. Тушунишмайди мени. Мана, кеча кўчада Аҳмадни кўриб қолдим. Футболни тушунади деб, ундан сўрадим:
– Аҳмад, Осиёдаги саралаш ўйинларини кўряпсанми?
– Ҳа.
– Кимга мухлислик қиляпсан?
– Кимга бўларди, Ўзбекистонга-да!
– Хўп, кейинги босқичда кимга мухлислик қиласан?
– Нима???

У тушунмади. Сиз тушундингиз-а, кулдингиз-ку?!

Тошкентнинг машҳур жойидан ўтяпман ҳозир – «Караван» ресторани! Бундоқ қарасам, айнан шу ерда «Локо» ва «Пахта» ўйинчилари ўртасидаги баҳс ҳозиргина тугади. Ҳисоб – 22990 доллар!

Ия, дейишга улгурмай, ёнгинамдан юртимизнинг машҳур ҳаками ўтиб қолса бўладими… Бирга селфи қилиш ниятида орқасидан эргашдим. Дўстининг олдига бориб, мана бунақа ғалати суҳбат уюштиришмаганида, расмгаям тушворардим. Э, хайф, дедим, санларга…
– Оғайни, сен бу борада тажрибалироқсан-ку. Эртага «Насаф» – Металлург» ўйини бўлади. Қаршиликлар 70 минг беришди. Бекободликлар 100 минг. Қандай бошқаришни билмаяпман?
– «Металлург»га 30 мингини қайтариб бер-да, ҳалол бошқар!

Вей, тавба! Келишилган ўйинлар йўқ, дейишади. Ўз қулоғим билан эшитдиму…

Уйга келиб, термамизнинг ўйинига тайёргарлик кўра бошладим. Яман футболи кучли эмас, бироқ уларни бой шайхлар таъминлаши мумкин, деган хавотирни эшитиб қолгандим. Очиғи, қўрқиб кетдим. Чунки мен бундан 13 йил олдин бўлиб ўтган бир суҳбатни эшитгандим-да телевизорда.

Германия Саудияни 8:0 солиб турганида, стадионда ўтирган шейх мазза қилиб ўтирган бир немисдан сўраган экан:
– Хей, ярим соат олдин Германияда бензин неча пул эди???

Шунақа шейхлар чиқиб қолса борми, тамом! Қўрқа-писа учрашувни кузата бошладим. Биринчи бўлим охирларига келиб бир нарсага амин бўлдим:

«Доллар кўтарилиб, тушиб туриши мумкин, бензиннинг нархи ҳам ўзгариб туради, ҳаво ҳам бир исиб, совиб кетади. Лекин термамиз ўзгармас экан. Бу қадар стабилликни қандай сақлар экан, билмадим!!! Қойил!»

Хайрият, иккинчи бўлимда Гейнрих гол урди. Бақирворибман. Онамнинг жаҳллари чиқиб, телевизорни шарт ўчириб қўйсалар бўладими?! Роса ялиндим. Охири кўндилар, Худога шукр. Фақат битта шарт билан. «Матем»дан берилган хуув бояги жадвални ёдлаш шарти билан. Уфф… ҳозир ўша жадвални ёдлаб ўтирибман. Қўрқманг, бу сафар ростан «уфф»ладим, сайтнинг номи эмасди.

Ҳар эҳтимолга қарши, футболдан узоқлашиб кетмай деб ёнимга русларнинг бир газетасини овоганман. Нима деб ёзган экан, бир қарайчи:
«В России всегда было две беды… а теперь еще и футбол!»

Сервер Тошқандий

Манба: gol.uz
Киритилди: 13:42, 06.09.2015. Ўқилди: 5755 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.