Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” “Шўртан”га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча клуб базасида тўпланган “Насаф” футболчилари олий лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан”га қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

 

Айни пайтда жамоамизнинг бир қатор аъзолари жамоа билан бирга эмас. Жумладан Элдорбек Суюнов Миллий терма жамоа сафида Филиппинга йўл олган бўлса, иқтидорли ярим ҳимоячимиз Одилбек Ҳамробеков Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Словакияда ўтаётган турнирда иштирок этмоқда.  Уч нафар футболчимиз (Бобур Абдуҳолиқов, Шароф Муҳиддинов ва Азиз Ғаниев) Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Хитойга жўнаб кетган. Туркманистон миллий терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 саралаш ўйинида иштирок этган жамоамиз сардори Артур Геворкян кеча жамоа қароргоҳига етиб келди ва у бугундан машғулотларга киришади. Қувонарли, томони жароҳати боис иккинчи давра баҳсларига майдон туша олмаган етакчи марказий ҳимоячимиз Ҳамза Каримов ҳозирда машғулотларда астойдил тер тўкмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Шўртан” учрашуви 12 сентябрь куни соат 19:30 да Қарши “Марказий” стадионида бошланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:58, 08.09.2015. Ўқилди: 3173 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик