Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6276 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Нуралиев: "Олимпия терма жамоасида истеъдодли футболчилар жамланган"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 август — 10 сентябрь кунлари давомида Словакиядаги хадқаро турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси белгиланган муддатда Словакияга етиб борганига қарамай, иштирок этиши лозим бўлган 5 жамодан иккитаси қатнаша олмайдиган бўлди. Шунга қарамай, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА ҳамда Саудия Арабистонига қарши иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказишга эришди.

Бир неча кун аввал Тошкентга қайтган олимпия терма жамоаси катта мураббийи, ушбу турнирга жамоани олиб борган Дилшод Нуралиев билан ўтказилган йиғин ҳақида суҳбатлашдик.

— Айтингчи, нега Словакиядаги турнир ўтказилмади?

— Гап шундаки, ушбу ўртоқлик турнирида 5 жамоа иштирок этиши керак эди. Бироқ айрим сабабларга кўра турнирда иштирок этиш учун фақат учтаси — Ўзбекистон, БАА ва Саудия Арабистони олимпия терма жамоалри етиб келишди. Мусобақа мезбони — Словакия олимпия терма жамоаси сафида бир-неча жароҳатланган футболчилар борлиги ва яқинда расмий ўйинда Белорус олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушишлари керак бўлгани учун бу турнирда иштирок этишдан бош тортган бўлсалар, Иордания олимпиячилари Словакияга бориш учун виза масласини ҳал эта олмагани сабаб қатнашмади.

— Шундай қилиб, мусобақа бекор қилинди. Аммо сизлар ўртоқлик учрашувлари ўтказишга эришдинглар, тўғрими?

— Ҳа, БАА ва Саудия Арабистонига қарши икки мартадан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Мусобақа ўтказилмагани, Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик жараёнини ўтказишимизга ҳалал бергани йўқ. Ишончим комилки, ўтказилган ўйинларнинг жамоага катта ёрдами тегади. Рақибларимиз менда жуда яхши таассурот қолдиришди. БАА олимпия терма жамоасида ҳам Саудия Арабистонида ҳам кучли футболчилар йиғилган экан. Осиё чемпионатига тайёрланиш жараёнида мана шундай рақибларга қарши ўйин ўтказиш шарт. Бизнинг спарринг-рақибларимиз айнан Осиё жамоалари бўлгани ҳам қувонарли. Ахир Қатардаги мусобақада айнан ўз қитъамиз жамоаларига қарши ўйнаймиз.

— Ўйинлар-чи, улар қандай кечди?

— БААга қарши дастлабки ўйин, тўлалигича бизнинг устунлигимизда ўтди. Аммо фақат 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришдик холос. Агар вазиятлардан фойдаланишда хатоларга камроқ йўл қўйганимизда, ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Иккинчи учрашувимиз Саудия Арабистони жамоасига қарши кечди. Бу йўинда асосан жамоанинг, шартли равишда, иккинчи таркиб деб атайдиганимиз аъзоларини майдонга туширдик. Чунки ҳамма футболчиларни кўздан кечиришимиз керак эди. Биринчи таймдаёқ саудияликлар бизнинг дарвозага учта гол киритишди. Иккинчи таймда таркибни ўзгартириб, ўйиндаги устунликни ўз томонимизга оғдиришга эришдик. Ўйин эса 3:1 ҳисобида Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси фойдасига тугади. БАА билан жавоб учрашувимизда рақиб реванш олишга интилаётгани сезилиб турганди, бироқ биз бунга йўл қўймадик. Улар урган голга Темур Ҳакимовнинг чиройли ва аниқ зарбаси билан жавоб бера олдик. Сўнгги ўйин Саудия Арабистонига қарши бўлди. Бу учрашувда ҳисоб очилмаган бўлсаям, қизғинлик ва томошабоплик борасида энг яхшиларидан бири бўлди, деб айта оламан.

— Футболчилар сизда қандай таассурот қолдиришди?

— Умуман олганда, йигитлар ўйинларда ўзларини яхши кўрсатишди. Албатта, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Аммо шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси истеъдодли йигитлардан ташкил топган. Словакияга биз Игор Сергеев, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак каби футболчиларни олиб келолмадик. Улар миллий терма жамоа билан қолишганди. Ўйлайманки, улар қўшилгач, жамоа яна-да кучлироқ бўлади. Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига керакли равишда таёрланиб олишимиз учун етарлича вақтимиз бор. Умид қиламанки, режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажара оламиз. Ишнинг тўғри йўлга қўйилиши — керакли натижанинг қўлга киритилишига олиб келиши керак.

 Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Қатар пойтахти Дохада, келаси йилнинг 12 — 30 январь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:20, 12.09.2015. Ўқилди: 3487 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.