Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3979 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий Лига: 22-тур рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Тур рамзий термаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, ортда қолган ҳафта дам олиш кунлари Олий Лигада 22-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

22-тур ҳам бир қатор қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Тур доирасидан ўрин олган матчларда кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Айниқса, “Бунёдкор”нинг “Нефтчи” меҳмони бўлиб, икки тўп фарқи билан мағлубиятга учрагани кўпчиликнинг ажабланишига сабаб бўлди.

Анъанамизга содиқ қолган ҳолда бу сафар ҳам тур рамзий жамоасини тузиб чиқдик. Қуйида ижодий жамоамиз томонидан энг яхши икрочилар дея эътироф этилган ў битталик билан танишиб олишингиз мумкин.

 

Дарвозабон: Игнатий Нестеров (Локомотив)

Яқиндагина Кубок баҳслари доирасида ўзаро тўқнаш келган – “Локомотив” ва “Насаф” жамоалари Олий Лига доирасида ҳам куч синашишди. Бу галги ўйин ҳам худди ўтган сафаргиси каби жуда шиддатли руҳда ўтди ва кескин курашларга бой бўлди. Қарши клуби бутун ўйин давомида ҳужумкорликни сусайтирмади ва рақиб жарима майдони яқинида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Игнатий Нестеровнинг кўрсатган ишончли ўйини туфайлигина “Локо” ғалабани ўзида сақлаб қола билди. Агар Игнат ўз ўрнида ишонч билан турмаганида, балким “Насаф” бир неча бор “темирйўлчилар” дарвозасин ишғол қилиши мумкин эди.

 

Ҳимоячилар: Адриан Кашкавал (Нефтчи), Неманья Яничич (Локомотив), Егор Кримец (Пахтакор), Ҳикмат Ҳошимов (Металлург).

 

22-турда бир нечта ҳимоячи жуда яхши ўйин намойиш этди ва ўзидан ижобий таассурот қолдирди. Айниқса, “Нефтчи” легионери Адриан Кашкавал жамоаси ғалабасига жуда катта хисса қўш олди. У нафақат ўйин давомида ишончли ўйнади, балки тўп киритиб, “Нефтчи”нинг “Бунёдкор” устидан ғалабага эришишига тамал тошини қўйиб берди.

“Локомотив”нинг “Насаф”га қарши ўтказган учрашувида энг фаол ўйнаган футболчилардан бири – шубхасиз, Неманья Яничич бўлди. Тажрибали ҳимоячи бу галги ўйинни ҳам доимгидек бехато ўтказди ва ўзига билдирилган ишончни оқлай олди.

 

Худди шундай гапларни Егор Кримец (Пахтакор) ҳамда Ҳикмат Ҳошимов (Металлург)ларга ҳам айтиш мумкин. Зеро бу икки футболчилар ҳам ортда қолган турда ишончли ўйин намойиш этишди. Кримец ҳужумларга тез-тез қўшилиб тургани билан ҳам ёдда қолди.

 

Ярим ҳимоячилар: Санжар Шоаҳмедов (Локомотив), Мансур Саидов (Нефтчи), Руслан Вагапов (Металлург), Дилшод Шарофетдинов (Динамо), Азиз Ибрагимов (Бухоро).

Ўтган ойнинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилган Санжар Шоаҳмедов бу ойни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказишга уринмоқда. У “Насаф”га қарши кечган ўйинда ўзини ижобий томондан кўрсата олди ва гол киритиб, “Локомотив”га жуда муҳим уч очкони тақдим этди.

 

“Нефтчи” етакчиси Мансур Саидов ёши ўтиб бораётганига қарамай ҳамон юқори савияда тўп тепиб келмоқда. У фарғоналиклар ўйинида ҳамон маестро ролини ижро этмоқда ва ёшларга ўрнак бўлишда давом этмоқда. “Бунёдкор” мағлуб этилган учрашувда айнан Саидов жуда катта кўламдаги ишни бажариб берди.

 

Руслан Вагапов ҳам ўтган турни жуда яхши ўтказа олди. У “Металлург”нинг “Динамо” устидан қозонилган ғалабасига улкан хисса қўшди. Тажрибали футболчининг дубль қайд этгани диққатга сазовор.

 

Шунингдек, Дилшод Шарофетдинов (Динамо) ҳамда Азиз Ибрагимов (Бухоро)лар ҳам ортда қолган турни кўтаринки руҳда ўтказа олишди.

 

Ҳужумчи: Баҳриддин Ваҳобов (Қизилқум).

 

Бу сафар ярим ҳимоя чизиғимиздан нақд 5 нафар футболчи жой олди. Ҳужумда эса фақат Баҳриддин Ваҳобов. Биласиз, Ваҳобов биринчи даврани жуда яхши ўтказганди ва ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этганди. Аммо “Қизилқум” форварди иккинчи даврада биринчисидагидек кўп гол ураётгани йўқ. Шундай бўлса ҳам маҳоратли футболчи ўйин давомида ўзининг тўпсиз ҳам фаол ҳаракатланиши билан ажралиб турибди. У “Олмалиқ”қа қарши ўтган ўйинда тўп киритди ва навоийликларнинг муҳим уч очкога эга чиқишларига муносиб хисса қўшди.

 

Бош мураббий: Вадим Абрамов (Локомотив).

22-тур рамзий жамоасига бош мураббий этиб Вадим Абрамовни танладик. Кўпчилик нега “Бунёдкор”ни мағлуб этган “Нефтчи” мураббийи Андрей Фёдоров эмас, деб савол бериши мумкин. Аммо “Насаф”ни икки бор кетма-кет мағлуб этиш ҳам осон эмас. Зеро “аждарлар” жамоаси хоҳ уйдаги, хоҳ сафардаги ўйин бўлсин, майдонга фақат ва фақат ғалаба илинжида чиқишади. “Локомотив” эса худди шу клубни кетма-кет мағлуб қилишни уддалади. Бунда эса “темирйўлчилар” устози жуда муҳим ўрин тутди. Шу боисдан ҳам бу турда Абрамовни энг муносиб номзод дея топдик.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:23, 21.09.2015. Ўқилди: 4140 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.