Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • -:-
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

«Манчестер Юнайтед» «Лилль» вингерини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда [0]

«Манчестер Юнайтед» Франция чемпионатининг энг яхши африкалик футболчисини сотиб олмоқчи [0]

«Вулверхэмптон» бош мураббийни истеъфога чиқарди. Бу инглиз матбуоти учун кутилмаган қарор бўлди [0]

АПЛнинг икки гранди Кефрен Тюрам трансфери учун курашга қўшилди [0]

«Милан» клуби Рубен Аморим билан бош мураббийлик борасида музокара ўтказди [0]

Мюллер «Бавария»га раҳбарият аъзоси сифатида қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди [0]

Лотар Маттеус Жаҳон чемпионатида Мбаппедан кўра кўпроқ порлаши мумкин бўлган футболчини айтди [0]

«Реал» Камавинганинг нархини сезиларли даражада пасайтирди [0]

Кукурелья «Барселона» машғулотларида Лионель Месси билан боғлиқ бўлган махсус қоида ҳақида гапирди [0]

Суперлига клублари ЖЧ–2026 саралаши учун қанча пул ишлаб топади? [0]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасини “жангчилар”га айлантирмоқчи — The Athletic

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тарихда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган атиги уч нафар футболчи бор. Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам уларнинг энг охиргиси ҳисобланади: у 1998-йилда Франция терма жамоаси сардори сифатида кубокни боши узра баланд кўтарган бўлса, 2018-йилда жамоасини бош мураббий сифатида чемпион қилди. Франс Беккенбауэр эса 1974-йилда футболчи ва жамоа сардори сифатида чемпионликни қўлга киритганидан 16 йил ўтиб, Ғарбий Германия терма жамоаси билан Италиядаги Жаҳон чемпионати ғалаба қозонди.

Бу натижага эришган илк инсон эса бразилиялик Марио Загалло бўлиб, у 1958 ва 1962-йилларда футболчи сифатида Жаҳон чемпиони бўлган. 1970-йилда эса Бразилия терма жамоаси билан Мексикадаги мундиалда чемпионликни қўлга киритган. Хўш, италиялик мутахасис Фабио Каннаваро мазкур рўйхатдаги тўртинчи шахсга айланиши мумкинми? У 2006-йилда Берлиндаги финалда Италия терма жамоаси сафида кубокни боши узра кўтарган эди, орадан 20 йил ўтиб эса бошқа бир мамлакатни Жаҳон чемпионатига олиб бормоқда.

Нуфузли The Athletic нашри айнан шу қизиқарли савол атрофида фикр юритиб, “оқ бўрилар”нинг бўлажак мундиалдаги имкониятлари ҳамда бош мураббий Фабио Каннаваро ҳақида мақола эълон қилди. “Дарё” мазкур материалнинг қизиқарли жойларини тақдим этади.

2006-йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби Фабио Каннаваро 2025-йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. У соғлиғидаги муаммолар сабаб истеъфога чиққан Сречко Катанец ҳамда жамоани мундиал олиб чиққан Темур Кападзенинг ўрнини эгаллади. Эндиликда италиялик мутахассис “оқ бўрилар”ни ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатига олиб бормоқда.

Нима учун айнан Ўзбекистон?

52 ёшли мутахассиснинг Марказий Осиёга кўчиб ўтиш қарори (у оиласини ҳам пойтахт Тошкентга олиб келган) унинг мураббийлик фаолияти қанчалик ранг-баранг эканини кўрсатади. Каннаваронинг футболчилик йиллари асосан “Интер”, “Ювентус” ва “Реал Мадрид” каби Европа футболи гигантлари сафида ўтган бўлса-да, мураббийлик фаолияти унчалик ёрқин эмас. Фабио 2024-йилда “Удинезе” билан қисқа муддатли шартнома имзолаб, жамоани А Серияда сақлаб қолганини инобатга олмасак, унинг мураббийлик фаолияти асосан Осиё қитъасида кечди (Саудия Арабистони ва Хитой). Шунингдек, бир оз муддат Хорватияда ҳам ишлади. Каннаваро футболчилик фаолияти давомида эришган ютуқлари туфайли Европадан таклиф кутган бўлиши мумкин. Бироқ, Б Сериядаги “Беневенто” ва Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубларидаги омадсиз фаолияти сабабли барчаси бошқача тус олди.

Хўш, унда нима учун айнан Ўзбекистон? Яхшигина маошми? Ёки Жаҳон чемпионатида мураббийлик қилиш имкониятими? Шубҳасиз, ҳар икки омил ҳам муҳим рол ўйнайди, бироқ Каннаваро ҳозирданоқ 2027 йил январида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги ҳақида гапирмоқда, демак, бу лойиҳанинг ортида кўпчилик ўйлагандан ҳам чуқурроқ режа бор.

Ҳукумат томонидан ўқув-машғулот базалари, стадионлар ва янги миллий футбол марказига киритилаётган улкан инвестициялар фонида Ўзбекистон Жаҳон чемпионатларининг доимий иштирокчисига айланишни ва Осиё турнирларида муваффақият қозонишни мақсад қилган. Мамлакат сўнгги йилларда 17 ва 20 ёшгача бўлган жамоалар орасида бунга эришиб келмоқда. Каннаваронинг ўзи ҳам ўзбек футболидаги ўсишдан ҳайратда эканини яширмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов Каннаваронинг тайинланиши ҳақида гапирар экан, шундай деган эди:

“Биз ҳимоявий ўйин услуби натижа келтиришини кўрдик. Унинг халқаро тажрибаси, профессионал маданияти ва тактик тузилиши терма жамоамизга янги руҳ ва янги тизим олиб киришига ишонамиз”.

Руҳий ва жисмоний ҳолат — асосий муаммо

The Ташкент Times нашри бош муҳаррири Акбар Юсупов Каннаваронинг мамлакатдаги обрў-эътибори ва мухлисларнинг ундан кутаётган натижалари хусусида тўхталиб, шундай дейди

“Уни бу ерда ҳамма танийди ва ҳурмат қилади. Каннаваро ўзбекларни мағлуб этиш қийинлигини айтди ва мен бунга қўшиламан. Лекин бизда руҳият ва ўзига бўлган ишонч тез йўқолиши мумкин. Шунингдек, ўйиннинг 70-дақиқасидан кейин жисмоний ҳолат пасайиши доимий муаммомиз бўлиб келган. Ўзбек халқи терма жамоадан яхши натижалар кутмоқда”.

Каннаваронинг ўзи ҳам матбуот анжуманларида мухлисларни ортиқча эйфорияга берилмасликка ва бўлажак турнир ниҳоятда қийин бўлишини эсдан чиқармасликка чақирган. Португалия, Колумбия ва Конго ДР жой олган гуруҳда Ўзбекистоннинг ғалаба қозониши мумкин бўлган энг реал имконият — гуруҳ босқичининг сўнгги турида, айнан Конго ДРга қарши баҳсда бўлади.

“Менга жангчилар керак”

Италиялик мутахассис маҳаллий чемпионат — Суперлига савияси ва унинг темпини танқид қилиб, Жаҳон чемпионатигача бўлган қисқа вақт ичида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини энг юқори даражага олиб чиқиш қийин эканини яширмади:

“Жаҳон чемпионатидаги даража бутунлай бошқача бўлади. Турнир ниҳоятда оғир кечади, кимга осон туюлса, у қаттиқ адашади. Маҳаллий чемпионатимизда (Суперлига) интенсивлик пастлиги сабабли, футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати баъзан талаб даражасида бўлмайди. Ғалаба қозониш учун 100 фоиздан ҳам кўпроқ куч сарфлашимиз керак. Мени футболчиларнинг маҳорати эмас, фақат жисмоний тайёргарлиги хавотирга солмоқда. Мундиалга қадар эса уларни энг юқори спорт формасига олиб чиқиш учун вақтимиз жуда кам”.

Эслатиб ўтамиз, 2 июнь, сешанба Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Канадага қарши ўйнади. Эдмонтон шаҳрида ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:28, 02.06.2026. Ўқилди: 3097 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик