Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3939 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ука ўрнида укалар ёхуд яна ўсмирларимиз ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси яқинда Осиё чемпионати-2016 учун ўтказилган саралашда муваффақиятли иштирок этиб қайтди. Темурхўжа Олимхўжаев шогирдлари Фаластиндаги мусобақада 3та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозондилар ва оз эмас, кўп эмас, нақ 19та гол урдилар. Қўйиб юборилгани эса бор-йўғи 2та. Гарчи Мальдив ороллари, Фаластин ва Яман термалари каби камтарин рақиблар билан ўйналган бўлсада, йирик ҳисобли ғалаба, барибир, йирик ҳисобли ғалаба бўлиб қолаверади. Шундай эмасми?

ЮТУҚЛАР

Энди ўсмирларимиз келаси йилнинг сентябрида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал раундида иштирок этадилар ва насиб қилса, кичик мундиал йўлланмасини ҳам қўлга киритадилар. Сўнгги йилларда бу яхши анъана шаклига кириб улгурди ва сизу биз Олимхўжаев шогирдларидан ҳам камида шундай натижа кутишимиз турган гап. Йигитларимиз балки 3 йил илгаригидек Осиё чемпиони бўларлар. Ахир бир марта эришилган ютуқ нима учун яна такрорланмаслиги керак?

Биз ёш футболчиларимизнинг муваффақиятларига кўникиб улгурганмиз. Мана, яқинда Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз ҳам Японияда ўтказилган Balcom BMW  мусобақасида ғолибликни қўлга киритди. Эътиборли томони, ёшларимиз бу турнирда Япония каби Осиё футболи етакчиси ва Польша каби Европа вакилини мағлубиятга учратишди. Бу эса Ўзбекистон ҳамон ёш ва иқтидорли футболчилар мамлакати бўлиб қолаётганини билдиради. Ушбу нуфузни аллақачон ўзимизники қилиб олганмиз. Аммо ҳамма гап шундаки, бизда «ёшлар ва иқтидорлар» масаласи қай даражада юқори турса, йигитларимизнинг балоғат ёшига етгач, кўринмай кетаётганлари шу қадар муаммолидир. Ютуқлар-ку, ўзимизники, биз мана шу муаммога яна бир назар ташлайлик.

МУАММО

Аслида бу ҳолатга худди ўша муваффақиятларга кўниккандек мослашиб бўлгандекмиз. Қанчадан-қанча «юлдузларимиз» 16 ёшда порлаб, 19га етмай, «сўнмоқдалар», санасангиз, саноқдан адашиб кетасиз. Мисол учун, ҳозир ҳам 2009 йили Алексей Евстафеев бошчилигида Осиё чемпионати финалига чиққан ўсмирлар терма жамоамиз таркибини ёддан айтиб беришимиз мумкин. Айнан ўша жамоанинг Тошкентдаги ғаройиб ўйинлари эвазига ёшлар футболида кўтарилиш бошланган эди. Кейинчалик Аҳмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиев шогирдлари бу эртакни давом эттирдилар. Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш-ку, чўт бўлмай қолди. Деярли ҳар сафар қайсидир терма жамоамиз мундиал ҳавосидан нафас олиб қайтмоқда. Аммо кейинчалик... Ҳамма гап шундаки, кейинчалик ўша футболчиларни йўқотиб қўймоқдамиз.

Келинг, шу ўринда Алексей Евстафеевнинг ўша машҳур жамоасига мурожаат этсак. Таркибда Аббос Махсталиев ва Темур Ҳакимов чинакам етакчилар ролида эдилар. Биз бу футболчилардан бири камида Миржалол Қосимов, бошқаси Олег Шацких бўлишини кутгандик. Аммо Махсталиев ҳозир ўртамиёна «Нефтчи»да ўйнамоқда, Ҳакимов эса фаолиятини биринчи лигада давом эттиряпти. Ваҳоланки, уларни камида Россия чемпионатида кўришга умид боғлагандик.

Ўша терма жамоадан Сардор Раҳмонов, Сардор Собирхўжаев ва Забиҳилло Ўринбоев каби футболчилар ҳам етишиб чиқдилар. Аммо ҳозир уларнинг ҳеч бири миллий терма жамоада ўйнайдиган савияда эмас. Асилжон Мансуров, Азизбек Муротов ва Давлатбек Ёрбеков кабилар эса умуман кўзга ташланмай қолишди. Эсланг, вақтида уларга ҳам қанча-қанча умидлар боғланган эди...

РАҚОБАТ

Албатта, ёшлар футболида ўзларини кўрсатиб, кейинчалик янги даражага чиқишган футболчилар ҳам бор. Масалан, Игорь Сергеев бугунги кунда миллий терма жамоанинг асосий ҳужумчиларидан ҳисобланади. Шунингдек, Владимир Козак ва жароҳатидан тикланиш билан банд бўлган Жамшид Искандеров ҳам бу рўйхатга қўшиш мумкин. Аммо аллақачон 22 ёшни қоралаб қўйган бу футболчилар биз кутгандек натижа келтирдиларми? Баҳсли масала. Айтайлик, Жамшид Искандеров Европа даражасидаги футболчи бўлишини кутгандик. Аммо у кези келганда, «Пахтакор» захирасида ҳам қолиб кетди. Яъни Жамшид жароҳат олгунга қадар ўз клубининг етакчиларидан эди, дейишга тил бормайди. Владимир Козак масаласида ҳам кўп гапирмаган маъқул. Бу футболчига ўз вақтида Киев «Динамо»си қизиқиш билдирган экан. Аммо ҳозир у «Динамо»нинг яқинига ҳам боролмаса керак. Хўш, нима учун бу футболчилар олий лигадан ташқарига чиқолмадилар?

Баъзилар буни Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги рақобат билан боғлайдилар. Шундай фикрни қабул қилиш мумкин, албатта. Чунки ҳеч бир футболчи терма жамоада ўзини кўрсатмай туриб, хориж скаутлари эътиборини жалб қилолмайди. Ёш футболчиларнинг эса, миллий терма жамоага келганда рақобатга дош беролмасликлари ҳам турган гап. Чунки бу ернинг ўз «бўрилари» бор. Масалан, Жамшид Искандеров тажрибали Сервер Жепаровни, Владимир Козак эса Одил Аҳмедов ва Азиз Ҳайдаровни таркибдан осонгина чиқариб юбориши қийин масала. Игорь Сергеевнинг кутилмаганда муваффақиятли ўйнаб кетишини эса, ҳужумдаги муаммо билан боғлайлик. Бир қарашда, дастак қилишга арзирли далил. Аммо ҳамма гап шундаки, истак ва хоҳиш етарли бўлса, ҳамма ишнинг уддасидан чиқиш мумкинлигини Сардор Рашидов исботлаб қўйди. Бу футболчи терма жамоада Жасур Ҳасанов ва Санжар Турсунов каби кўпни кўрган ярим ҳимоячилар ўрнини олиб қўйди. Аслида Сардор ҳам бошқалар каби термадаги фаолиятини захирадан 15 дақиқача майдонга тушиш билан бошлаганди. Аммо у шу 15 дақиқадан жуда унумли фойдаландики, оқибатда ҳеч қанча фурсат ўтмай, терманинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Нима, Козак, Искандеров ва Махсталиевга шу имконият берилмадими? Берилди, албатта. Аммо улар имкониятдан фойдаланолмадилар. Натижада ҳамон олий лигада ўйнашда давом этмоқдалар, Рашидов эса Қатарда миллион долларлик шартномага эга чиқди.

САБАБ

Албатта, ҳар қандай муаммонинг сабаби бўлади. Балки ўзбек футболида ёш иқтидорларнинг катталар миқёсига ўтишларидаги муаммо энг аввало, руҳият ва ҳиссиёт билан боғлиқдир. Гап шундаки, 16 ёш - ўтиш даври ҳисобланади. Шу ёшдаги футболчи бирдан юлдузга айланиб қолса, кейинчалик бу даврни енгиб ўтиши анча қийин кечади. Ҳали мактабни битирмаган болакай бутун мамлакат танийдиган юлдузга айлангач, Мессиникидек иқтидори бўлса ҳам, уни йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас. Буни ҳаётий тажрибадан биламиз. Энг оддий мисол - Темур Ҳакимов. Бу ҳужумчи 15 ёшида кўрсатган ўйини билан бизни қай даражада ҳайрат кўчасига етаклаган бўлса, қолган вақтда фақат ва фақат ҳафсалани пир қилди. 21 ёшга тўлиб эришгани эса шуки, тунов куни «Оқ-тепа» сафида «хет-трик» қайд этди. Билмаганлар учун айтиб қўямиз, бу клуб айни вақт биринчи лигада етакчилар сафида бормоқда ва «олий» чиптасига асосий даъвогарлардан. Балки уни элитага Темур олиб чиқар. Аммо ундан кутганимиз шумиди? Камида «Леванте» ёки «Вест Хэм»да ўйнашини орзу қилмаганмидик?

Аслида бизда бундай футболчилар бир талай. Масалан, Дилшод Нуралиев бошчилик қилган ўсмирлар терма жамоасида Жамшид Болтабоев алоҳида ажралиб турарди. Вақтида у Ален Халиловичи бор Хорватия термаси дарвозасига ҳал қилувчи голни урган. Аммо ҳозир Халилович «Барселона» ихтиёрида (гарчи ижарага берилган бўлсада), Жамшид эса «Пахтакор»нинг захира ўриндиғида ҳам кўринмай қолди.

Балки биз бу футболчилардан эрта «юлдуз» ясаб олмай, уларга сал эътиборсиз қараганимизда, тақдирлари бошқача кечармиди? Темур Ҳакимов ЖЧда гол уриб, мексикалик мухлисаларга бўса учун юзини тутиб бераётган вақт Янузай қора терга ботиб, машғулот ўтаган. Болтабоевни юлдузга айлантириб қўйганимизда эса, Халилович «Барселона» ва «Реал»дан тушган таклифлардан қай бирини танлаш ҳақида ўйлаётганди. Агар футболчининг фаолияти фақат бир мусобақа билан ўлчанадиган бўлса, бизникиларга тенг келадигани кам. Бироқ узоқроқ фаолият ҳақида гап борса...

Бизнинг айбимиз - футболчиларни битта мусобақага яхши тайёрлаймиз-у, аммо уларнинг келажаклари ҳақида кам ўйлаймиз...

ЯНА БИР МУАММО

Аслида бу масаланинг фақат бир томони, холос. Муаммонинг яна бир илдизи бор-ки, бу ҳақда ҳам гапириб ўтиш ўринли. Футболимизда битта иллат бор - ёш сурдириш. Буни ҳамма биладию, аммо гапиришни маъқул кўрмайди. Шу ўринда бир воқеани баён қилсам. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мексикадан қаҳрамон бўлиб қайтган вақтлар эди. Ўшанда «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон миллий жамоаси адашмасам, Япония термасини қабул қилган. Учрашувни томоша қилишга ўсмирлар ҳам бутун жамоа бўлиб келишган экан. Аксига олиб, улардан 3 нафари ортда қолиб кетгани учун трибунага тушолмабди. Трибуна эшигини қўриқлаб турган назоратчи футболга қизиқмаса қийин, ҳеч нарсага кўнмайди. Унинг бу йигитларнинг бир ойдан бери телевизор экранидан тушишмаётгани билан иши йўқ. Футбол кўрмаса, нима қилсин? У юлдуз бўладими ёки бошқа - барибир. Хуллас, вазиятга аралашишга тўғри келди ва ҳужжатларимни кўрсатиб, журналист эканимни айтиб, футболчиларни трибунага киритиб юбордим. Шу вақтда ғалати ҳолат рўй берди. «Юлдузлар»­дан бирининг телефон рақамини ёзиб олмоқчи бўлдим. Интервью учун, албатта. Аммо ҳар қанча зўр бериб чақирмай, футболчи қарамай кетаверарди. Фақат, ёнидаги шериклари тўхтатишгач, «юлдуз» ортига қайрилиб, бироз хижолат ҳолда мен билан гаплашди. Кейинчалик билишимча, мен унинг исмини айтиб чақираверибман, бу исм аслида унга эмас, укасига тегишли экан. Яъни футболчи укасининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси билан жаҳон чемпионатида ўйнаб келган... Ҳар ҳолда, менга шундай дейишди.

Вазият шундай экан, «юлдузларимиз» нега эрта сўнишаётганини айтиш шартмикан? Албатта, ҳамма ҳам ёшини сурдиравермайди, балки бунақалар жуда камдир. Аммо бор! Ўйлашимча, футболимизда шундай иллат борлигини тан оладиган фурсат етиб келди. Кимдир ҳужжат тўғрилаб, ёшини кичрайтириб олмоқда, бошқаси ортиқча оворагарчилик қилмай, шунчаки, укасининг «метрика»си билан ўйнаб кетяпти. Бунақа мисолларни ўзингиз ҳам билсангиз керак. Аммо айтмайсиз. Кимдадир далил йўқ, бошқа биров яхшигина ўйнаб турган танишининг фаолиятини синдиргиси келмайди. Ҳамма ўзича ҳақ.

Аслида ёш сурдириш касаллиги бутун дунёда бор. Ўтган йилмиди ёки ундан олдингиси - колумбиялик юлдуз Радамель Фалькаонинг асл ҳужжатлари интернетда тарқаб кетган ва унга кўра, футболчи нақ 4 ёшга кичрайиб олгани айтилганди. Ёки «Интер»да порлаган ва кейинчалик секингина сотиб юборилган Обафеми Мартинсни олайлик. Африкалик ҳужумчи ҳужжатда кўрсатилганига қараганда, 6 ёш катта эканини миланликлар тўсатдан билиб қолишгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳозиргача тинмади. Худди шундай фикр «Челси» юлдузи Диего Коста ҳақида ҳам айтилган.

Аммо бу йўлдан воз кечмасак бўлмайди. Чунки биздаги «ука ўрнида ука» бўлиб юрганлар ҳали-вери Европага чиқолмасалар керак...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:48, 05.10.2015. Ўқилди: 3503 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.