Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳомжон Қундузов: Ҳеч қачон «Қўқон-1912»ни ёлғизлатиб қўймаймиз

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қўқон-1912
Рукн: Интервьюлар
A A A

Замонавий футболда мухлислар клуби катта роль ўйнаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ахир футбол мухлислар учун ўйналади. Бунга монанд равишда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган ҳар бир жамоа ҳам – ўз ишқибозлар клубига эга десак муболаға бўлмайди.

Йил бошида Қўқонда ҳам мана шундай мухлислар клуби ўз фаолиятини бошади ва бугунги кунга келиб, барчанинг ҳавасини келтирмоқда.

Мухлислар клуби вакиллари кўп ҳолларда жамоанинг машғулотларини ҳам кўзатиб боришмоқда. Футболчиларга далда бўлишмоқда.

Қаҳрамон Исроилов ва Илҳомжон Қундузов бошчилик қилаётган “Қўқон-1912” мухлислар клуби жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида сафар ўйинларига доим бораётгани жамоага қўшимча куч бахш этаётгани аниқ. Мухлислар клуби аъзоларининг Бухорогача боришгани таҳсинга сазовор. Ўз навбатида мухлисларга клуб томонидан ҳам қулайликлар яратиб берилмоқда. Қўқонда азалдан футболни севишади. Бу ердаги ишқибозлар республикада етакчилар қаторида тилга олинади, десак хато бўлмайди.

– Барчасини яхши ташкил этганимиз боис, сафарга бориб келишда қўқонлик мухлис муаммога дуч келишмаяти, дейди Илҳомжон Қундузов. – Йил бошида мухлислар клуби билан маслаҳатлашган ҳолда ишга киришганмиз. Ўшанда мақсадимиз – Қўқонда ишқибозлик маданиятини ижобий маънода кўрсатиб қўйиш эди. Бунга эришдик деб ўйлайман. Ҳар ҳолда, сафимиз кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Бошқа жамоалардаги мухлислар клуби вакиллари биз билан ҳамкорлик қилишга интилишмоқда. Қўқонга келган мухлислар клуби аъзолари бу ерда хурсанд ҳолда кетишларини таъминлаяпмиз.

Барчамизни ниятимиз битта – жамоамизни яхши ва ёмон кунларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, далда бўлиш. Мухлислар клуби ташкил топганидан кейин жонбозлик кўрсатиб келаётган ашаддий мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Айнан уларнинг саъи-ҳаракатлари эвазига бир қатор режалар тузиб, ривожланиш сари одимлаяпмиз. Ҳеч қачон “Қўқон-1912”ни ёлғизлатиб қўймаймиз. Биз доимо сен билан бирга “Қўқон-1912”, деб сўзини якунлади Илҳомжон Қундузов.

Чиндан ҳам “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар учун ўйнайди. Уларга хурсандчилик улашиш барчанинг мақсадидир. Ўз навбатида мухлислар клуби жамоанинг бир бўлагидир.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:58, 06.10.2015. Ўқилди: 2684 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик