Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3926 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимиздаги оғриқлар уларни биргаликда даволаймиз

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маълумки, ЎФФ президенти Мираброр Усмонов мавсум аввалидаёқ мамлакатимиз футбол муҳитида жиддий янгиланиш ва ўзгаришлар бўлишини қайта-қайта такрорлаган эди. Аниқроғи, ЎФФ раҳбари ўшанда номақбул йўлдан бораётган, ғирромликка кўниккан айрим кишиларни футболдан четлатилишлари хусусида ўзбекона андиша билан огоҳлантирганди. Мана, мавсум якунига етмоқда. Унинг авввалида кескин курашга киришишган мураббийлар позиция­сида афсуски, кейинчалик сезиларли салбий ўзгаришлар кузатилди. Натижада мамлакатимиз футбол муҳитида холис-нохолис, ўринли - ўринсиз миш-мишлар болалади. Мираброр Зуфарович огоҳлантирган кишилар «гап эгасини топади» қабилида айтилган мулоҳазаларга эътибор беришмади, ҳаттоки, ётиғи билан айтилган хулосаларни унутиш даражасига боришди. Бошқача айтганда, улар маълум муддат «Ойни этак билан ёпиш мумкин», деб ўйлашди, номақбул хатти- ҳаракатлар борасида ўзларини сувдаги балиқдек ҳис қилишди...

Албатта, InterFutbol мавжуд воқеликка томошабин бўлиб қараб туролмасди. Илло, шахсан муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг ўзлари жасоратга ундаган журналист аҳли фуқаролик жамиятида, унинг ажралмас қисми ҳисобланган футбол ҳаётида рўй бераётган ижобий ва салбий ҳодисаларни баралла ёзишга бурчлидир. Айни шу позициядан келиб чиқиб, газетамиз саҳифаларида ўнлаб танқидий-таҳлилий мақолалар ёритилди. Ўзини англаган киши учун ўша мақолаларда билдирилган мулоҳазалар етарли сабоқ вазифасини ўташи лозим эди. Кези келганда таъкидлаш жоизки, барча танқидий - таҳлилий мақолалар аввало, профилактик мақсадни назарда тутади. Яъни мақсад бировнинг бурнини қонатиш эмас, балки маромни бузишга уринаётганларни, бундан уялмаётганларни огоҳлантиришдан иборат. Аммо Ўзбекис­тон футбол муҳитида андишанинг отини қўрқоқ биладиганлар, «Осмон тушиб кетса, кўтариб қоламан», деб ўйлайдиганлар ҳамон бор. Бундайларга матбуотда айтилган сўз таъсир ўтказмай қўйганига анча бўлди. Улар туя терисига ёпиниб олган кишиларни эслатадилар.

Бугун шундай аччиқ, ўзимиз учун ҳам ёқимсиз сўзларни ёзишга мажбурмиз. Аслида шу ўринда қайсидир мураббийнинг ютуқлари ҳақида ёниб - яшнаб ёзиш ёқимли журналистлар учун ҳам. Хуллас, газетамизда танқид остига олинган мураббийю, мутасаддилар аслида шундай муносабатга лойиқ эканликлари ҳозир ўз исботини топмоқда. Нега? Негаки, улар аллақачон билдирилган танқидий мулоҳазалардан тегишли хулоса чиқариб олсалар бўларди. Афсуски, бу ишни ўзларига эп кўрмадилар. Ўша кимсалар қайсидир ўйинлар натижасини аввалдан белгилашаётганида, «Бирор ташқи нигоҳ бу борада далил исботга эга бўлолмайди», - деб ишондилар. Аччиқ ҳақиқат шуки, бу масалада ҳозирча уларга тенг келиш қийин. Ҳақиқатан ҳам, ҳозир ҳеч ким келишилган ўйинлар борасида аниқ ва ишонарли далилу исботга эга эмас. Бироқ бу ҳол уларнинг тегирмонига мунтазам сув қуйилиб туришидан дарак бермайди. Унутмаслик лозимки, футбол ҳаёти ҳамиша халқ назарида, профессионал нигоҳлар кузатувида. Далил - исбот топилмаса, халқ назари, мухлислар муносабати бор. Халқ назаридан қолиш, мухлислар кўнглини оғритиш қандай аянчли оқибатларга олиб келиши эса, футболга дахлдор ҳар бир инсон қалбида доимо сақланадиган, ёдида турадиган масъуд маёқдир. Қалби, онгу шуурини масъуд маёқ ёритмаган бечораларга тааллуқли балолар вақти келиб, албатта, профессионал нигоҳлар томонидан илғанади ва жазоланади.

Хўш, юқоридаги мулоҳазалар замирида қандай мақсад - муддао яширин? Ишончимиз комилки, зукко мухлислар бу мақсад - муддаоларни аллақачон фаҳмладилар. Демоқчимизки, ЎФФ Ижроқўми қарорига кўра, Рустам Мирсодиқовнинг лицензияси вақтинча олиб қўйилиши шарт эмасди. Аксинча, Ижроқўм аллақачон яна бир неча мураббий лицензиясини олиб қўйиши, айрим ўйинчи ва мутахассисларни футбол ҳаётидан четлатиши мумкин эди. Ҳаммасига уларнинг ўзлари айбдордирлар. Одам ўзини ўнглаши учун Ижроқўм қарор чиқариши шартми, матбуотда айтилган сўз улар учун камми?! Ўйлаймизки, бу барчамиз учун оғриқли савол. Футболимизни яхши кўрадиган ҳар бир киши шу саволга ўзича жавоб изласин. Биз эса мулоҳазаларни давом эттирамиз.

Фикримизча, реал воқеликдан хабардор ЎФФ Ижроқўми узоқ вақт сабр қилди. Кузатув остидагилар эса, шу сабрни ҳеч бир хавотирсиз синашди. Меҳр-оқибат, иззат-ҳурмат суви билан чайилган сабр косаси ниҳоят, тўлиб-тошди, яъни Мирсодиқовнинг лицензияси вақтинча ҳаракатдан тўхтатилди. Табиийки, мухлислар бу қарорни олқишлашди, айни чоғда ҳамманинг кўнглида хавотир ҳам ўйғонди.

Нима учун фақат Рустам Мирсодиқовнинг ўзи жазоланди? Ахир қарс икки қўлдан чиқади ва ўйин маромига бир киши ўзича аралашолмайди-ку?! Мухлислар дилида ғуж­ғон ўйнаётган бу каби саволларга Мираброр Усмонов яна ўз вақтида муносиб жавоб қайтарди ва «Пахтакор» мутасаддиларига нисбатан огоҳлик қўнғироғи чалинди. Хўш, адолат истаган мухлиснинг кўнгли шу билан тинчидими? Йўқ, албатта. У яна бир қатор учрашувлар натижасини шубҳа остига олмоқда, баъзи ўйинлардаги (жумладан, «Нефт­чи»-«Пахтакор») ҳакамликдан норози. Айни чоғда миллий жамоамиз дарвозасини ҳимоя қиладиган ҳар 3 нафар голкиперга ҳам ишонолмаяпти. Айниқса,  «Нефтчи»-«Пахтакор» ўйинидан сўнг Александр Лобановга нисбатан иккиланиш туйғуси кучайди.

Мухлислар томонидан билдирилаётган мулоҳазаларни батафсилроқ изоҳласак, улар чемпионлик учун кураш ҳалол кечмаслигидан хавотирдалар. Бор гап шуки, аксарият мухлилар «Локомотив» «Пахтакор»га, «Пахтакор» эса «Локомотив»га қарши тўп сурадиган жамоаларга спорт принципларига зид равишда таъсир ўтказмоқда», деган мулоҳазада юришибди.

Орзусидаги эзгу ва ижобий зафарларга бирдан эришишни исташ - инсон зотига хос хусусият. Шу маънода футбол мухлислари ЎФФ Ижроқўми яна ва яна янги қарорлар чиқаришини, адолатни бузаётган барча мураббийлар ва футболга алоқаси бор кишилар учун бирдек жазо белгиланишини исташмоқда. Биз эса, шу ёруғ истак барқ урган қалбларга қарата айтамиз: «Футболимизни суйган, қадрлаган қалбингиздаги ёлқин ҳеч қачон сўнмасин, аммо шошилманг. Зеро, ҳурматли Президентимиз томонидан жамият ҳаётига татбиқ этилган ва халқаро эътирофга сазовор «ўзбек модели»да ҳам ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилган. Бу тамо­йил футболимиз муҳитини ҳам бир маромга солади, албатта. Инчунин, йиллар давомида илдиз отиб турли томонларга тармоқланиб кетган иллатни бирдан йўқотиш мушкул. Қолаверса, айниган сувдан тебранаётган тўғонни  ҳам бирданига очиб юбориб бўлмайди. Бу ҳолда айбдору айб­сиз баробар жабр чекади.

Хуллас, ҳозирча сабр қиламиз ва ислоҳотлар давомини биргаликда кутамиз. Кутиш асносида миллий чемпионатимизга дахлдор муаммо ва мулоҳазаларни вақтинча бир четга суриб, бош жамоамизга омад тилайлик. Ана, «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ньюкасл» устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мануэль Пеллегрини 5та гол уриб ҳам, шаштидан қайтмаган Серхио Агуэрони «Кўз тегмасин», деб захирага чорлади.

Миллий жамоамизга ҳам шундай ҳисоб, Самвел Бабаянга эса, шундай чорлов ярашади. Демак, футболчиларимизни Баҳрайн термаси устидан қозонажак ғалабаларини кутиб қоламиз.

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:52, 07.10.2015. Ўқилди: 3204 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.