Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи [72]

Фигу "эл-класико" натижасини тахмин қилди [41]

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш» [22]

Хаби Алонсо туркиялик юлдузни олиб келиш учун Мбаппедан бошқа исталган футболчисидан кечишга тайёр [21]

Маркус Рэшфорд: «Реал» кучли жамоа, лекин биз ғалаба учун боримизни берамиз» [19]

Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди - бу "Реал", "Барселона" ёки "Бавария" эмас [15]

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди [8]

Эрлинг Холанд 250 минг фунтга Lamborghini харид қилди [7]

"Реал"нинг бирданига тўрт футболчиси "Барселона"га қарши ўйин учун таркибга қайтди [7]

АПЛнинг икки топ клуби "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилмоқчи [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7218 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инглизлар умиди ёки яна Раҳимбой ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Лондонда туғилиб ўсган Раҳим Стерлинг «Ливерпул»да танилиб, инглизларнинг энг қимматбаҳо футболчиси сифатида «Манчестер Сити»га йўл олди. «Шаҳарликлар»нинг кичикроқ қишлоқ ҳудуди билан тенг бўлган Уэмблида илк марта интервью берган иқтидорли ҳужумчи ўзининг болаликдаги орзулари, катта футболдаги таассуротлари, «Ливерпул»дан «Сити»га ўтиши сабаблари ва терма жамоадаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилди.

Юмшоқ ўриндиққа хотиржам жойлашиб олган Раҳим профессионал футболдаги илк кунини ёдга олди: «10 ёшли пайтимда мени «КПР» академиясига таклиф этишди».

2005 йилнинг 8 март оқшомида ёш Стерлинг Уэмбли Трайенглда жойлашган уйда телевизорни ёқди. Ўша оқшом «Челси»-«Барселона» баҳси намойиш этилганди: прожекторлар нурига кўмилган «Стэмфорд Бриж», ЕЧЛнинг мадҳияси: «Роналдиньо ўшанда шундай ажойиб гол урдики, уни бир умрга эслаб қолдим».

Дарҳақиқат, Роналдиньо болакайнинг қалбидан чуқур жой олган футболчилардан бири бўлиб, Раҳим ўз тенгдошларини алдаб ўтаётган пайтларда унга ўхшашга интиларди. «Телевизорга тикилиб, мадҳияга қулоқ солар эканман, шундай нуфузли турнирда тўп суриш менга ҳам насиб этадими, деган савол хаёлимдан ўтди».

Орадан ўн йил ўтгач, Стерлинг энг қимматбаҳо англиялик футболчига айланди. Бу мавзуга унинг Ливерпулдаги илк таассуротларидан кейин қайтамиз. Стивен Жеррардга дуч келган ёш футболчи ҳайкалдек қотиб қолганди: «Бўлиши мумкин эмас, бу ҳақиқий Стиви Жи эмас, бу шунчаки мумдан ясалган ҳайкал».

Кейин мавзу Раҳимнинг онаси - Надинга кўчди. Шубҳа йўққи, у ҳозир ҳам фарзандининг ҳаётида муҳим ўрин тутади. «Сити» «Вест-Хэм»га қарши майдонга тушганида янги жамоасининг дастлабки мағлубиятидан жиғибийрони чиққан ҳужумчи ечиниш хонасида онасидан келган «СМС»дан хабардор бўлди: «Сен кўпроқ жарима майдончаси ичида ўйнашинг керак. Астойдил меҳнат қил. Онанг».

«Ливерпул»дан 44 млн. фунт эвазига «Сити»га келган ҳужумчига ям-яшил майсалар қўйнидаги Уилмслоудан янги уй беришди. Стерлинг айнан шу ҳудудда ўзининг хусусий сартарошхонасини очиш ниятида. Иншоот деярли тайёр ҳолда - бинонинг поли битган ўриндиқ ва кўзгулар ўрнатилса, бўлди. Бир қарашда қўрс ва чапанидек кўринадиган Раҳим аслида одобли ва хушмуомала йигит. Суҳбатимиз ниҳоясига етгач, у фотографнинг асбоб-ускуналарини машинага ортишда кўмаклашиб юборди. Ўша пайтда енглари шимарилган Стерлингнинг чап қўлига туширилган ажойиб нақш эьтиборимизни тортди. Унда тасвирланган жажжигина болакай «Уэмбли»га қараб турибди, қўлида тўп, эгнида ўнинчи рақам ёзилган футболка. «Бу менинг «КПР»даги рақамим. Стадиондан атиги 5 дақиқалик йўл узоқлигида яшаганим боис, иншоотнинг қад ростлашини мунтазам равишда кузатиб турганман. Унинг ёнидаги майдончада тўп сурганим учун, баланд кранлар ёрдамида амалга оширилган қурилиш ишларидан яхши хабардорман. Ўша пайтларда бу стадион ишга тушса, албатта унда тўп сураман, деб дилимга тугиб қўйгандим. Мана, суратда орзуни амалга ошириш учун стадионга қараб турибман».

Болалик орзусини тўла-тўкис рўёбга чиқарган ҳужумчи яна ЕЧЛда ўзининг муносиб ўрнини топиш илинжида. «Ливерпуль» ҳақида илиқ фикрларни билдирган ҳолда янада юксакроқ марраларни забт этиш учун М-62 йўналишида (Ливерпулни Манчестер билан боғлайдиган трасса) олға интилганини тўғри қарор, деб ҳисоблайди. «Бу ерда ҳар қандай икир-чикирлар ҳам мукаммал даражада ҳал этиб қўйилган. Шундай ажойиб жамоанинг бир бўлаги бўлиш жуда ёқимли. Бу ердаги жамоадошларимнинг тажрибалари ҳам, маҳоратлари ҳам юқорироқ. Тўғри, «Ливерпул»да ҳам маҳоратли ўйинчилар кўп. Лекин бу ердагилар аллақачон юксак савияга кўтарилиб олишган. Бунга машғулотлар жараёнида амин бўлдим. Юқори тезликдаги тўп узатишлар, иккита комбинация билан жарима майдончасига ёриб кириш - буларнинг барчаси мени лол қолдирди»,-деди Раҳим Манчестердаги машғулот ҳақида.

Ташқи кўринишидан Стерлинг бошқалардан фарқ қилмайди. Аммо бу алдамчи таассурот - у жуда бақувват йигит. Стивен Жеррард ўзининг автобиографик асарида Мартин Шкртелни кўтариб кетаётган Раҳимни шундай таърифлаганди: «Гарчи у 16-17 ёшли йигитча бўлсада, шу кичик жуссасида ҳақиқий эркакнинг қуввати бор. Ҳатто ўртамиёна эркаклардан ҳам кучлироқ. Ахир шунда           й баҳайбат жамоадошини орқалаб юриш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди».

Раҳим Манчестерда

Собиқ жамоадошининг жисмоний қувватини Жерард табиат инъоми сифатида таърифлаган бўлса, ҳужумчининг ўзи каттароқ ёшдаги ўсмирларга қарши тўп сурганида деб билади. «Тенгқурларим билан ўйнаганимни эслай олмайман. Ўзингдан тўрт ёш катта болаларни алдаб ўтсанг, улар учун нишонга айланасан. Мен ҳамон паст бўйлилигимча қолдим. Лекин 14 ёшли пайтимда жуда кичкина эдим. Шу сабабли тажовузкор ва чаққон бўлишга мажбур эдим. Бу йўлда бор кучимни сарфлардим».

Боз устига, Раҳим тезлик эвазига таъқибчиларнинг унга етиб олишларига имкон бермасди. Болалигида у олис масофаларга югуришни машқ қиларди. Лекин спринтерлик бобида ҳам унга етадигани йўқ эди. Айтишича, 14 ёшли пайтида 100 метрни 11 сониядан озроқ вақт ичида босиб ўтарди.

«КПР»да ўйнаб юрган пайтимда биргина тезлик эвазига рақибларни ортда қолдириш мумкинлигини сезиб қолдим. Бруно исмли яқин дўстим айнан шу усуллар билан рақибларини доғда қолдирарди. Хаёлимдан «Нима, мен ҳам шундай қила олмайманми», деган фикр ўтди. Бунгача рақибларимни алдаб ўтиш учун кўп вақт сарфлардим. Энди тўпни олдинга узатиб, кейин уни эгаллаб олишга одатландим». Ҳужумчининг айтишича, ёшлигида жуда тажовузкор бўлган экан. Ҳозир бунга ишониш қийин.

«Биласизми, мен мағлубиятга чидай олмайман. Тўғри, енгилишни ҳеч ким истамайди. Аммо мен жамоамиз дарвозасига гол уришларига ҳам кўника олмасдим. Ана шундай дарғазаб пайтларимда мураббийлар мени тинчлантиришга уринишарди: «Бундай қилиш ярамайди, топ-чемпионатдагилар бундай ўйнамайдилар». Мен эса жазавага тушиб, баъзан майдондан чиқиб кетардим. Қисқаси, жамоам мағлубиятга учраса, ҳеч кимга бўйсунмасдим. Бу қилиғим ҳеч кимга ёқмаганини яхши биламан. Хайриятки, бу одатимдан халос бўлдим. Тўғри, онам ҳузурида бундай беодобликка журъат этолмасдим. У доимо менга нисбатан қаттиққўл эди. Агарда бирорта «хурмача» қилиғимни билиб қолса, кейинги ўйинга қўйиб юбормасди. Энди буларнинг барчаси ортда қолди».

«Ливерпул»дек нуфузли клубни тарк этиш Стерлинг учун осон бўлмади. Мухлислар қаттиқ хафа бўлишди. Раҳим эса улар билан ҳам, Брендан Рожерс ва ўз жамоадошлари билан ҳам яхши кайфиятда хайрлашишга ҳаракат қилди. «Мазкур воқеалар юз берган пайтда клубдагилар мени тўғри қабул қилишди. Мураббий ва жамоадошларим билан аввалгидек муносабатда бўлдим. Тўғри, четдагилар бироз муболағага ҳам йўл қўйишди. Аслида, мен мен ҳеч кимни ранжитган эмасдим. Рожерс ҳатто мени ўз уйига ҳам таклиф этганди. Умуман олганда ҳеч қандай ғайритабиий ҳодиса юз бергани йўқ - мен шунчаки, совринларга эга бўлиш имконияти кўпроқ бўлган жамоада ўйнашга аҳд қилдим, холос».

Ҳозир Стерлинг ўзининг 20 ёшли очкўз йигитча эмаслигини таъкидламоқда.

«Ўша интервьюга розилик берганимдан хафа эмасман. Фақат пул учун Манчестерга йўл олганим хусусидаги айбловлар жонимга тегди. Ахир мен пул учун келмаганман. Ўз нуқтаи назаримни тушунтиришга уриниб кўрдим. Балки бошқачароқ йўл тутишим керакмиди? Нима бўлганда ҳам, бу кўргиликларни ҳатто душманимга ҳам раво кўрмасдим. Матбуотдаги материаллар фақат футболга оид бўлганида, алам қилмасди. Ливерпулдан кетишим билан кишилар мени бошқача қабул қила бошладилар».

Шунингдек, Стерлинг Англия  терма жамоасидаги фаолияти билан боғлиқ масалаларда ҳам асоссиз туҳматларга дуч келди. Яъни, у ўтган йилги Эстонияга қарши учрашувда майдонга тушишдан бош тортган эмиш: «Буларнинг барчаси бўҳтондан ўзга нарса эмас. Ўйлайманки, бундай воқеа бошқа такрорланмайди. Ўшанда бош мураббий мендан ўзимни қандай ҳисқилаётганимни сўради. Мен ростгўй инсон сифатида унинг саволига тўғри жавоб бердим: «Ҳаммаси жойида, фақат оёқларим бироз толиққандек туюляпти». Лекин бир марта бўлсада ўйнашни истамайман қабилидаги иборани ишлатганим йўқ. Шунингдек, сохта мулозамат қилиб, хотиржам бўлинг, мен 100 фоизга тайёрман»,  дея ёлғон сўзлашни ҳам ўзимга эп кўрмадим. Шундан кейин мураббий мени майдонга тушириш фикридан қайтди».

Стерлинг Англия терма жамоаси сафидаги ҳар бир учрашув ўзи учун алоҳида аҳамият касб этишини эътироф этгач, Рой Хожсон унга жиддий эътибор қарата бошлади.

«Ўзим ўсиб-улғайган заминга терма жамоа таркибида боришнинг гашти ўзгача. Стадионга кетар эканмиз, Уэмбли паркдаги уйларнинг деразаларига разм соламан. Уларда дўстларим истиқомат қиладилар. Болалигимда велосипед учган автопарк, футбол ўйнаган майдонча қалбимга яқин. «Уэмбли»га илк марта 12 ёшда келгандим. Англия кубоги-2007 финалида «Челси» «МЮ» билан беллашиб, Дрогба ғалаба тўпини киритганди. Энди бу муҳташам стадионда «Сити» либосларида тўп сурмоқчиман. Ишончим комилки, орзум албатта, амалга ошади».

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон ҳам Раҳим Стерлингга катта умид боғламоқда: «Ҳали бу йигит терма жамоа сафида ўз юрти шарафини узоқ вақт ҳимоя қилади!»

Содиқ Собир тайёрлади, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:19, 12.10.2015. Ўқилди: 3232 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.