Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Моуриньонинг «Челси»дан кетиши ёки қолишига 10 сабаб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Моуриньонинг «Челси»даги келажаги ҳозирда футбол жамоатчилигининг энг кўп муҳокама қилаётган мавзусидир. Айниқса, Англия Премьер лигасининг 11-тури доирасида «Челси»нинг ўз майдонида «Ливерпуль»га мағлубиятга учраганидан сўнг бу борада фикрлар янада қизғин тус олди. Абрамович ҳам айни пайтда шу ҳақида ўйлаётган бўлса ажаб эмас. Биз ҳам му мавзуга ўз қарашларимизни билдиришга қарор қилдик.

Нима учун кетиши керак?

1. Суперкубокдаги мағлубият
Англия суперкокубоги учун «Арсенал» билан ўйиндаги мағлубият «Челси» мухлисларини унчалик ташвишга солмаган эди. Чунки мавсумдаги илк расмий учрашув, ўйинчиларнинг эндигина таътилдан қайтганлиги, янги мавсумга мослашиш жараёни ва ҳакозо. Лекин айнан ушбу омадсиз старт келгусидаги муваффаққиятсизликларнинг дебочаси бўлди.

2. Чемпионлар лигасидаги натижалар
Дастлабки учрашувда «Маккаби» ни 4-0 ҳисобида мағлубиятга учратган Моуриньо жамоаси кейинги турда «Порту»га имкониятни бой бериб(1-2), 3-турда Киевда нурсиз дуранг қайд этган ҳолда ҳозирда турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Бу натижалар «Челси»дек жамоа учун қониқарли эмас.

3. Лига кубогини эрта тарк этиш
Лига кубогига гранд жамоалар жиддий қарамаслигини барчамиз биламиз.Бу сафар 4-босқичда «Сток Сити» «Челси»ни баҳслардан чиқариб юборди. Бошқа кучли жамоаларнинг бу турнирни тарк этишига унчалик эътибор берилмади. Лекин «Челси»нинг натижаси шундоқ ҳам яхши ўйин кўрсата олмаётган Моуриньо жамоасини танқидлар остида қолдирди.

4. Грандлар билан ўзаро ўйинлардаги мағлубиятлар
Ҳозиргача «Манчестер Сити», «Арсенал», «Эвертон», «Ливерпуль» каби кучли жамоалар билан ўйнаган «Челси» фақатгина ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб эта олди холос. Қолган жамоалар қарши ўйинларда Моуриньо шогирлари имкониятни бой беришди. Бундай натижалар кучли таркибга эга Лондон жамоасига умуман ярашмайдиган ҳолатдир.

5. Премьер-лигадаги вазият
Айни пайтда «Челси» Премьер-лигада 11-туридан сўнг 3 ғалаба 2 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган ҳолда 11 очко билан турнир жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.Бу албатта Англиянинг ўртамиёна жамоаси учун ҳам қониқарли эмас. Лекин ўтган йилги чемпионга бундай ўрин мутлақо мос эмас ва демак ниманидир ўзгартириш вақти келди.

Нима учун қолиши керак?

1. Барчасини ўзгартириши мумкин
«Челси»ни Моуриньодек яхши биладиган бошқа мураббий йўқ. Айнан у жамоага нима кераклигини билади ва футболчиларни ҳам ушбу қийин вазиятдан чиқара олиши мумкин. Унга вақт берилиши керак ва у барчасини ўзгартира олади.

2. У кучли мутахассис
Моуриньо шубҳасиз топ мураббий. У «Порту», «Интер», «Реал М» ва айни пайтдаги жамоасида кўплаб ютуқларга эришган. Ушбу улкан тажрибалар унга ҳозирги ҳолатда қўл келиши мумкин. Унинг қобилиятига ишониш керак ва бу жуда муҳим.

3. У «Челси»ни севади
Ҳар қандай натижадандан қатъий назар Моуриньонинг жамоага, мухлисларига нисбатан муҳаббати чексиз ва буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Унинг ўзи ҳам клуб мухлислари учун беназир ҳисобланади. Бундай ҳурматга у ютуқлари орқали сазовор бўлган. Уни истеъфога чиқариш нафақат хато балки, клуб ва мухлислар учун оғир бўлиши аниқ.

4. Унинг ўрнини босувчи ким бор?
Агар «Челси» Моуриньони истеъфога чиқарса, жамоани айни пайтдаги вазиятдан чиқара оладиган мураббий топиш учун етарлича номзод мавжуд эмас. Ўта сабрсиз ҳисобланадиган  Абрамович учун бирор бир кучли мутахассис бунга розилик билдириши қийин. Бу борада Юрген Клопп энг маъқул вариант эди. Лекин у яқиндагина «Ливерпуль» да иш бошлади. Гус Хиддинк ва Карло Анчелоттидан бирининг  жамоага келиши олдиндан яхши натижани кафолатлай олмайди. Демак, энг яхши йўл Моуриньонинг қолишидир.

5.Бундан ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин
Ҳозир жамоага янги мураббийнинг келиши футболчилар ва ўша мураббий учун бир неча ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Мавсумнинг қизиган палласида бошқа бош мураббийнинг ўйин услубига мослашиш жараёнига кўп вақт керак бўлади. Бу эса натижаларни янада ёмонроқ бўлишига олиб келиши мумкин.

Шавкат Ниёзов

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:19, 02.11.2015. Ўқилди: 4350 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.