Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сафар ўйинида “Металлург” таркибидаги йўқотишлар бор

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Металлург
Рукн: Янгиликлар
A A A
Мамлакат миллий чемпионатининг 29-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси 5 ноябрь куни Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур учрашувда бекободликлар бир қатор йўқотишлар билан майдонга тушишади.   Сариқ карточкалар тўпланиб қолганлиги боис ҳимоя чизиғи вакиллари Даврон Каримқулов, Жавлон Мирабдуллаев, таянч ярим ҳимоячиси Алишер Зиёвуддиновлар жамоага ёрдам бера олишмайди. Сўнгги турларда мураббийлар баъзи сабабларга кўра ҳимоячи Александр Ковалев ҳамда ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевлар кўмагидан ҳам фойдалана олмаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Навоийда “Металлург” таркиб борасида жиддий қийинчиликка дуч келади. Ҳар тугул Қўқонда майдондан четлатилган Дониёр Одилов “Бухоро”га қарши ўйинни ўтказиб юборди ва энди таркибга қайтади. “Қизилқум” – “Металлург” учрашувини тошкентлик Олим Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда қаршилик Артем Калинин ва пойтахтлик Ришат Нўъмоновлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками Артём Арутюнов. «Қизилқум» (Навоий) – «Металлург» (Бекобод) Ҳакамлар:О. Толибжонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Нўъмонов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши) Назоратчи:А. Арутюнов (Тошкент). ЎзПФЛ вакили:Р. Черников.  
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:30, 04.11.2015. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик