Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буюк Диего Марадона 55 ёшдая!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол оламидаги икки қиролнинг бири, бетакрор иқтидор соҳиби, шу билан бирга собиқ гиёҳванд ҳамда тенгсиз жанжалкаш - Диего Армандо Марадона 55 ёшга тўлди. Юбилей баҳонасида аргентиналик даҳо ҳаётидаги айрим тарихий воқеаларга тўхталиб ўтишни лозим топдик. Шубҳа йўқ, Марадонанинг футболчилик фаолияти барчага маълум. Ҳа, у 1986 йили «илоҳий қўл»и билан машҳур гол уриб, Аргентина термасига шоҳсупа йўлини очди. 1991 йили наркотик моддаларни сақлаганлик ва истеъмол қилганликда айбланиб, футболдан четлатилди. Шундан кейин «майдондаги раққос»нинг фаолиятида инқироз даври бошланди. 2008 йилга келиб, Диего бош мураббий сифатида «альбиселест»га қайтди. Бироқ ЖЧ-2010 турнирида омадсизликка учради. Хуллас, «заҳри қотил»га ружу қўйган даҳо ва безори йигит ана шу давр ичида футбол жамоатчилигига ёрқин ғалабалар ва шиддатли қулашларни намойиш этди. Ачинарлиси, ҳаётда ҳеч қачон намунали инсон бўлолмади. Лекин яшил майдонда барча мухлисларнинг чинакам ёқимтойи бўлиб қолаверди.

Диего ҳозир ҳам жамоатчиликнинг эътиборидан четда эмас, доимо серғалва ҳаёт оғушида. Жумладан, жорий йилни ҳам ўзгача ғайрат-шижоат билан ўтказмоқда. Марадона аввалига ФИФА ва шахсан Йозеф Блаттерга қарши уруш эълон қилиб, халқаро ташкилот раҳбарини «Қари мафиячи», деб атади. Июль ойида эса, ФИФА президентлигига ўз номзодини қўяжаги, сайловларда ғолиб чиққан тақдирида, мафияга қарши аёвсиз кураш бошлашини маълум қилди. Айтишича, мафия гуруҳи айнан ФИФАнинг ичида экан. Умуман, Диего сўнгги пайтларда футболдаги жиноятчиликка қарши курашиш билан овора. Нима ҳам дердик, тиниб-тинчимас Марадонани ўзгача тасаввур қилишнинг иложи йўқ.

Пластик жарроҳлик амалиёти ва Рим Папаси

Оташин муҳаббат одамларни не кўйларга солмайди-я! Диего ва унинг охирги маъшуқаси - Росио Олива ўртасидаги севги қиссасию, можароси ажойиб сериалга асос бўлиши мумкин. Аввало, таъкидлаш жоиз, уларнинг ёши ўртасидаги фарқ - «атиги» 30 йил. Тўғри, кимлар учундир бунинг унчалик аҳамияти йўқ. Хуллас, Диего 2014 йилнинг кузида Росиони ўз пуллари ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаганликда айблаб, уни судга берди. Бунга жавобан жувон ўзининг Марадона томонидан дўппосланаётгани ёзилган видеолавҳани ижтимоий тармоқларга жойлади. «1000»га чиққан эҳтирослар сўнгач, Диего амаки шу йилнинг февралида 24 ёшли маъшуқаси ёнида рисоладагидек кўриниш учун юзидаги ажинларни торттирди. Буни қарангки, аввалги гина-кудуратлар қаёққадир йўқолиб, улар бир-бирларисиз туролмайдиган бўлиб қолишди. Ниҳоят, сентябрь ойида Диего ҳурлиқо жувонга уйланиш ниятини расман эълон қилди. шунингдек, никоҳ маросимини Римда ташкил этиш ниятини билдирди. Яъни никоҳни айнан Рим Папаси ўқишини истамоқда. Дарвоқе, Папа Диегонинг ватандоши ва «Сан-Лоренсо» клубининг ашаддий мухлиси эканлигидан яхши хабардор бўлсангиз керак.

 

Фидель ва мактуб

Август ойида Марадона «Фейсбук»даги шахсий саҳифаси орқали гиёҳванд моддаларини истеъмол қилишдан воз кечганига 12 йил бўлганини маълум қилди. Ваҳоланки, зарарли иллатдан қутулиши осон кечмади. Даҳо ўз вақтида кашандалик оқибатида ўлим чангалига тушаёзган, шундан кейин руҳий шифохоналарда даволанганди. У 2004 йили Кубага йўл олди. Албатта, дардига шифо топиш мақсадида. Аргентиналик даҳо озодлик ороли хусусида нафақат нохуш, балки ёқимли хотираларга ҳам эга. Масалан, 1986 йилги зафардан сўнг афсонавий Фидель Кастро билан танишди. Шу-шу икки тарихий шахс ўртасида дўстлик ришталари юзага келди. Жорий йилнинг бошида Куба инқилоби доҳийсининг саломатлиги ёмонлашиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Диего дарҳол интервью бериб, совуқ миш-мишларга чек қўйишга уринди. «Фидель тирик!» дея хитоб қилган Марадона сўзларининг исботи сифатида шахсан Кастродан олинган мактуб ва фотосуратни намойиш этди.

Хайрия ва муштлашув

2004 йили Марадона шиддат билан ортиқча вазн тўплай бошлади. 2005 йилнинг февралига келиб, оғирлиги 120 килограммга етди. Тўғри, Диего ҳеч қачон озғин бўлган эмас. Лекин 120 кило - бу япон сумочиларига хос вазн. Қиролнинг ўзи ҳам вазиятни яхши тушунди ва жарроҳлик муолажасига розилик берди. Натижада махсус операция ёрдамида ошқозонининг фаолияти чеклаб қўйилди. Шунингдек, Диего бир неча ой давомида қатъий парҳезга амал қилди. Шундай чоралар ўлароқ, чамаси 50 кг. ортиқча вазндан қутилди ва яна яшил майдонга қайтиш имкониятини ҳосил қилди. Тўғри, фақат хайрия учрашувларида тўп суриш учун.

Афсуски, ана шундай тадбирларнинг охиргиси кўнгилсиз жанжал билан якун топди. Ўша учрашувни томоша қилишган мухлислар бир хил фикрга борган бўлсалар, ажабмас: «Марадона ҳамон Марадоналигича қолибди». Гап шундаки, Колумбия пойтахти - Боготада ташкил этилган баҳсда Диегонинг жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Унинг ўзи пенальтидан унумли фойдаланиб, ғалабани таъминлади. Ўйин тугагач, Диего трибуналарга яқинлашди ва кутилмаганда, ёнида турган стадион ходими юзига мушт туширди. Гўёки, у қиролнинг мухлисларга салом йўллашига халал берган эмиш. Марадона шунингдек, яна бир журналистнинг қўлидаги телефонни тортиб олиб, ерга отди. Ахир у Марадона-да!

 

Отасининг ўлими

Барча кишиларда бўлгани каби Диегонинг ҳаёти ҳам фақат шоду-хуррамликдан иборат эмас. Дейлик, шу йилнинг 25 июлида отаси ёруғ олам билан видолашди. 87 йил умр кўрган дон Диего сўнгги 1 ойни кома ҳолатида ўтказди. Марадона ўша пайт Дубайда истиқомат қиларди ва сўнгги кунларда отаси ёнида бўлиш учун Аргентинага етиб борди ва барча ватандошларига мурожаат қилиб, отасининг соғайиши учун ибодат қилишларини сўради: «Мени ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган барча юртдошларимдан отам учун ибодат қилишларини сўрайман. Чунки унинг ҳаёти қил устида турибди». Лекин бутун мамлакатнинг ибодати ҳам илоҳий тақдирни ўзгартиролмади.

Орадан бир ой ўтгач, футбол афсонаси ФИФА президентлиги учун ўз номзодини қўйиш ниятини билдирди. Ҳозирги вазият қуйидагича: Диего Армандо Марадона - собиқ гиёҳванд, турли-туман можаролар қаҳрамони, лекин футбол оламидаги иккинчи энг яхши ўйинчи (Пеленинг фикрига кўра, албатта). Энди у можаролар ботқоғига ботиб қолган ФИФАни поклаб, ташкилотни мусаффо муҳитга олиб чиқмоқчи. Ҳарқалай, шунга жазм этган. Тўғри, Марадона президентликка номзодлар қаторида йўқ. Аммо жўшқин табиати билан барибир, ўзига хос таъсир ўтказаверади. Ахир у Марадона-да.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:15, 06.11.2015. Ўқилди: 3180 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик