Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ФИФА рейтингини бошқарган терма жамоалар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Рейтинглар / FIFA рейтинги (эркаклар)
Рукн: Янгиликлар
A A A

Куни кеча эълон қилинган ФИФА рейтингида янги карвонбоши пайдо бўлди. Унга кўра сўнгги эришилган натижалар эвазига биринчи ўринга кўтарилиб олган Бельгия терма жамоаси ушбу рейтингни бошқарган дунёдаги 8-терма жамоага айланди. Биз қуйида шундай натижа қайд этган терма жамоалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.    

Бельгия
1993-йилдан буён амал қилиниб келинаётган рейтингда Бельгия терма жамоаси биринчи бор етакчиликни қўлга олди. Бунга Эден Азар юртдошларининг сўнгги йилларда сезиларли даражадаги кучайиши ва Европа чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятли иштироки сабаб бўлди. ФИФА рейтинги таъсис этилганидан бери нуфузли турнирларда зафар қучмаган терма жамоанинг ҳозирги таркиби келгусидаги мусобақаларда ғолиб бўлиш учун етарли даражада кучлидир.

Голландия
«Лолалар юрти» терма жамоаси фақатгина 2011-йил август ойида рейтингда етакчилак қила олган холос. Голландлар 2010-йилги Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида иштирок этган ва ушбу ўйинда Испанияга имкониятни бой беришган. Ҳозирга қадар ушбу терма жамоа ҳам футболдаги асосий мусобақада бош совринни қўлга кирита олгани йўқ.

Аргентина
1986-йилда Марадона бошчилигида жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган Аргентина терма жамоаси, ушбу рейтинг асос солинганидан бери мундиал баҳсларида зафар қучгани йўқ. 2014-йилда бунга яқин келган Месси жамоадошлари финалда Германияга мағлуб бўлган эди. Рейтингда терма жамоа 2008 ва 2015 йилларда маълум муддат карвонбошилик қилган.

Италия
1994-йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги ажойиб одимлари туфайли биринчи бор Италия терма жамоаси рейтингда пешқадамликни ўз қўлига олган ва ушбу чемпиоанатнинг ҳал қилувчи учрашувида Бразилияга пенальтилар сериясида  имкониятни бой берган. Шундан сўнг терма жамоа 2006-йил сайёрамиздаги энг муҳим ҳисобланадиган футбол мусобақасида ғолиб бўлиш орқали 2007-йилги рейтингда бир неча бор биринчи ўринни эгаллади.
Франция
1998-йилги жаҳон кубоги ва 2000-йилги Европа чемпионатининг олтин медалларига сазовор бўлгач Зидан бошчилигидаги терма жамоа, 2001-йил рейтингда  карвонбошиликни ўз қўлига олди ва 2002-йилги мундиалдаги омадсиз иштироки туфайли ўз ўрнини Бразилияга бой берди. Шундан сўнг французлар рейтингда бошқа лидерлик қила олишгани йўқ.

Германия
1993-йилда ФИФА рейтинги эълон қилина бошланди. Унда сўнги жаҳон чемпиони ҳисобланган Германия рейтингни бошқарган дастлабки терма жамоа сифатида қайд этилди. 1994-йилда ҳам икки бор етакчиликни ўз қўлига олган немислар айнан шу йили Бразилияга ўрнини бўшатиб беришди. 2014-йил жаҳон чемпионатида зафар қучган Германия деярли 20 йилдан сўнг яна рейтингда энг юқори чўққига кўтарилди ва бир йилдан сўнг чўққини бой берди.

Испания
Рейтингини энг узоқ бошқарган иккинчи терма жамоа кетма-кет уч бора Евро-2008,  ЖЧ-2010 ва Евро-2012 турнирларида ғолиб бўлди. Шу орқали Испания терма жамоаси 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014-йилларда карвонбошилик қилди. 2014-йил июл ойида эса жаҳон чемпионлари Германияга етакчиликни топширишди.

Бразилия
Бразилия ФИФА рейтингини энг узоқ ва энг кўп бошқарган терма жамоа ҳисобланади. Ушбу юрт вакиллари 1994-йилги мундиалда ғолиб чиқиб рейтингда биринчи ўринни қўлга олди ва уни 2001-йилгача етти йил давомида ҳеч кимга бермади. Айнан шу йили Францияга етакчиликни топрширган терма жамоа 2002-йилги жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб яна пешқадамликни ўз қўлига олди. Бу сафар 2007-йилгача рейтингни беш йил бошқарган Роналдо юртдошлари шундан сўнг ҳам бир неча бор турли йилларда ФИФА рейтингини бош жамоаси сифатида қайд этилди.

Шавкат Ниёзов
Манба: sports.uz
Киритилди: 14:15, 08.11.2015. Ўқилди: 7547 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик