Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1843 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов: Янги фильм

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телекурсатувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафта “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилган “Соккер клуб” кўрсатуви кўпчиликка маъқул келди ва унга нисбатан ижтимоий тармоқда жуда кўп фикрлар билдирилди. Мен ҳам ушбу мақоламнинг аввалида кўрсатув ижодкорларига алоҳида миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман: “Раҳмат, бўлар экану!!!”

Тан олиш кераки, охирги пайтда мухлислар шундай самимий ва ўткир кўрсатувларни соғиниб қолган эдилар. Бу қадар чиройли ёндошув кўрсатув муаллифи Диёр Имомхўжаевнинг олдинги кўрсатувларида ҳам кўзга ташланмаётган эди ҳатто. Мана энди ишонч билан айта оламанки, у жиддий журналистга айланди.
Бу кўрсатувни мен негадир фильмга ўхшатиб юбордим. Биласиз, фильм тайёрлаш жараёнида энг катта ролни сценарий ўйнайди. Сценарийни кучли қиладиган жиҳат эса унга танланган мавзу бўлади. Кўрсатувга бугунги куннинг энг долзарб мавзуси танланган эди. Келишилган ўйинлар… Бошида сирлари очила бошлаган, кейин, негадир қозоннинг ярми ёпиб қўйилган мавзу эди бу. Бу фильм ижодкорлари “Пахтакор” ҳамда “Металлург” баҳсидан кейин бошланган можарони очишни, унга ойдинлик киритишни ўз олдиларига мақсад қилиб олган эдилар. Менимча, уларнинг энг тўғри қарори шу ердан бошланади.
Фильмнинг муваффақиятли чиқиши учун биринчи омил ҳақида гаплашдик. Эндиги гал сценарий ёзиш эди. Диёр Имомхўжаев бу ишни ҳам уддалаган. Ички матн, сценарийнинг пойдеворида кўп масалаларни очиш билан биргаликда, келишилган ўйинларнинг биздаги ҳолатини очиқлашга қаратилган эътибор кўпроқ эди. Сценарийнинг муҳимлиги шу даражадаки, у агар ёмон ёзиб қўйилса, ҳар қанча актёрлар маҳорати ҳам фильм савиясини қутқариб қола олмайди.
Кейинги навбат фильмда қатнашадиган актёрлар… Кўп ҳолатда, кўрсатув ижодкорлари айнан шу масалада хатога йўл қўядилар. Яхши ёзилган сценарийни бузиб қўювчи режиссёр-журналистлар талайгина. Диёр эса – кимнинг маслаҳати билан бу ишга қўл урганини билмайман – бу хусусда ажойиб актёрларни танлай ола билган. Кўрсатувнинг энг катта ютуғи, менимча, айнан шу босқичда гавдаланади.
ЎФФдан бир вакилнинг келишини ҳамма кутганди, албатта. Ва айниқса, бу шахс олдинги кўрсатувларда чиққан ва келишилган ўйинлар хусусида бошқа даъволарни илгари сурган Аҳрол Иноятов бўлиши лозиму лобуд эди. У одам бошқаларга қараганда кўп маълумот бермаса ҳамки, олдинги сўзларига жавоб бериши керак эди. Кейин, кўпчиликка яхши маълумки, фильмларда ижобий ва салбий образлар, ўртадаги эпизодик роллар бўлади. Биздан хафа бўлмасинлару, Аҳрол акага бу ерда салбий роль топширилган эди. Бутун кўрсатув давомида уни шу ҳолда томоша қилишга мажбур бўлдик.
Ижобий ролда эса шак-шубҳасиз, “Оқтепа” жамоаси бошлиғи Шоғуломов!!! Кўрсатувнинг чиройли чиқишига, ҳаққоний яралишига айнан шу одам сабабчидир. Диёрнинг бу топилмаси фильмнинг шиддатли тус олишига, салбий образнинг ғалаба қозона олмаслигига жуда катта ёрдам берган.
Ёзувчилар қалбларида йиллаб асраган арзанда фикрларини ижобий образ орқали билдиришга ўрганишган. Муаллифга тегишли энг ардоқли сўзлар асосан бош роль эгаси томонидан янграйди. Шоғуломовнинг оғзидан чиққан ҳар битта гап, аслида сценарий муаллифининг ички фикрига мослиги билан-да кучли характер ҳосил қилган. Диёр “Оқтепа” жамоаси бошлиғининг ҳар битта гапидан тебраниб-тебраниб ўтирган бўлса ҳам, ажаб эмас.
Хушнуд Худойбердиевни биз ижобий ҳам, салбий ҳам дея олмаймиз. У ўртадаги холис ролдир. У айбдорни аниқлашда қатнашадиган суд вакилига ўхшарди, чамамда.
Хуллас, фильм сюжети шунақа. Унинг баъзи жойлари, айниқса, Шоғуломовнинг мамлакатимиз яшил майдонларидаги келишилган ўйинлар ҳақида билдирган фикрлари трагедик жанрни эслатиб юборса, бошқа қисмларида комедия элементлари ҳам кўзга ташланарди. Ушбу ҳолатни федерация ишларини оқлаётган Аҳрол аканинг интервьюларидан илғаб олдик. Бу икки қарама-қарши роллар ўртасида Хушнуд адолат тарозуси қайси томонга оғаётганини кўрсатиб турган мезон эди, гўё. П ва М белгилари учун алоҳида ташаккур
Кўрсатувда янграган энг кучли фикрлар Шоғуломовга тегишли:
“Стадионда томоша қилувчи одам йўқми, демак, футбол ҳам йўқ!”
“Мухлислар ҳаққоний ўйингагина ташриф буюрадилар…”
“Регламентни ўқиб кўринг, регламентнинг ўзида катта муаммолар бор. Жуда кўп жойига жиноий айб қўйса бўлади. Нега жиддий қарашмайди, билмайман…”
Хушнуд образи эса буни янада аниқлаштириб, масала қаёққа кетаётганини яққол кўрсатиб беради. Қаёққа дейсизми, кўрсатув орқали намойиш этилган Италия А Серияси можароларига! Аппенин ярим оролида нима қилинган бўлса, бизда ҳам шу ишлар амалга оширилиши керак, деган хулоса берарди кўрсатув. Биз ҳам бу фикрларга қўшилдик. Шундагина футболимизда жиддий ислоҳот бўлади, шекилли?! Шундагина ривожланиш кўзга ташланади. Шундагина термамиз ўйини яхши томонга ўзгаради. Италия термаси ўша йиллари ЖЧ ғолиби бўлгани сингари…
Энди кўрсатувнинг якуний қисмига ўтай. Фильмлар услуби одатда ҳар хил бўлади. Баъзи фильмлар бир серия билан тугайди. Барча иштирокчилар бир ярим соат ичида ҳамма воқеага бус-буткул нуқта қўядилар. Баъзи фильмлар эса шундай тугатиладики, давоми бордек хулоса беради. Мен бу кўрсатув-фильмни иккинчи турга киритган бўлардим. Чунки, эътибор берган бўлсангиз, кўрсатув охирида Мираброр Усмоновнинг аниқ ва лўнда гапи берилди. Бу бежиз эмас, албатта. Худдики Голливуд услубида, бутун фильм мантиғи унинг охирига сақлаб қўйилгани сингари, мана шу гаплар нуқта қўйгувчи вазифани зиммасига олгандек чамамда. Айбдорларни жазолаш хусусида янграган, камида икки-уч раҳбарни футболдан четлатишга қаратилган АНИҚ ВАЪДА бу фильмнинг “ДАВОМИ БОР”лигини билдиради. Давомини кутиб қоламиз. Умид қиламизки, бу фильмда адолатсизлик ғалаба қозона олмайди, ҳақиқат қарор топажак!!!

Хайрулла Ҳамидов
Манба: gol.uz
Киритилди: 13:36, 11.11.2015. Ўқилди: 12019 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.