ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда аввал меҳмонлар бош мураббийи Ким Чанг Бок иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси бугун жуда яхши ўйнади. Тезкор гол орқали ҳисобни очдик. Шундан сўнг рақибга яна ўз жарима майдончаси атрофида босим ўтказиш ўрнига ортда ўйнашга мажбур бўлдик. Ҳимояда "ётиб" олганимиз учун ўйинни бой бердик, деб ўйлайман.
Икки ўйинни солиштирадиган бўлсак, аввало Ўзбекистоннинг таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлган. Асосийси, ҳозирги Ўзбекистон 90 дақиқа давомида ташаббусни қўлга олиб ўйнайдиган даражага кўтарилган. Ҳозирги жамоанинг жисмоний тайёргарлиги юқори даражада. Асосий фарқ шулардан иборат.
Аввалдан ўўйинга тузган режамиз бошқача эди. Асосий таркибдаги 3 футболчимиз ушбу ўйинга кела олмади. Шу боис янги стратегия ишлаб чиқишга мажбур бўлдик. Бу режамиз иш бермади. Бу ҳам мағлубиятга асосий сабаблардан бири бўлди.
Шунингдек, стадионнинг мухлислар билан тўлиши ҳам мезбонларнинг ғалабасида муҳим роль ўйнайди. Тўғри, мухлислар бизга босим ўтказишмади, аммо ишқибозлар Ўзбекистонни олдинга ундашди.
Ҳали олдимизга иккита ўйин бор ва кейинги босқич йўлланмаси учун курашда давом этамиз", - дейди Ким Чанг Бок.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).