Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума.

      • 26.09.2024 00:00
      • Барселона
      • 1:0
      • Хетафе
      • 26.09.2024 22:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:1
      • Бетис
      • 26.09.2024 22:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 27.09.2024 00:00
      • Сельта
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • -:-
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
  • Футзал. Жаҳон чемпионати
      • 26.09.2024 17:30
      • Эрон
      • 3:4
      • Марокаш
      • 26.09.2024 20:00
      • Португалия
      • 1:2
      • Қозоғистон
      • 26.09.2024 20:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Хорватия
      • 27.09.2024 17:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Франция
  • Суперлига
      • 26.09.2024 18:30
      • Навбаҳор
      • 0:3
      • Сўғдиёна
      • 26.09.2024 18:30
      • Динамо
      • 3:0
      • Сурхон
      • 27.09.2024 17:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Металлург
      • 27.09.2024 19:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Локомотив
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 27.09.2024 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Аталанта
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 44
2 Сўғдиёна 20 35
3 ОКМК 19 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Андижон 20 21
10 Олимпик 20 21
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 19 18
14 Металлург 19 14

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Пахтакор 6-0 Олимпик
20-тур Андижон 0-0 Нефтчи
20-тур Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
20-тур Динамо 3-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

27/09 17:00 Қизилқум - Металлург
27/09 19:15 ОКМК - Локомотив
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4636 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёшариб яшнаётган «Атлетико» ва Симеоне

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Диего Симеоне ҳеч қачон таваккалчиликдан юз ўгирмаган,  унинг учун футболчининг неча ёшда эканлиги муҳим эмас - талаб даражасидаги савияни кўрсата оляптими, демак у улғайиб улгурган. «Ақл ёшда эмас - бошда!» мақоли балки аргентиналик мутахассиснинг ҳаётий ақидасидир? Ҳар ҳолда, Мадридда у айнан шу қоидага амал қилмоқда.

Фикримизнинг давоми сифатида Коке ҳамда Хосе Мария Хименес каби футболчиларнинг сўнгги йиллардаги иштирокини кўрсатиш мумкин. Сўнгги трансфер кампаниясининг натижалари - Симеоненинг ёшлар билан ишлаш тарафдори эканига яққол мисол.

Гарчи «Атлетико» мавсум стартида бир оз сусткашликка йўл қўйган бўлсада, сўнгги беллашувларда ўз мухлисларига ваъда қилинган жонли ва сермазмун ўйинни кўрсата бошлади. Тезлик, қудрат ва мақсад сари интилиш. Олис масофаларга тўп узатишдаги камчиликлар сезиларли даражада камайди, ўйинни назорат қилиш савияси ошди. «Матрасчилар»нинг ёш сиёсатига намуна сифатида Анхель Корреанинг фаолиятини мисол қилиш мумкин. Бош мураббийнинг ватандоши мураккаб юрак операциясидан сўнг сафга қайтиб, кучли ирода намойиш этганди. Қўшимчасига, у ҳайратланарли савияни кўрсатмоқда - дебютини «Бенфика» дарвозасини забт этиш билан нишонлаган ва «Реал»га қарши ишончли тўп сурган 20 ёшли футболчи ҳозирда асосий таркиб аъзосига айланди. Унинг ажойиб ҳаракатларидан тўлқинланган Тата Мартино уни Аргентина терма жамоасининг умидли ёш футболчиси сифатида эътироф этди. Корреа жамоадаги ёш касбдошларига ибрат бўлмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳатни тилга олиш жоиз - каттагина маблағ эвазига жамоадан жой олган олти нафар футболчининг аксарияти (фақат Стефан Савич бундан мустасно) испан тилида бинойидек сўзлаша олишади. Бу уларнинг янги муҳит, янги маданият ва урф-одатларга тезроқ кўникиб кетишларида муҳим аҳамиятга эга. «Монако»дан 20млн. евро эвазига харид қилинган Янник Карраско ҳам аста-секин ўз ўрнини топиб бормоқда. «Сосьедад» дарвозасини ишғол этган 20 ёшли йигитча «Реал»га қарши иккинчи бўлимида майдонга тушиб, ишончни тўла оқлади. Натижада «Астана»га қарши асосий таркибда тўп сурди. Бельгия терма жамоасининг ёш аъзоси айнан шу учрашувда мукаммал ўйин кўрсатди. Тўғри, гуруҳнинг яққол аутсайдери мақомидаги Қозоғистон клуби Мадридга шунчаки расмиятчилик учун (таркибда атиги 14 нафар футболчи билан, уларнинг аксарияти захира ўйинчилари эдилар) ташриф буюрган бўлсада, 22 ёшли Каррасконинг ажойиб ҳаракатларига муносиб баҳо бермаслик адолатсизлик бўларди. Ўзига хос айёрлик, юқори тезлик ва юксак техникани намойиш этган футболчи битта голга ассистентлик қилди, тўп киритиш ва самарали узатмани амалга ошириш учун бир қатор имкониятларни яратди. Лекин ҳал қилувчи паллада меҳмонлар дарвозабони Ненад Эрич унинг ажойиб зарбасини бартараф этишга эришди, жамоадошлари эса ўта қулай вазиятларни голга айлантира олишмади.

Лусиано Вьетто ҳам ўзининг янги жамоасидаги дастлабки голини нишонлашга улгурди. Лекин кутилмаганда кўричак туфайли, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Стефан Савич ҳам ўзи учун берилган оз имкониятлардан унумли фойдаланиб, майдонда ишончли ҳаракат қилди.

«Порту»дан Европанинг умидли ёш ярим ҳимоячиларидан бири сифатида қайтган Коке, ўз маҳоратини тобора тобора ошираётган Хименес ва ажо­йиб спорт формасини қайд этаётган Ян Облак Симеоненинг илғор ғояларини якдиллик билан амалга оширмоқдалар. Бугунги «Атлетико» қитъадаги ёш ижрочиларнинг энг сараларини ўз сафига жалб этган десак, хато қилмаймиз. Диего Годин, Хуанфран, Тьягу ҳамда Антуан Гризманн сингари фахрийлар эса «матрасчилар»га бебаҳо тажриба, юксак савия ҳамда барқарорлик бахш этмоқдалар. Жексон Мартинес ўзига хос бўлган сермаҳсулликни тиклаб олса, «Атлетико»нинг куч-қудрати янада ошиши аниқ. Қолаверса, Филипе Луис билан кучли рақобатни юзага келтирган Гильермо Сикейра ҳам исталган пайтда таркибни кучайтиришга қодир.

Мана шу жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, асосий таркибни белгилаш борасида Диего Симеоне ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаётганига шубҳа йўқ. Боз устига, яхши спорт формасидаги футболчи ҳар қайси жамоа учун ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Ҳамма гап шундай ҳамжиҳат, аҳил фидойи жамоани шакллантиришда.

Ҳозирда Симеоне жамоаси Ла-лига турнир жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди. Лекин етакчи жамоалар («Реал», «Барселона») билан ўртадаги фарқ атиги тўрт очкони ташкил этмоқда. Мусобақа тақвимидан келиб чиқадиган бўлсак, «Атлетико» янги йилни пешқадамлардан бири сифатида қарши олиш имкониятига эга. Чунки оловқалб ёшлардан шаклланган жамоа ва унинг дангалчи устози учун забт этиш мумкин бўлмаган чўққининг ўзи йўқ!

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:48, 15.11.2015. Ўқилди: 3726 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 So‘g‘diyona Lupche Doriev 9
2 Paxtakor Dragan Cheran 7
3 So‘g‘diyona Shohrux Abdurahmonov 6
4 Nasaf Zoran Marushich 5
5 Paxtakor Dostonbek Hamdamov 5
6 Nasaf Bobir Abdixoliqov 4
7 Olimpik Ibrohim Ibragimov 4
8 OKMK Xurshid G‘iyosov 4
9 Surxon Jahongir Abdusalomov 4
10 Qizilqum Akaki Shulaya 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.