Яман-Ўзбекистон ўйини ҳаками ҳақида
Хабарингиз бор, 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20.30да ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралашининг 2-босқичи 8-турида Яман ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларида ўртасида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйин айни пайтда Яманда нотинчлик ҳукм сураётгани туфайли хавфсизликни таъминлаш мақсадида ФИФА қарорига мувофиқ Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига кўчирилган.
Яман-Ўзбекистон учрашувини уммонлик ФИФА рефериси Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий бошқариб боради. Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий 1970 йилнинг 1 сентябрь куни таваллуд топган. Асосий касби – ҳарбий хизматчи.
Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий халқаро ҳакамлик фаолиятини 2002 йилдан бошлаган. У шу пайтгача Осиё чемпионлар лигаси, Жаҳон ва Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларини, шунингдек Осиё кубоги финал босқичи ўйинларида ҳакамлик қилиб келмоқда. 2008 йил Пекинда ўтган ёзги олимпиада ўйинларини бошқариб, Уммон тарихида олимпиадада иштирок этган энг биринчи ҳакамга айланди. Австралияда ўтган сўнгги ОК-2015та иккита (КХДР - Саудия Арабистони, Қатар - Баҳрайн) учрашувни бошқарган.
Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий Ўзбекистоннинг турли ёш тоифадаги терма жамоаси доирасидаги учрашувларни ва шунингдек клубларимизнинг Осиё чемпионлар лигасидаги учрашувларни ҳам бошқарган.
Абдумажид Қодиров
Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:59, 16.11.2015. Ўқилди: 4394 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар