Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Реал” ва “Барса”да тўп сурган “олтин тўп” соҳиби ҳақида 12 маълумот

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу футболчи 2000-йилда “Барселона”дан “Реал”га ўтиб, катта шов-шув кўтарган эди. Ўшанда унинг трансфери дунё тарихидаги энг қиммати сифатида рекорд ўрнатди. Гап қайси футболчи ҳақида кетаётганини англаб улгургандирсиз. Биз Португалиялик футбол афсонаси Луиш Фигонинг ҳаёти ва футболчилик фаолиятига оид 12 та маълумотни эътиборингизга хавола этамиз.

1. Туғилган вақти
Луиш Фиго 1972 йилнинг 4 ноябрь санасида Лиссабон шаҳрида таваллуд топган.

2. Ота онаси
Луиш оддий оилада вояга етди. Отаси Антонио сотувчи, онаси Мария Хоана эса тикувчи бўлган.



3. Гитаралар ишқибози
Фиго футболдан ташқари бир нечта хоббилари бор. У гитара чалишни хуш кўради ва яхшигина қўшиқ ҳам айта олади.

4. Автопойгалар шайдоси
Луиш гитара чалишдан ташқари автопойгаларга ҳам қизиқади. Бир неча йил илгари у ҳатто А 1 классидаги машиналарда Португалия Гран-присида иштирок этганди.

5. Омадли ишбилармон
У омадли ишбилармонлар тоифасидан. Луишнинг Португалияда йирик ресторанлар ва савдо дўконлари тармоғи бор. Шунингдек унга тегишли агентлик кўчмас мулк савдоси билан шуғулланади, қурилиш компанияси эса меҳмонхоналар тармоғини қуради.

6. Юлдузли кечаларни ёқтирмайди
Фиго ҳазил-мутойибани яхши кўрса ҳам, юлдузли кечаларни деярли ёқитрмайди ва бундай тардбирлардан четда юришга ҳаракат қилади. У рафиқаси ва фарзандларини ардоқлайди. Бўш вақт топгудек бўлса оиласи қаршисига ошиқади.



7. Оиласи
Луиш ва унинг рафиқаси Хелен Сведин 1999 йилда оила қуришди. Уларнинг уч нафар фарзандлари бор. Даниэла 1999 йил мартида, Мартина 2002 йил апрельида, Стеллани эса 2004 йил декабрида таваллуд топган.

8. Коллекционер Фиго
Луиш филателист – марка йиғувчилардан бири. 2002 йилда Халқаро филателия каталоглари, албом ва журналларини тайёрловчи ассоциация футболчини “Гран При-2002” соврини билан тақдирлаган. Ўшанда футболчи швециялик рассом томонидан яратилган шиша хайкалчасини соврин сифатида қабул қилиб олган.

9. Бешта тилни билади
Собиқ футболчи Португал, италян, испан, француз ва инглиз тилларида бемалол гаплаша олади. Унинг тил билиш қобилияти майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам унга фақат фойда келтирган.



10. Ўйнаган жамоалари
Ярим ҳимоячи фаолияти давомида 4 та клуб шарафини ҳимоя қилган. 1989-1995 йилларда “Спортинг” (169 ўйин – 20 гол), 1995-2000 йилларда “Барселона” (249 ўйин – 45 гол), 2000-2005 йилларда “Реал” (241 ўйин – 55 гол) ва 2005-2009 йилларда “Интер” (130 ўйин – 10 гол) ҳамда 1991-2006 йиллар давомида Португалия терма жамоаси (127 ўйин – 32 гол) ва 1988-1994 йилларда Португалиянинг турли хил ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида (63 ўйин – 18 гол) тўп сурган. Фиго фаолияти давомида 979 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозаларини 180 марта аниқ нишонга олган.

11. Жамоавий ютуқлар
Фиго фаолияти давомида 12 та мусобақанинг ғолибига айланган. 4 мартадан Испания ва Италия чемпионлигини қўлга киритганлигининг ўзи катта гап. Шунингдек, у бир мартадан Чемпионлар лигаси, Кубок эгалари кубоги, Қитъалараро кубоги ва икки бор УЕФА суперкубогини қўлга киритган. Терма жамоаси билан биргаликда эса Европа чемпионатининг кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиблик нашидасини сурган.



12. Шахсий ютуқлар
Луиш 2000 йилда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган бўлса, орадан бир йил ўтиб “Олтин тўп” совринига эга чиқди. Шунингдек 6 марта Португалияда, 3 бора “Don Balon” версияси бўйича ва 2 марта “El Pais” версиясига кўра Испаниянинг энг яхши футболчисига айланди.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:58, 19.11.2015. Ўқилди: 5528 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.