Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

      • 21.10.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 0:2
      • Брентфорд
      • 21.10.2025 00:00
      • Алавес
      • 0:0
      • Валенсия
  • Элит ОЧЛ
      • 21.10.2025 12:45
      • Мельбурн Сити
      • 2:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 21.10.2025 15:00
      • Ченгду Ронгченг
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 21.10.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 1:0
      • Санфречче Хиросима
      • 21.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 0:2
      • Матида Зелвия
      • 21.10.2025 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 4:1
      • Насаф
      • 21.10.2025 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 3:1
      • Ас-Садд
      • 21.10.2025 21:45
      • Барселона
      • 6:1
      • Олимпиакос
      • 21.10.2025 21:45
      • Қайрат
      • 0:0
      • Пафос
      • 21.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 4:0
      • Атлетико
      • 21.10.2025 23:59
      • Байер
      • 2:7
      • ПСЖ
      • 21.10.2025 23:59
      • Копенгаген
      • 2:4
      • Боруссия Д
      • 21.10.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • Бенфика
      • 21.10.2025 23:59
      • ПСВ
      • 6:2
      • Наполи
      • 21.10.2025 23:59
      • Юнион
      • 0:4
      • Интер
      • 21.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Манчестер Сити
      • 22.10.2025 21:45
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 22.10.2025 21:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 22.10.2025 23:59
      • Монако
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 22.10.2025 23:59
      • Аталанта
      • -:-
      • Славия
      • 22.10.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Брюгге
      • 22.10.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Аякс
      • 22.10.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 22.10.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 22.10.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Марсель

Рўзиқул Бердиев: «Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режалаштирган ишларимиз тўлиқ амалга ошмади» [48]

Элит ОЧЛ. «Насаф» кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди [38]

Алаба «Ювентус» ва «Барселона»га қарши учрашувларни ўтказиб юборади [25]

«Реал» КОНКАКАФга расмий мурожаат йўллаб, Ла лига баҳсини ўтказишга рухсат бермасликни сўради [20]

Ямал Чемпионлар Лигасида 25 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди [20]

Элит ОЧЛ. «Шабаб ал-Аҳли» - «Насаф». Жамоаларнинг таркиблари аниқ бўлди [16]

ЕЧЛ. «Барселона» «Олимпиакос»ни янчиб ташлади: Фермин хет-трик, Рэшфорд дублга эришди [16]

ЕЧЛ. «ПСЖ» «Байер»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Арсенал» «Атлетико»ни тор-мор қилди, ПСВ «Наполи» дарвозасига олтита гол урди [6]

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тожикистонда эркаклар клубини бошқарадиган бўлди [5]

Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан «Барселона» ҳужумчиси трансферини талаб қилди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Брентфорд 8 10
14 Ньюкасл 8 9
15 Фулхэм 8 8
16 Лидс 8 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 8 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед
8-тур Вест Хэм 0-2 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

25/10 00:00 Лидс - Вест Хэм
25/10 19:00 Челси - Сандерленд
25/10 19:00 Ньюкасл - Фулхэм
25/10 21:30 Ман. Юнайтед - Брайтон
26/10 00:00 Брентфорд - Ливерпуль
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7067 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қизиқарли ва сенсацион гуруҳ ёки яна "Лестер" ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Камтарин «Лестер»нинг муваффақиятларига ўз голлари билан салмоқли ҳисса қўшаётган Жейми Варди бутун Англияни ўзи ҳақида гапиришга мажбур этмоқда. Испанияда эса, Иманоль Агирече бўй кўрсатмоқда. Хуллас, қуйида терма жамоалар ўйинлари сабаб, озгина тин олган Европа топ-миллий биринчиликларига зимдан назар соламиз. Тўғрироғи, тўпурарлик қобилиятини ишга солганча, мавсум кашфиёти бўлишга даъво қилаётган 6 нафар футболчини алоҳида эътироф этамиз.

Жейми ВАРДИ («Лестер», 28 ёш, 12та ўйинда 12та гол)

Англия премьер-лигасида мавсумнинг деярли учдан бир қисми ортда қолди ва ҳозирдан асосий кашфиёт бўлишга номзод футболчи тайин - Жейми Варди. 28 ёшли ҳужумчи бундан 3 ой аввал ҳам фақат «Лестер» фанатларига яхши таниш эди. Энди эса, бутун Англия у ҳақда гапирмоқда. Эътиборлиси, Жейми агарда 21 ноябрь куни «Ньюкасл»-«Лестер» ўйинида ҳам гол урса, унда афсонавий Рууд ван Нистелрой билан бир қаторга жойлашади. Яъни голландияликнинг АПЛда кетма-кет 10та ўйинда гол уриш рекордини такрорлайди. Бир қарашда, бу Варди учун осон масаладек. Ахир у 29 августдан буён мунтазам рақиблар дарвозасига йўл топиш уддасидан чиқмоқда. 12та гол, шундан 9таси кетма-кет равишда - бундай натижа Жейми Варди учун янги футбол ҳаёти йўлини очди. Дейлик, ёш саналмайдиган ҳужумчини Англия терма жамоасига 2 марта чақиришди. Агарда Жейми ҳозирги маҳсулдорлигини кескин пасайтириб юбормаса, катта эҳтимолки, келаси ёз Францияга Европа чемпионатида ўйнаш учун боради. Айтиш жоиз, бундан бир неча йил олдин шеффилдлик нотаниш йигит Англия чемпионшипида ўйнаш билан чекланиб юрарди. Шу жойда таъкидлаш ўринли, Вардининг салоҳияти қуюқ туман билан ўралган. Ҳарқалай, уни ёши туфайли бир йилча олдин худди шу тарзда юзага қалқиб чиққан Гарри Кейнга қиёслаш асло мумкин эмас. Бинобарин, 21 ёш ва 28 ёш - бу футболчилар учун сезиларли фарқ. Яхшиси, Вардини АПЛда 25-26 ёшларида ёрқин ўйнашган Чарли Остин ва Энди Жонсон (тегишлича 19 ва 21та гол уришган)га ўхшатиш керак. Ҳа, уларнинг иккиси ҳам навбатдаги мавсумдаёқ чемпионшипга қайтганди. «Лестер» эса ҳозир етарли очколар захирасига эга ва унга элитадан тушиб кетиш хавф солаётгани йўқ. Аммо Вардининг дейлик, «Манчестер Юнайтед» ёки «Челси»га ўтиши реал воқеликдан анча йироқ, барибир. Зеро, айни пайт бу ҳақда жиддий гап-сўз йўқ.

 

Иманоль АГИРЕЧЕ («Реал Сосьедад», 28 ёш, 9та ўйинда 8та гол)

Жорий мавсум «Реал Сосьедад»нинг ишлари сира юришмаяпти. Мисол учун, салбий натижалар сабаб, яқиндагина клубда 1 йил ҳам ишлашга улгурмаган Дэвид Мойес истеъфога чиқарилди. Хуллас, янги мавсумнинг старт босқичини ўз ҳисобига «плюс» белгиси билан ёзиб қўйишга муносиб саноқли футболчилардан бири - бу Вардининг тенгдоши ва амплуадоши Иманоль Агирече. Унинг якка ўзи жамоани тепага тортишга уриняпти - бу гап айни пайт унча муболаға саналмайди. Ҳар ҳолда, Иманолнинг голлари «Сосьедад»нинг бутунлай пастга шўнғиши олдини оляпти. Қаранг, Агирече баскларнинг Ла-лига мавсуми доирасидаги 12та ўйинларидан 9тасида иштирок этди ва 8та гол урди. Эҳтимолки, у ҳозир фаолиятидаги энг асосий даврни бошидан ўтказаётгандир. Ваҳоланки, Иманоль бутун ҳаёти давомида фақат «Реал Сосьедад»ни «кўрган», холос. Хуллас, тақдир ҳукмига кўра, 28 ёшига келибгина ниҳоят, алмаштирилмас футболчига айланмоқда ва деярли ҳар бир ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқда. Ким билади, балки Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске ҳам эртами-кеч Иманолнинг сермаҳсул ўйинларига эътибор қаратар...

 

ЭДЕР («Сампдория», 29 ёш, 12та ўйинда 9та гол)

Муддатидан анча кеч, аммо ёрқин «очилган» яна бир ҳужумчи. Эдер - асли бразилиялик итальян. Унинг қуйи лигалардан элитага, юлдузлар қаторигача босиб ўтган йўли анча узун ва бу жараён нақ 10 йил вақт олди. Оддий айтганда, Эдер «Эмполи», «Брешиа», «Фрозиноне», «Чезена» каби клублардаги фаолиятидан сўнг «Сампдория»га кўтарилди ҳамда орзусига эришди. Яъни 2015 йилнинг март ойида илк марта Италия терма жамоасига жалб этилди. 29 ёшли яримфахрий жорий мавсум Антонио Конте ниҳоятда тўғри қарор қабул қилганини тўла исботлаяпти. Хуллас, мураббий шиддаткор ва меҳнаткаш бразилияликни қўққисдан «Скуадра Адзурра»га чақириб, хато қилмаган, шекилли. Қаранг, Эдер «А» сериясининг дастлабки 12та турида 9та гол уриб, бутун ўтган мавсумда қайд этган натижасини такрорлади. Натижада терма жамоадан яна таклиф олди. Эдер, шунингдек, Варди ва Агиреченинг футболдаги йўллари шуни кўрсатмоқдаки, 25-26 ёшгача юлдуз бўлолмаслик ва терма жамоадан четда юришлик умид узишга асос эмас. Зеро, биттагина ёрқин мавсум кенг даражада машҳурликка эришиш учун кифоя қилади.

 

 Миши Батшуайи («Марсель», 22 ёш, 13та ўйинда 8та гол)

«Марсел»нинг ҳозирнинг ўзидаёқ нафақат Франция, балки бутун Европада мавсум стартини «расво» қилган клублар қаторига қўшиш мумкин. Чунончи, марселликлар ўтган мавсум ЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга яқин келгандилар, энди эса, Лига 1да атиги 13-ўринда бормоқдалар. Энг ачинарлиси, мавсумнинг учдан бир қисми тугаган пайт ҳам жамоа ўйинида алоҳида учқун сезилаётгани йўқ. Тўғри, Франциянинг 9 карра чемпиони мухлислари ҳамон ҳаммаси изга тушишидан умидворлар. Бунга асослари ҳам бор - Миши Батшуайи ажойиб голлари билан мавсум кашфиётига айланмоқда. Айни пайт 22 ёшли ҳужумчи тўпурарлик пойгасида кимсан Златан Ибрагимовичдан атиги 1та голга ортда қоляпти. Ёзда «Марсель» бир қатор етакчи футболчиларидан айрилди. Хусусан, ҳужум чизиғи вакиллари - Андре-Пьер Жиньяк ва Андре Айю кетишди. Уларнинг ўрнига ҳеч ким сотиб олинмади ва айни шу ҳолат Батшуайига қўл келди. Яъни ёш иқтидор ўз салоҳиятини кўрсатиш фурсати келганини тўлиқ фаҳмлаб, бор имкониятини ишга соляпти. Бельгиялик футболчи шунингдек, ҳаракатларига яраша, ўз миллий жамоаси устози Марк Вильмотс эътиборига тушди. Боз устига, унинг таркибида ҳам гол уришни пайсалга солгани йўқ: март ойида Кипр термасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида ўз статистикаси ҳисобини очди. Натижада Вильмотс уни охирги йиғин (Италия ва Испания термаларига қарши ўйинлар учун)га ҳам таклиф қилди. Миши бунга жавобан итальянлар дарвозасини ишғол қилди. Ҳа, Бельгия термаси учун яна бир топ-савияли футболчи етишиб чиқмоқда. Эҳ, одамнинг ҳаваси келади. Ахир Бельгияда бундай иқтидорларнинг сон-саноғи йўқ-ку.

 

Риёд МАҲРЕЗ («Лестер», 24 ёш, 11та ўйинда 7та гол)

Клаудио Раньери жамоаси жорий мавсум шунчалик яхши кўриняптики, унинг бирданига 2 нафар вакили премьер-лига тўпурарлари жадвалида юқори ўринларда бормоқда. Яъни Варди қатори қанот ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез ҳам юқори маҳсулдорликни намойиш этяпти. Асли жазоирлик, Франция футболи тарбияланувчиси саналган Риёд Англияга 2014 йилнинг бошида «Гавр»дан кўчиб ўтди. У нисбатан қисқа вақт ичида Найжел Пирсон ишончини қозониб, «Лестер»нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Раньери бошқарувида эса, асосий таркибдаги жойини мустаҳкамлаш билан чекланиб қолмай, жамоа етакчилари қаторига қўшилди. Яна бир муҳим факт: 24 ёшли араб жорий мавсум кўп гол уриш баробарида премьер-лиганинг энг яхши ассис­тентлари рўйхатида кучли учликда боряпти. Эҳтимол, айни ҳозирги шароитда Маҳрез-Варди боғламига АПЛдаги энг кучли тандем сифатида баҳо бериш ўринлидир. Ҳарқалай, асосан шу жуфтликнинг самарали ҳаракатлари ўлароқ, пицца хуштори - Клаудио Раньери шогирдлари миллий биринчиликда 3-ўринни эгаллаб туришибди ва ўз мавқеларини бой бериш ниятида эмаслар.

 

Лукас ПЕРЕС («Депортиво», 27 ёш, 11та ўйинда 7та гол)

«Депортиво» - испан футболининг элит гуруҳига қайтиш йўлида изланаётган клуб. Унинг яқин ўтмишда ЧЛ ярим финалида иштирок этганини ҳисобга олсак, худди шундай. Албатта, жамоанинг чўққига кўтарилиши учун ҳали кўп вақт керак. Лекин «Депор»нинг ўтган мавсумдаги каби лигада қолиш учунгина курашмаётгани ҳам ҳақиқат. Клуб равнақига салмоқли улуш қўшаётган асосий футболчи - бу ҳужумчи Лукас Перес. У жамоасининг жорий мавсум примерода урган жами голларининг деярли ярмига муаллифлик қилди. Шундай бўлиб чиқдики, бутун ҳаёти давомида айнан «Депортиво» либосини кийиш орзусида юрган Ла-коруньялик йигит жонажон шаҳри жамоаси сафига фақат ўтган йили, нақ 26 ёшида қўшилди. Қолаверса, Лукас дастлабки даврда захирадан майдонга тушиш билан чекланди ва аҳён-аҳёнда гол урди, холос. Лекин мавсум якунига қадар асосий футболчилардан бирига айланди. Мана, бош мураббий Виктор Санчес янги мавсумдан эътиборан Лукас Пересга 100 фоиз ишонч билдирмоқда ва у бунга ўз голлари билан жавоб қайтаряпти. «Краснодар» устози, Львовнинг «Карпати»сида Лукас билан бирга ишлаган Олег Кононов унга қуйидагича таъриф берди: «Перес ғоят универсал йигит. У ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам, ҳужумкор хавбек мақомида ҳам бемалол ўйнашга қодир. Хуллас, салоҳияти анча баланд ва доимо вазиятни ўз клуби фойдасига ҳал қилади». Муҳими, Лукас ҳозир бу фикрларни тўлиқ исботлаяпти.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:27, 21.11.2015. Ўқилди: 3752 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.